Fitrat.uz
13.4K subscribers
24.4K photos
4.07K videos
7 files
23.3K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
#Хабарлар

“СИЗ БИЗГА КЕРАКСИЗ!”

2021 йил 7 март куни Чирчиқ шаҳридаги “Марказий” жоме масжидида жисмоний имконияти чекланган инсонлар учун “Сиз бизга кераксиз!” шиори остида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси М.Абубакирова, Тошкент шаҳар тарғибот гуруҳи раҳбари Д.Аҳмедова, имом-хатиблар, отинойилар, уч нафар сурдо таржимони ва 175 нафар жисмоний имконияти чекланган фуқаро қатнашди.

Батафсил 👇
https://fitrat.uz/siz-bizga-keraksiz-2/

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

"Оилавий муаммоларни кўчага олиб чиқмайлик"

Бахриддин домла
Бўка тумани бош имом-хатиби

@fitratuz | fitrat.uz

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉
Youtube
👉Telegram

Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Мақола

ҚАРЗИ ҲАСАНА

Бугун қарз олди-бердиси катта муаммолардан бирига айланди. Бу масалада қуйидаги ҳолатларга дуч келяпмиз:

• муҳтож бўлмаса ҳам, одамларни алдаб қарз олиб, шунинг эвазига яшайдиганлар кўпайди;

• қарз олгач, имконияти туғилса ҳам, уни қайтармаётганлар учраяпти;

• жуда муҳтож одам қарз сўраб келса ҳам, беришни истамайдиган инсонлар ҳам бор.

Умуман, бу каби ҳолатларни ислоҳ қилиш ўзимизга боғлиқ. Инсон қарз берар экан, сўровчининг ростгўйлиги, асл ҳолати ҳақида маълумотга эга бўлган ҳолда қарор қабул қилиши мақсадга мувофиқ.

Батафсил 👇
https://fitrat.uz/arzi-asana/
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Қазо намозлари қандай ўқилади

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Мен 10 йиллик қазо намозларимни ўқишни бошладим Алҳамдулиллаҳ. Аллоҳ Ўзи мадад берсин. Қазо намозларимни айнан қайсилигини айтишим шарт эмасми? Яъни хар куни 5 махал намоз ўқиётканимда хар маҳалги намозга 4 ракат қўшимча қилиб 4 ракатлик қолдирган қазо намозим деб қўшиб ўқисам бўладими? Адашмаслик мақсадида. Ёки Бомдодни қазосини алоҳида пешин, аср, шом ва хуфтон витрникини алоҳидадан неча ракатлигини тўғри айтишим лозимми?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Неча ракъатлиги шарт эмас энг охирги қолдирган бамдод, энг охирги қолдирган пешин, энг охирги қолдирган аср намозини ўқишга ният қилдим десангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИСЛОМНИНГ АЁЛЛАРГА МУНОСАБАТИ

Жасур домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉
Youtube
👉Telegram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Усома яна бир куни ўшандагидай алфозда кириб келди. У кўча чангитиб роса ўйнаган, юзлари вўжалақ бўлиб кетган, тер ва тупроқ қоришиб, қараб бўлмайдиган ҳолга келган эди.
Набиййи акрам (с.а.в.) уни кўрдилару ювинтириб қўйиш учун ўринларидан қўзғалдилар.
Аммо бу гал Ҳазрати Ойиша сал илгарироқ сапчиб турдида:
— Менга қўйинг уни, ё Набиййаллоҳ, ўзим ювинтираман, — деди.
Набийлар сарварининг юзларида мамнуният ифодалари балкди. Табассумга йўғрилган бир
овозда:
— Эй Ойиша, уни сев, чунки мен уни севаман, —дедилар.
Сал ўтмай Усома озода бўлган эди. (Имом Термизий, 5/677.)

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги Тошкент тумани «Кўктерак» жоме масжиди имом ноиби Абдуносир қорининг опаси вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумани Ўз мағфиратига олсин! Охиратларини обод, жойларини жаннатдан қилсин! Барча яқинларига сабру жамил ато қилиб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2021/1442 Ҳ. ЙИЛ, 10 МАРТ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 05:26
ҚУЁШ - 06:43
ПЕШИН - 12:38
АСР - 16:38
ШОМ - 18:26
ХУФТОН -19:39

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
КЕЧА рўё, ЭРТА хаёлдир...

КЕЧАни бахтли, ЭРТАни умидли қилган БУГУНдир...

Тонгни қаршилаганларга АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бугунга етказган, қалбларимизга УМИД, тилларимизга ЗИКРУ ДУО жойлаган АЛЛОҲ ТАОЛОга ҳамду санолар бўлсин!

Кунингиз ФАЙЗУ БАРАКОТга тўлсин!!!


