Farg‘onа ma'naviy hayoti
1.07K subscribers
22.3K photos
1.08K videos
8 files
1.96K links
Respublika Ma'naviyat va Ma'rifat markazi Farg'ona viloyat bo'limi
Download Telegram
#Oltiariq_tumani

Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi faollari va bir guruh ma’rifat targ‘ibotchilarining O‘zbekiston xalqiga murojaatida asosiy masalalardan biri bu farzand tarbiyasidir.

Ma'naviyat fidoiylarinig ushbu murojaatida ko‘zlangan maqsadlarga erishish uchun Ma'naviyat va ma'rifat markazi Oltiariq tuman bo‘linmasi va tuman Axborot kutubxona markazi hamkorligida Oltiariq tuman markaziy shifoxonasi bo‘limlarida "Mo‘jaz kutubxona" lar faoliyati yo‘lga qo‘yilmoqda.

Jumladan, bugun ayollar davolanish bo‘limga barkamol avlood tarbiyasiga oid kitoblar to‘plami in'om etildi. Endi bo‘lajak onalar farzand tarbiyasiga oid bilimlarini shifoxonaning o‘zida mustahkamlashlari mumkin.

@fargonamanaviyhayoti
Президент маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш бўйича янгича иш тартибини белгилаб берди.

Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлигига:

- жиноят қилишга мойиллиги бор оғир аҳволдаги аҳоли билан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ишлаш бўйича “маҳалла бешлиги”нинг вазифаларини аниқ белгилаб бериш;

- ёш тоифаси, ижтимоий ва моддий аҳволидан келиб чиқиб, уларнинг ҳар бир гуруҳи учун алоҳида методика ишлаб чиқиш топширилди.

Энди профилактика инспектори ҳудудида жиноят қилишга мойиллиги бор шахсларни аниқлайди, “маҳалладаги бешлик” уларнинг муаммоларини ҳал қилади.

Тизимда рақамлаштириш аҳволи қониқарсизлиги танқид қилинди. Ички ишлар вазирининг бу масалалар учун масъул ўринбосари зиммасига юклатилган бирорта вазифа охиригача етказилмагани кўрсатиб ўтилди ва шу муносабат билан вазир ўринбосари Н.Тўрахожаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ички ишлар ва Рақамли технологиялар вазирликларига икки ой муддатда ҳар бир вилоят-туман-маҳалла кесимида ижтимоий ва криминоген муаммоларни рақамлаштириш орқали “Ижтимоий вазият” ахборот тизимини ишга тушириш топширилди.

Бунда, аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган ижтимоий муаммоларнинг ягона реестри шакллантирилади, масъул идораларнинг кучи муаммога қараб манзилли йўналтирилади.

Бундан буён вилоят ва туман ички ишлар раҳбарлари ҳар ойда камида бир марта туман ва шаҳар кенгашларига жиноятчилик аҳволи бўйича ҳисобот бериши белгиланди.

Ички ишлар ва Рақамли технологиялар вазирликлари олдига аҳолининг барча тезкор ва шошилинч хизматларга мурожаатларини оператив ҳал қилиш мақсадида ягона “112” тезкор рақами ва диспетчерлик тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Ушбу тизим 2024 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 1 июлга қадар водий вилоятларида, келаси йил якунига қадар эса барча туман ва шаҳарларда ишга туширилиши шарт.

Шу орқали навбатчилик қисмлари фаолияти ҳам тубдан қайта кўриб чиқилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукроналик_ҳисси

Президентнинг кечаги ташрифидан сўнг Хитой маҳалласи ва Ҳалиловлар хонадонида бугунги муҳит қандай?

https://t.iss.one/bagdodim_news
🌐Каналимизга обуна бўлинг!
💠
https://t.iss.one/OKEAN_LIVE
Фарғона шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

В городе Фергане под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по приоритетным задачам в области профилактики правонарушений и борьбы с преступностью в регионах.

#Mirziyoyev #videoselektor #huquq #tartibot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши билан танишди.
Шу билан давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства массива «Янги Узбекистон» в городе Фергане. На этом глава государства завершил свою поездку в Ферганскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #massiv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter