Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.91K subscribers
4.72K photos
523 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#биласизми?

Бошқа шахслар номига расмийлаштирилган ҳисоб-китоб терминалларидан солиқ тўловчилар (бошқа тадбиркор) томонидан фойдаланилиши 2⃣0⃣ миллион сўм миқдорида жаримага сабаб бўлади.

Асос: Солиқ кодексининг 221-моддаси
#қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича янги чоралар белгиланди.

✍️2020 йил 20 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 736-сон қарори қабул қилинди.
Янги қарор билан:
🔍 “Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом;
🏦 “Солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари билан боғлиқ операциялар бўйича солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби тўғрисида”ги низом;
💰 “Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ундирилган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#муносабат

Қўқон шаҳридаги бозорларда жой учун олинаётган тўлов қаерга тушаётганлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси муносабати

Қўқон шаҳрида жойлашган “Ризқ Барака савдо комплекси”, “Қўқон савдо комплекси”, “Буюк ипак йўли савдо комплекси” каби савдо мажмуаларида сотувчиларга ажратилган жой учун олинаётган тўлов, Қўқон шаҳар ҳокимининг тегишли фармойишига асосан, бозорлар ҳисоб-рақамига тушади ҳамда бозорларни ободонлаштириш учун сарфланади.
#солиқчи_кўмакчи

8 миллиард сўмлик солиқларни кечиктириб тўлаш имконияти берилди

📆 Жорий йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Фарғона вилоятидаги 390 та корхонанинг ер🏜, мол-мулк🏠 ва сув ресурсларидан фойдаланганлик🚿 учун солиқларидан жами 8 миллиард сўм миқдордаги солиқ тўловларини 6 ой муддатгакечиктириб тўлаш имтиёзлари берилди.

❗️Мазкур имтиёз коронавирус пандемияси😷 даврида айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти тўхтатилганлиги ёки турли қийинчиликларни бошидан кечирганлиги боис тадбиркорлик субъектларини молиявий💵 қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилди.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони
#сўровнома
#опрос

ДСҚ коррупция бўйича аноним 👥 сўровнома 🔍 ўтказди. Ушбу ташаббусни расмий ОАВ, ижтимоий тармоқлардаги турли гуруҳлар ва блогерлар ҳам қўллаб-қувватлади.

👉Сўровнома натижалари
___________________________

ГНК провел 👥 анонимный 🔍 опрос по коррупции. Инициативу подхватили электронные СМИ, группы в социальных сетях и блогеры.

👉 Итоги опроса

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Қўқон шаҳрида 243 та тадбиркор фаолияти расмийлаштирилди

Фарғона вилояти давлат солиқ идоралари томонидан Қўқон шаҳридаги бозор ва савдо комплексларида 3 кун давомида қонуний фаолият юритишнинг афзалликларини тушунтириш борасида тарғибот ишлари олиб борилди. Шунингдек, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан ҳужжатсиз фаолият юритаётган тадбиркорлар ўрганилди.

Қўқон шаҳрида жойлашган 6 та савдо комплексида ўтказилган ўрганишлар ва солиқ қонунчиликдаги ўзгаришларни тушунтириш натижасида 82 та тадбиркор янги рўйхатга олинди ҳамда 161 та тадбиркор фаолиятини қайта тиклади.

Хусусан, “Ризқ барака савдо мажмуаси”да фаолият юритиб келаётган 23 та тадбиркор янги рўйхатдан ўтган бўлса, 32 та тадбиркор фаолияти қайта тиклади. Шунингдек, “Қўқон савдо комплекси”да 17 та тадбиркор рўйхатдан ўтган, 58 таси фаолиятини қайта тиклаган.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Солиқ тўловчиларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тартиби ва муддатлари белгиланди

Унга кўра, солиқ тўловчиларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операциялари электрон тарзда солиқ органи қарори билан 10 кун муддатгача қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади👉

солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этмаганда;

камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномага тушунтиришлар ёки тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ органи талаб қилган ҳужжатларни тақдим этмаганда;

солиқ текшируви ўтказаётган солиқ органи мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудуд ёки бинога киришига тўсқинлик қилганда;

солиқ тўловчи кўрсатилган манзилда йўқ бўлганда.

