#Хабарлар
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ОТИНОЙИЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Бугун – 2021 йилнинг 16 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 1-ярим йиллик иш дастурининг 46-банди ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти отинойилари учун вилоят Маънавият ва маърифат маркази залида ўқув-семинари ташкил этилди.
Батафсил 👇
https://fitrat.uz/toshkent-viloyati-otinojilari-uchun-u-uv-seminar-tashkil-etildi/

#Солиҳлар_гулшани
УБАЙД ИБН УМАЙРНИНГ ДУОСИ
Абдуллоҳ ибн Убайд ибн Умайрдан ривоят қилинади: «Отам Убайд ибн Умайр қуёш ботганда масжидга кириб, азонни эшитсалар, «Аллоҳим, тунинг кириб келган, кундузинг чекинган, чақириғинг қоим ва намозинг ҳозир бўлган пайтда мени мағфират қил, менга раҳм қил, дўзахдан нажот бер», деб дуо қилар эдилар. Тонгда ҳам бомдод намозини ўқишдан олдин шундай дуо қилар эдилар».
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг:https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ТАЪЗИЯ
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси Ўзбекистоннинг буюк дин олимларидан устоз Ёрқинжон қорининг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва барча яқинларига чуқур таъзия билдиради.
Аллоҳ таоло марҳумнинг бу дунёда Ислом дини равнақи йўлида қилган барча хайрли ишларига Ўзи ваъда қилган улуғ ажру мукофотларни ато этсин. Бу фоний дунёда қанчадан-қанча талабаларга Ислом таълимотини ўргатиш йўлида кўрсатган жонбозлиги ва фидойилигини муносиб тақдирлаб, Фирдавс жаннатларига киритсин.
Аршнинг соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда устозга Аршнинг соясидан жой бериб, раҳматига ғарқ қилсин. Охиратларини обод айласин

#Ақида
ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
و إن مُحمَّدا عَبدُه المُصْطفى، و نـَبيـّه المُجْـتـَبى، و رَسوله المُرتـَضى
29-матн: Албатта Муҳаммад Аллоҳнинг танланган қули, пайғамбари ва рози бўлган элчисидир.
Шарҳ: Қулчилик, бандалик вазифаларини адо этиш билангина яралмиш жонзот камол топади. Киши ўзининг қуллик вазифасини чиройли бажариб борган сайин, камоли ҳам зиёда бўлиб, даражалари кўтарилаверади. Аллоҳ таоло одамларнинг энг яхшиси ва пайғамбарларнинг саййиди бўлган Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламни энг шарафли мартабаларда қул деб номлади. Чунки инсон қуллик доирасидан ҳеч қачон чиқмайди. Одам солиҳ амаллар қилиб, юқори мартабага кўтарилиб борганда, қуллик вазифасини гўзал адо этди дейилиши, камситилган ном эмас, балки шарафдир. (Ислом яшнаб кетаётган бугунги кунимиз пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар эканликларини исбот қиладиган далиллар келтиришга беҳожат қилди.)
Дўстларингизга ҳам улашинг:

#Аллоҳнинг_исмлари_ва_сифатлари
АЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ ВА СИФАТЛАРИ
Аллохнинг борлигига ишонган одам У Зотни яхши таниши ҳам керак. Ақоид илми истилоҳи билан айтганда, маърифат ҳосил қилиши лозим. Бу маърифат эса Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва У Зотнинг сифатларини билиш ила ҳосил бўлади.
Аллоҳ таоло:
«Энг гўзал исмлар Аллоҳникидир. Бас, Унга улар ила дуо қилинг», деган

(Аъроф сураси, 180-оят).
БАТАФСИЛ...Telegraph
Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари
Аллохнинг борлигига ишонган одам У Зотни яхши таниши ҳам керак. Ақоид илми истилоҳи билан айтганда, маърифат ҳосил қилиши лозим. Бу маърифат эса Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва У Зотнинг сифатларини билиш ила ҳосил бўлади. Аллоҳ таоло: «Энг гўзал исмлар…
#ТАЪЗИЯ
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги Янгийўл тумани «Гулбаҳор» жоме масжиди имом-хатиби Нуриддин домланинг укаларининг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин! Охиратларини обод, жойларини жаннат қилсин! Барча яқинларига сабру жамил ато қилиб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!

