Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.91K subscribers
5.4K photos
595 videos
43 files
2.71K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: 📞 73 241 70 60
Ishonch telefoni: 73 241 70 61
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
2020 йилда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк🏡солиғини ҳисоблаш тартибига қандай ўзгартиришлар киритилди?

📌 2020 йилда ҳам жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ мол-мулкнинг кадастр қийматидан ҳисобланиши сақланиб қолинди. Яъни, жисмоний шахслар жорий йилда эгалигидаги мол-мулк учун қуйидаги ставкаларда солиқ тўлайдилар👉👉👉

турар жойлар, квартиралар, дала ҳовли қурилмалари (умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ бўлганлари бундан мустасно), бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотлар учун кадастр қийматидан 0,2% миқдорида;

шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200 кв.метрдан 500 кв.метргача бўлган турар жой ва квартираларга 0,25% миқдорида;

майдони 500 кв.метрдан ортиқ бўлган турар жой ва квартиралар учун кадастр қийматидан 0,35 % миқдорида;

бошқа аҳоли пунктларида жойлашган умумий майдони 200 кв.метрдан ортиқ бўлган турар жой ва квартиралар, дала ҳовли қурилмалари учун кадастр қийматидан 0,25% миқдорида мол-мулк солиғи солинади.

🔷 Мисол учун: мулкнинг умумий майдони 180 кв.метр ва кадастр қиймати 60 миллион сўм. Мазкур ҳолатда бир йилга жисмоний шахслар учун 120 минг сўм миқдорда мол-мулк солиғи ҳисобланади.

Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
Мол-мулк солиғи бўйича қандай имтиёзлар бор?

📌 Солиқ кодексининг 421-моддасига асосан қуйидаги жисмоний шахсларнинг эгалигида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади👉👉👉

🔹“Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган🎖🏅фуқаролар;

🔹уруш ногиронлари ва қатнашчилари🛂, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар;

🔹собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг🛃 ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари);

🔹энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга.

Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади👉👉

🔹 ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бирининг👨‍👨‍👧‍👧;

🔹пенсионерларнинг;

🔹I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг♿️.


Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаларини Фарғона вилояти мисолида кўрсатиб берсангиз?

Солиқ кодексининг 437-моддасига кўра, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 1 кв.м учун ҳудудларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб мутлақ миқдорларда белгиланади.

Солиқ ставкаларининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан белгиланади.

2020 йил 1 январдан якка тартибда уй-жой қуришга бериладиган ерлар учун фуқаролардан ундириладиган ер солиғининг ставкалари 1 кв.метр учун Фарғона ва Қўқон шаҳарларида👉 213 сўм; Марғилон ва Қувасой шаҳарларида👉 146,4 сўм ҳамда вилоятимиздаги туман марказлари ҳисобланган посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларида👉 125,7 сўм этиб белгиланган. Қишлоқ жойларда жойлашган ер участкаларидан фойдаланганлик учун ундириладиган ер солиғи миқдори вилоятимиздаги аҳоли пунктларида деҳқон хўжалигини юритишга берилган ерлар учун 1 сотих учун 8487,7 сўмни ташкил қилади.

Демак, Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи жисмоний шахс 1 сотих ер учун👉 21 минг 300 сўм, Марғилон шаҳрида👉 14 минг 640 сўм, Қува тумани марказида эса 👉12 минг 570 сўм миқдорида ер солиғи тўлайди.
Солиқ кодексининг 436-моддасига мувофиқ, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан қуйидагилар озод қилинади 👉👉👉

«Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар;

уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

ёлғиз пенсионерлар. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади;

боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада ўн олти ёшга тўлмаган бешта ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир;

Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига юборилган) фуқаролар;

энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар – қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга.


Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шошилинг, Сиз тўлашингиз лозим бўлган маҳаллий солиқлар тўлов муддатлари яқинлашмоқда!

Маълумот учун: коронавирус пандемияси сабабли ер ва мол-мулк солиқларини тўлаш муддатлари 15 апрелдан 15 октябрга қадар узайтирилган.

Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
#мобил_илова

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар!

SOLIQ📲 мобил иловасида
🔹"Soliq hamkor" саҳифасида катта ҳажмдаги 🗂 файларни ҳам 📥 юклаш имконияти пайдо бўлди.
🔹 Ижара шартномаси тузишдаги хатолик тузатилди.

♻️ SOLIQ мобил иловасини қуйидаги ҳавола орқали қайта ўрнатинг
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.soliq.mobile
#Soliq_hamkor

Сизга назорат-касса машинасидан 🚫 харид чеки берилмадими?

Терминал орқали тўлов 🚫 қабул қилинмадими?

Агар шундай бўлса, энди Сизга истеъмолчилик ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишда янги “Soliq hamkor” тизими ёрдам беради. Юқоридаги ҳолатлар ҳақида 👉

📲 “Soliq” мобил иловаси

🤖 @soliq_hamkor_bot телеграм-бот

💻 Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали – my.soliq.uz орқали

давлат солиқ идораларига хабар беринг.

“Soliq hamkor” тизими – инсофли солиқ тўловчиларнинг ёрдамчиси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Унинг асл бахти юртнинг бахтида

Енгимиз шимариб, қараб турмасдан
Келинглар, қўллайлик бекор юрмасдан.
Ўрнак бўлмоқдалар четда турмасдан,
Халқим деб яшайди, Юртбошим менинг!

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#онлайн_НКМ

Онлайн-НКМ чекида қандай маълумотлар акс этиши лозим?
#ер_солиғи

📌Қуйидаги ер участкалари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғининг солиқ солиш объектидир:

деҳқон хўжалигини🌽🍅 юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;

якка тартибда уй-жой қурилиши🏡 учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;

жамоа боғдорчилиги, узумчилиги🍇ва полизчилигини🍉 юритиш учун берилган, шунингдек якка тартибдаги гаражлар эгаллаган ер участкалари;

хизмат юзасидан👮 берилган чек ерлар;

мерос бўйича📃, ҳадя қилиниши ёки сотиб олиниши натижасида уй-жой ва иморатлар билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб сотиб олинган📝 ер участкалари;

тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари🏦.

Кўп квартирали уйлар эгаллаган ер участкалари🏢 солиқ солиш объекти бўлмайди. (Кўп квартирали уйларда жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари мустасно).
#ер_солиғи_мерос

📌Ер солиғи бўйича мерос қолдирувчининг солиқ мажбуриятлари меросхўрлардан ундирилади

Солиқ кодексининг 433-моддасига кўра, уй-жой🏠, яшаш учун мўлжалланмаган иморатлар ва иншоотлар🏯 мерос бўйича ўтиши билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ўтган ер участкалари учун ер солиғи мерос қолдирувчининг солиқ мажбуриятларини инобатга олган ҳолда 👉меросхўрлардан ундирилади.

Каналга уланиш учун 👉👉👉

https://t.iss.one/ferganasoliq
#тайинлов #назначение

ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги раҳбарияти таништирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6061-сонли фармони билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилган эди.

Бугун, 22 сентябрь куни Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ДСҚ ҳузурида ташкил этилган Кадастр агентлиги директори ва унинг ўринбосарларини таништирди.
________________________________

Состоялось представление руководства Агентства по кадастру при ГНК

Согласно Указу Президента Республики Узбекистан №УП-6061 на базе Государственного комитета по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру образовано Агентство по кадастру при Государственном налоговом комитете.