Солиқ тўловчиларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш суд қарори билан амалга оширилади.

Солиқ органининг банк ҳисобварақ бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида солиқ органи судга мурожаат қилмаган тақдирда, банк томонидан солиқ тўловчининг банк ҳисобварағи операциялари тўхтатилиши бекор қилинади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 736-сон қарори билан “Солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари билан боғлиқ операциялар бўйича солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби тўғрисида” Низом
Assalomu alaykum hurmatli tadbirkorlar!

Biznesingiz reklamaga muhtojmi?
Yoki savdoingiz past va uni kŏtarmoqchimisiz?
Lekin qayerda va qanday reklama qilishni bilmayapsizmi?

"RikLama" internet marketing agentligi Sizga yordam beradi! Biz Sizga barcha turdagi reklamalarni taqdim etamiz!

Bil Geyts aytganidek: "Biznesingiz internetda emasmi, demak, Siz biznesda emassiz".

Hoziroq qo'ng'iroq qiling! ⠀
☎️ +998 97 419 58 78
FACEBOOK | INSTAGRAM | TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи

Қувасойда 6 ойдан буён ер ололмаётган тадбиркорга 4-сектор кўмаги билан ер ажратилди

10 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган фарғоналик Жўраев Илҳом яна бир янги лойиҳани бошлаб қўйган. Лекин Эрон технологиялари асосида газ ва электр энергияси тежамкорлигига эга бўлган замонавий асфальт-бетон ишлаб чиқариш заводини қуришни мақсад қилган тадбиркорга ер ажратиш масаласи 6 ойдан буён қандайдир сабабларга кўра ортга сурилиб келаётганди.

Ўзининг бизнес лойиҳасини Қувасой шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Полвонов Назиржонга тақдим қилиб, мазкур ҳолат ҳақида сектор раҳбарини хабардор қилгач, тадбиркорнинг мурожаати қисқа фурсатда ўрганиб чиқилди ва ижобий ҳал этилди. Натижада, “Uniprommax” хусусий корхонасига Қувасой шаҳар Қўчқорчи МФЙда ҳудудида жойлашган эркин иқтисодий зонадан завод қуриш учун 70 сотих ер ҳеч қандай тўловсиз ажратиб берилди.

Эътиборлиси, бир дақиқа вақтини ҳавога учирмайдиган тадбиркор ер ажратилиши биланоқ лойиҳада кўрсатилган ишларни бошлаб юборди. Айни пайтда қиймати қарийб 3,5 миллиард сўм бўлган ишлаб чиқариш ускунасини олиб келиб ўрнатиш учун ерни текислаш, корхона атрофини ўраш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Тақдим этилган лойиҳага кўра, завод 2021 йил март ойида ўз фаолиятини бошлайди ҳамда ишлаб чиқарилган асфальт-бетон маҳсулотларини ички бозорга йўналтиради. Яна бир муҳим жиҳат, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 34,6 минг тонна бўлган корхона ишга тушиши натижасида у ерда 25 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади, бошқача қилиб айтганда шунча одамлар “қора қозони қайнаши” учун даромад манбаига эга бўлади.
Олтиариқ туманида 4-сектор кўмагида ички йўллар шағаллаштирилди

Олтиариқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Султонов Иҳтиёр томонидан ҳудудларни ўрганиш жараёнида 4-сектор ҳудудида жойлашган Янги турмуш маҳалласи фаоллари Боғи Эрам кўчасидаги ички йўллардаги ҳолат юзасидан муаммога ечим излаб унга мурожаат қилдилар.

Маҳаллага ташриф буюрган 4-сектор раҳбари музлаб қолган қор эрий бошлагач, лой кўчага айланиб бораётган Боғи эрам кўчасидаги ҳолат билан танишди ва тезкорлик билан мурожаатга ижобий ечим топилди.

Натижада, ички йўлларнинг кўча пайдо бўлганидан буён асфальт ёки шағал юзини кўрмаган 400 метр қисми сектор кўмагида зарур техникалар воситасида шағаллаштирилди.