#ШАЙХ_НОБУЛСИЙДАН_ҚИССАЛАР
ҲАРОМДАН ТОПИЛГАН ҲАРОМГА КЕТАДИ
Менинг автомобил таъмирловчи қариндошим бор эди, Аллоҳ уни раҳматига олсин. У менга янги қимматбаҳо машина сотиб олган, аммо ўша машинада қандайдир носозликлари бўлган бир кимса ҳақида сўзлаб берган эди.
У машинасини олиб келди, таъмирхона бошлиғи бу инсоннинг машина ва уни таъмирлаш ишларидан умуман бехабарлигини кўриб:
– Машинада жиддий камчилик бор экан, буни таъмирлашга уч кун кетади, – деди.
Сўнгра ундан таъмирлаш хизмат ҳаққига катта пул, яъни минг лира сўради. Аслида бу иш тахминан бир соатларда тузатиш мумкин бўлган, юз лиралик иш эди. Аммо бу инсоннинг бунақа ишлардан бехабарлиги учун шундай алдовга қўл урди.
Ҳалиги устахона бошлиғи қимматбаҳо машинада аҳли билан бир кун у ёққа, бир кун бу ёққа, яна бир кун бошқа ёққа сайр қилди. Учинчи кун бир соатча уриниб тузатиб қўйди.
Эгасидан минг лира олди. Таъмир бунча турмаслигидан бехабар кимса пулни тўлаб кетди.
Ўша кун таъмирхона эгасининг ўғли темир станок олдида эканида кўзига темир парчаси сачраб кетди. Уни кўзини даволашга эса ўн олти минг лира кетди.
Мазлумнинг дуосидан сақланинг. Чунки бу мустажоб дуодир.
Аллоҳнинг китобига амал қилинг. Зинҳор ақлингизга суяниб қолманг. Ҳар доим одамларга тўғри сўзланг, алдай кўрманг.
Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий
Таржимон изоҳи:
Ҳаётий тажрибамиз асносида жуда кўплаб бошқаларни алдаб пулини оладиган фирибгарларни кўрдик. Бирортаси ҳам зарар кўрмай қолмади.
Одамларни алдаш мумкин. Аммо оламлар Роббини алдаб бўлмайди!
Бир фирибгар, ҳаммани алдаб юрадиган кимсани биламан. Ҳаёти бировларни алдаб пулини олиш билан ўтаяпти. Бошқаларда унга нисбатан на ҳурмат, на иззат бор. Юзининг нури йўқ. Энг ёмони эса фарзандларига ҳам бу нарса таъсир қилишидир. Аллоҳ таоло барчамизни ислоҳ қилсин.
Суннатуллоҳ Абдулбосит

ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САМАРАЛАРИ
Қуръон қироати самаралари ва фойдаларини ҳисобламоқчи бўлсак, бунинг чеки-чегараси кўринмайди. Улар жуда ҳам кўп бўлиб, ҳадисларда ўз аксини топган, уламоларимиз уларни жамлашга ҳаракат қилганлар. Ижозатингиз ила баъзиларини эслаб ўтсак.
1. Қуръон қориси улуғлар сафида бўлиб, энг афзал одамлардан ва даражаси олийларидан ҳисобланади.
2. Қуръон қориси ҳар бир ҳарф учун бир савоб олади. Бир савоби ўн мартага кўпайтирилади.
3. Қуръон қориси бошида раҳмат сояси бўлади, уни фаришталар ўраб оладилар ва устидан сакина тушади.
4. Қуръон қироати сабабли Аллоҳ қорининг қалбига зиё ёғдиради, қиёмат куни зулматларидан асрайди ва ундан шиддатларни йироқ қилади.
5. Қуръон қорисини қиёмат қўрқинчи хавфга солмайди. Чунки у Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади ва Қуръон уни шафоат қилади.
6. Қуръон қориси ота-онасига раҳмат етишига, уларнинг неъматга ғарқ бўлишларига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло уларга фарзандларининг қироати туфайли ярқираган нурни ато қилади.
7. Қуръон қориси жаннатда энг юқори мартабалардан бирига ва неъматларнинг энг яхшисига эга бўлади.
8. Қуръон қориси ҳаққига мукаррам фаришталар раҳмат ва мағфират сўраб дуо қиладилар.
9. Қуръон қорисига солиҳлар ҳавас қилади ва Аллоҳ таолонинг ҳузурида уларнинг даражасида бўлишни орзу қилади.
10. Қуръон қориси ишонч ҳалқасини маҳкам тутувчи, асл шифодан ҳузурланувчи, тойилишдан сақланувчи ва шиддатли балолардан нажот топувчи бўлади.
11. Қуръон қориси Аллоҳ таолонинг аҳли ва Унинг хос яқинларидан саналади.
12. Қуръон қориси Аллоҳ таолонинг ҳузурида "зокир ва обидлардан" деб ёзилади.
13. Қуръон қориси қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гувоҳлик берадиган тоифалардандир.
14. Қуръон қорисидан шайтонлар узоқ бўлади ва унинг уйидан чиқиб кетади.
15. Қуръон қорисининг ақли мунаввар, қалби ҳикматга тўла бўлиб, ундан илм булоқлари отилиб чиқади.
16. Қуръон ила қалблар ва уйлар обод бўлади ҳамда уларни хайр-барака ўраб олади.
17. Қуръон қироати қалбга хушуъни, нафсга покизаликни етказади.
18. Қуръон Аллоҳ таолонинг метин арқонидир. Ким уни маҳкам тутса ва яхшилаб тиловат қилса, бу дунё ва охират неъматларига эришади.
19. Қуръон тиловати мўминни сироти мустақиймга ҳидоят қилади ва мўмин қавмларнинг кўксига шифо бўлади.
20. Ким Аллоҳ таолонинг розилиги учун Қуръон тиловат қилса, ҳар икки оламда нажот ташувчилардан бўлади.