Сегодня, 22 сентября, председатель Государственного налогового комитета Шерзод Кудбиев представил директора и заместителей созданного Агентства по кадастру при ГНК.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Харидингиз учун чек талаб қилишни унутманг!
#солиқ_ҳисоботлари

🗓 Эслатма 2020 йил 23 сентябрь

III чорак учун:

- жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда беш миллиард сўмдан ошадиган фойда солиғи тўловчилари ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 340-моддаси иккинчи қисми);

Жами даромади ўтган солиқ (ҳисобот) даври мобайнида 5 миллиард сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар кутилаётган фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича ўрнатилган талаблар👉 бекор қилинган (ПФ-5978-сон).
Фарғоналик тадбиркорларга ҚҚСни қоплаш шаклида 9,1 млрд. сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди

📌“Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тамойили бу солиқ хизмати органларининг тадбиркорларга хизмат кўрсатиш, содда қилиб айтганда уларнинг беминнат ёрдамчиси ва маслаҳатчисига айланганидан дарак беради.

Солиқчиларнинг тадбиркорларга яқиндан кўмакчи бўлаётганлиги, айниқса, солиқ тўловчилар томонидан ортиқча тўланган ёки улардан ортиқча ундирилган қўшилган қиймат солиғини тадбиркорлар ҳисоб рақамига қайтаришда намоён бўлмоқда.

Яна ҳам батафсилроқ тушунтирадиган бўлсак, агар солиқ даври охирида ҚҚС бўйича ҳисобланган солиқ суммаси бюджетга тўлаш учун ҳисобга олинган солиқ суммасидан кўп бўлса, унда ҚҚСни қоплаш (қайтариш) билан боғлиқ вазият юзага келади. Ушбу маблағларни солиқ тўловчи ўзига қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

📄Амалдаги солиқ қонунчилигига кўра, давлат солиқ идораларига ҚҚСни қоплаш ёки қайтариш бўйича солиқ тўловчи томонидан ариза келиб тушгач, аризалар 2 хил муддатда – ариза берилган кундан бошлаб 7 кундан ёки 60 кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

🔜Тезлаштирилган тартибда, яъни 7 кундан кечиктирмай йирик солиқ тўловчилар, дипломатик ваколатхоналар, банк кафолатига эга шахсларга, экспортчи корхоналарга, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига ("0" ставка) ва солиқ мониторинги иштирокчиларига қайтарилади. Қолган барча солиқ тўловчиларга 60 кундан кечиктирмай қайтарилади.

🔢 Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасига📅 жорий йил 1 августдан 18 сентябргача умумий миқдори 48,4 млрд. сўм бўлган 74 та ариза келиб тушди. Шундан 24 та ариза қаноатлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига юборилиб, Солиқ тўловчиларнинг банк ҳисоб-варақларига 9,1 млрд.сўм миқдоридаги маблағлар қайтариб берилди.
«PARDUS GLOBAL TEXTILE» МЧЖга 850 миллион сўм миқдоридаги маблағлар қайтарилди

Асосий фаолият тури ип-газламаишлаб чиқариш саноати бўлиб, бугунги кунда турли хил оддий ва момиқ сочиқлар ишлаб чиқарилаётган ушбу корхонада айни пайтда 1⃣7⃣0⃣ нафардан ортиқ ишчи ходимлар меҳнат қилмоқда.

Ҳозирги кунда жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар, асосан, Россия🇷🇺ва Қирғизистон🇰🇬давлатларига экспорт қилинмоқда. Рақамларга эътибор берадиган бўлсак, «PARDUS GLOBAL TEXTILE» корхонаси томонидан 2019 йилда жами 2⃣5⃣ миллиард сўмлик, 2020 йилнинг январь-июль ойларида эса 1⃣7⃣ миллиард сўмлик экспорт амалга оширилган.

Амалдаги солиқ қонунчилигига кўра, «PARDUS GLOBAL TEXTILE» МЧЖнинг 2020 йилнинг январь-июль ойлари учун ҚҚС бўйича 8⃣5⃣0⃣ млн. сўм салбий фарқ суммаси ўрнини қоплаш тўғрисида давлат солиқ идораларига ёзган аризаларига кўра қопланиши сўралган пул маблағлари – жорий йил 23 июнь куни 3⃣5⃣0⃣ млн. сўм ва 9 сентябрь куни 5⃣0⃣0⃣ млн. сўм маблағ жамиятнинг банк ҳисобварағига қайтарилган.