@fitratuz
#КУН_ОЯТИ

أَلَآ إِنَّ لِلَّهِ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ قَدۡ يَعۡلَمُ مَآ أَنتُمۡ عَلَيۡهِ وَيَوۡمَ يُرۡجَعُونَ إِلَيۡهِ فَيُنَبِّئُهُم بِمَا عَمِلُواْۗ وَٱللَّهُ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمُۢ

Огоҳ бўлинглар! Албатта, осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. У зот сизнинг қай ҳолатда эканингизни яхши биладир. Унинг Ўзига қайтариладиган кунда эса, қилган амаллари ҳақида уларга хабар берур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчи зотдир.


Нур сураси 64 оят

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ал Фиқҳ-ул Акбар
fitrat.uz
#Аудио

Ал Фиқҳ-ул Акбар шарҳи
Аудио дарс (23-Дарс)

Шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳ

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉
Youtube
👉Telegram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Эслатма

Аксириш ва эснаш ҳақида ажойиб маълумотлар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Аллоҳ таоло аксиришни яхши кўради, эснашни эса ёмон кўради. Қачонки, бирор шахс аксирса ва “Алҳамдулиллаҳ” деса, уни эшитган мусулмон зиммасида, унга “Ярҳамукаллоҳ” дейиши ҳақ (шарт) бўлади. Эснаш эса шайтон тарафидан бўлади. Қачонки, бирор кимсага эснаш келса, имкон борича уни қайтарсин. Негаки, инсон қачон эснаса, шайтон кулади, яъни хурсанд бўлади. Шунинг учунки, эснаш ялқовлик ва ғафлат белгисидир. Шайтон эса бу каби ишларни яхши кўради”
Имом Бухорий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«СИЗЛАРНИ НИМАДАН ҚАЙТАРГАН БЎЛСАМ, УНДАН ЧЕТДА БЎЛИНГЛАР»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларни нимадан қайтарган бўлсам, ундан четда бўлинглар. Сизларга нимани амр қилган бўлсам, ундан қудратингиз етганини қилинг. Албатта, сизлардан олдингиларни саволларининг кўплиги ва пайғамбарларига хилоф қилишлари ҳалок қилгандир», дедилар».

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган нарсалардан четда бўлиш.
2. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига имкон борича амал қилиш (Фарз ва вожиблар бундан мустасно).
3. Шариат амрларини иккиланмай амалга ошириш.
4. Беҳуда саволларни кўпайтирмаслик.
5. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳеч қандай хилоф қилмаслик.
6. Ўтган умматларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган ишларни қилмаслик.

Мусулмонлар бу ҳадиси шариф ҳикматига ҳозирда ҳар қачонгидан ҳам муҳтождирлар. Чунки уларнинг аксарияти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган нарсадан қайтмайдиган, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилган ишларни эса қилмайдиган бўлиб кетганлар. Мусулмон номини даъво қилиб юрганлардан баъзилари шариат ҳукмлари тўғрисида турли шак-шабҳали саволларни кўпайтиришдан тўхтамайдилар. Уларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хилоф қилишлари кўп. Бу нарсаларнинг ҳаммаси ҳалокатга учраш йўлидир. Ҳалокатга учрамаслик учун тезда ўзимизни ўнглаб олишимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

НИКОҲДА ҚИЗЛАРНИНГ ИХТИЁРИ

Жасур домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉
Youtube
👉Telegram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳикмат

Орифлардан бири:
"Дунёда шундай бир жаннат борки, ким унга кирмаса, охират жаннатига ҳам кирмайди", деди. "У нима экан?" дейишди. Шунда у : "Аллоҳнинг муҳаббати ва Унинг зикри", деб жавоб берди.
У яна атайин: "Қалбдан шундай бир кечинмалар ўтадики, мен ўзимча: "Агар жаннат аҳли мана шундай ҳолатда бўлишса, жуда ҳам ширин ҳаёт ичра бўладилар", дейман".

اللهُمَّ إنِّي أَسْأَلُك حُبَّك وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّك وَالْعَمَلَ الذِي يُبَلغُنِي حُبَّك . اللهُمَّ اجْعَلْ حُبَّك أَحَبَّ إلَيَّ مِنْ نَفْسِي وَأَهْلِي وَمِنْ الْمَاءِ الْبَارِد
"Аллоҳумма иннии ас’алука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука валь-ъамалаллазии йубаллиғунии ҳуббака, Аллоҳумма-жъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсии ва аҳлии ва минал-маа'иль- баарид".

Маъноси: "Аллоҳим! Мен Сендан Ўзингнинг муҳаббатингга ва Сени севган кишиларнинг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга етказадиган амалларни сўрайман.
Аллоҳим! Муҳаббатингни нафсимдан, аҳлимдан ва совуқ сувдан ҳам менга маҳбуброқ қилгин".