"Руҳий тарбия" китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
* * *
Элчи келтирган хабарни Умаййа ибн Халаф бошлиқ бир неча киши буюк бир мужда сифатида баҳолашди. Карвон соғомон Маккага ўтиб олган, шунча мол қутқариб қолинган, бошқача айтганда, жангга ҳожат қолмаган эди, ростда, энди бекорданбекорга ўзни ўлим кучоғига отишдан нима фойда? Қолаверса, энди Умаййа Абу Жаҳлни осонгина кўндиради. Ахир, ваъдаси бор ушгаг...
Аммо малъун Абу Жаҳл ҳозиргача нима қилиб бўлса ҳам, уни етаклаб юрган, сур зулукдек ёпишганча қўйиб юбормаган, уни накд ўлимга олиб борар эди.
Машҳур Утба ибн Робиа билан укаси Шайба ҳам келган хабардан севинишди. Умаййа улардан аввалроқ отни қамчилагиси келиб, Абу Жаҳлни қидириб кетди ва:
— Мен қайтяпман, эй Абул Ҳакам, — деди уни топиб.
— Қаерга қайтасан? — деди у тушунгиси келмай.
— Маккагада, ахир, ваъданг эсингдан чиқдими?
У кулди:
—Сен ёш болага ўхшаб қолибсан, эй Умаййа. Маккадан чиққанимиздан бери рухсат сўрайсан...
—Аммо сен ҳам ярим йўлданоқ қайтариб юборишга сўз бергансан.
—Сўз берганман, тўғри. Ҳали ҳам сўзимда турибман. Аммо олдин ҳеч бўлмаса Бадрга борайлик, бирикки кун айшишрат қилайлик, кейин қайтаверасанда.
— Бадргача бориш шартми?
Абу Жаҳл боласидан аразлаган ота каби оҳангда сўзланди:
— Жонингкўзишташиринкўринибкетяптия, Умаййа... Худди Муҳаммад келиб шунча одам ичидан битта сени ўлдирадигандек. Қўрқоқлик ҳам эви биланда...
Умаййа энди тақдирга тан беришдан бошқа чора қолмаганини англади. Ўзи ўзига лаънатлар ўқий бошлади, ҳар нима қилиб бўлса ҳам Маккада қолмагани учун ўзини айбларди.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2021/1442 Ҳ. ЙИЛ, 17 ИЮН ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 03:06
⏰ ҚУЁШ - 04:49
⏰ ПЕШИН -12:29
⏰ АСР - 17:39
⏰ ШОМ - 20:01
⏰ ХУФТОН -21:42
Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2021/1442 Ҳ. ЙИЛ, 17 ИЮН ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 03:06
⏰ ҚУЁШ - 04:49
⏰ ПЕШИН -12:29
⏰ АСР - 17:39
⏰ ШОМ - 20:01
⏰ ХУФТОН -21:42
Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!
Ҳар бир инсон қўлидан келганича эзгулик қилиши, яхшилик улашиши лозим. Қўлидан келмаганига эса қўлларини очиб, дуо қилмоғи даркор...
Аллоҳим, Ўзингнинг розилигингни истаб қиладиган хайрли амалларимизни ҳусни мақбул айла, кунимизга файзу баракот эҳсон эт!!!
@fitratuz

#Оят
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндошлар билан алоқани) боғлайдилар, Парвардигорларидан қўрқадилар ва (охиратда) ҳисоб-китобнинг нохуш кечишидан чўчийдилар”
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндошлар билан алоқани) боғлайдилар, Парвардигорларидан қўрқадилар ва (охиратда) ҳисоб-китобнинг нохуш кечишидан чўчийдилар”
(Раъд сураси, 21 оят).Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ҲАДИС
Нофеъ ибн Абдулҳарисдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кенг маскан, яхши қўшни ва қулай улов мусулмон кишининг саодатидандир”, дедилар”.
Бухорий Адабул-муфрадда ривоят қилган.