Имом Термизий ривояти

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🔴 ЖОНЛИ: Қуръон ўқишни ўрганамиз - Фажр сурасининг 17 дан 30 гача бўлган оятларни

Youtube: https://youtu.be/EhRWZeQtYyo

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/199916645240324/

Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ибрат

АДОЛАТ

Кениялик югурувчи Абул Мутай марра чизиғига атиги бир неча метр қолганида белгиларда адашиб, манзилга етиб келдим, деб ўйлаб, югуришдан тўхтади. Ундан кейинда келаётган испаниялик Иван Фернандез рақибининг хатосини тушуниб, кениялик енгил атлетикачига югуришни давом эттириши зарурлигини айтиб, бақира бошлади. Мутай испан тилини тушунмагани боис ҳайрон эди.
Фернандез Мутайнинг олдига келиб, уни ғалаба чизиғи томон итариб келди. Бу ҳолатни қизиқиш билан кузатаётган мухбирлардан бири Ивандан маррага биринчи бўлиб етиб келиш ўрнига, нега рақибига йўл берганини сўради.
"Мен доим бир-биримизнинг қўлимиздан тутиб, ғалаба сари боришга ёрдам берадиган одамлар яшайдиган жамиятни орзу қиламан", жавоб берди Иван Фернандез.
"Лекин нақ бўлиб турган ғалабани рақибига тортиқ қилиш спортчиларга хос эмас", бўш келмади мухбир ҳам.
"Унга ғолибликни мен тортиқ қилганим йўқ, зотан у ғолиб бўлиб бўлган эди".
"Қоидага кўра, сизда ҳам ғолиб бўлиш имконияти бор эди", деди бошқа мухбир.
"Унда менинг ғолиблигим нимага лойиқ бўлар эди? Унда ғолиблик медалининг қадри қанчалик бўларди? Мени кузатаётган онам бу ишимдан қандай ҳолга тушар эди? Ғолиб бўлиш -- ёқимли, аммо хато қилган одамга кўмаклашиш -- ундан шарафлироқ".
Иван Фернандез бизга ҳаётнинг муҳим сабоқларидан бирини ўргатди - ҳеч қайси ғалаба ҳалолликдан устун бўла олмайди. Бошқаларнинг ожиз томонларидан фойдаланадиганлар кўпайиб бораётган бу замонда, бундай ҳаётий ҳикояларнинг аҳамияти янада ошади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Эслатма

Ғазабланиб турганингда гапирма. Ўша лаҳзада айтган гапинг тўғри бўлиши мумкин, аммо услубинг хато бўлади

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий
ХАБАРНОМАСИ

❗️Сўнгги кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида 2021 йилги Ҳаж мавсумини ташкил этилиши билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.

📝 Ўз навбатида, Дин ишлари бўйича қўмитага ОАВ вакиллари ва фуқаролар томонидан мазкур масалага ойдинлик киритиш бўйича мурожаатлар бўлмоқда.

📝 Шуни маълум қиламизки, Дин ишлари бўйича қўмита Саудия Арабистони расмийлари ҳамда Ҳаж ва Умра ишлари бўйича Атташе билан мазкур масалада мунтазам алоқа ўрнатган. Шундан келиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қиламиз:

Биринчидан, ижтимоий тармоқларда “Муқаддас Хаж Сафарига расман рухсат берилди. Фақатгина хаж сафарига бормоқчи бўлганлар коронавирусга вакцина қабул қилган бўлишлари шарт” ва бошқа шу каби сарлавҳалар остида тарқатилаётган хабарлар ҳеч қандай расмий асосга эга эмас.

Иккинчидан, бу каби хабарларнинг тарқалиши ва турлича талқин қилиниши – Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирининг “Ҳаж мавсуми зиёратчиларини қабул қилишнинг асосий шарти – “COVID-19” га қарши эмлангани бўлади”, мазмунидаги интервьюсига асосланган.

Учинчидан, Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича Саудия Арабистони ҳукумати томонидан ҳозирга қадар ҳеч қандай расмий қарор эълон қилинмаган.

❗️Ҳурматли юртдошлар!

❗️Ҳаж ва умра зиёратлари билан боғлиқ асосли маълумотлар Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали эълон қилинади.
Шу ўринда, юртдошларимиздан юқоридаги каби асоссиз ва чалғитувчи хабарларга ишонмасликларини сўраб қоламиз.

📝 Ўз навбатида, ОАВ вакилларини аҳоли орасида турли тушунмовчилик келтириб чиқарадиган, текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз!

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Маъруза

Аллоҳ ўлчаб берган ризқдан бошқасини ололмаймиз

Анваржон домла
Бекобод
тумани бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉
Youtube
👉Telegram

Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA