Farg`ona viloyati avtomobil yo`llari bosh boshqarmasi
325 subscribers
4.46K photos
457 videos
5 files
950 links
Фарғона вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси

✏️ @Fargona_admin


📞 (99873) 226 39 46
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#tashabbus
#insonqadri
#OAV_NIGOHIDA
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги бир маҳалла 3 та ташаббус ғолиблигига эришди: "Янгиҳаёт"да 40 йиллик муаммолар ўз ечимини топмоқда.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
💠“Ташаббусли бюджет” асосида “Яшик” МФЙдаги 5 минг 400 метр йўллар равон бўлмоқда

💠Президентимиз ташаббуси билан юртимизда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ажратилаётган маблағлар ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб муаммоларига ечим бўлмоқда.

💠Айни кунларда Яшик МФЙда жойлашган Нурафшон, Нафосат, Нурли ҳамда Обод кўчаларидаги йўлларга шағал ётқизилиб, махсус техникалар ёрдамида асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment
🔷Олтиариқ тумани Зарҳал маҳалласининг 3.7 километр ички йўллари "Менинг йўлим" лойиҳаси  асосида равон ва соз ҳолатга келтирилади.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
Ижтимоий тармоқлар орқали “Талаб бор, мажбурият йўқ” номли сарлавҳа билан йўлланган мурожаатга
МУНОСАБАТ

Қўштепа туманидаги Шаҳартепа МФЙ ҳудудидаги “4Р-127 Марғилон-Ёзёвон” автомобил йўлида юзага келган носозлик Фарғона кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси тезкор бригада ходимлари томонидан жойига бориб ўрганилиб, асфальт қопламаси ёткизилди ва мурожаатда кўрсатилган носозлик ҳолати тўлиқ бартараф этилди.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
Пастки Ҳонобод маҳалласининг 6 км ички кўчалари асфальтлаштирилмоқда

Қува тумани Пастки Ҳонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳолининг мурожаатлари, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ижобий ҳал этиш, ҳудудда ички йўлларни асфальтлаштириш, ичимлик суви тармоғи тортиш ҳамда электр таъминотини яҳшилаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан ҳудуддаги ички йўлларни таъмирлаш мақсадида бугунги кунда 6 км қисмида асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўз ўрнида амалга оширилаётган бундай бунёдкорлик ишларида маҳалла аҳли мамнун бўлиб, оқсоқолларимиз дуога қўл очмоқдалар.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
Қўқон шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда видеоалоқа орқали Қорақалпоғистон раҳбарияти, барча вилоят ва туманлар ҳокимлари ҳам қатнашмоқда.

Таъкидланганидек, вилоятда бўлиб ўтган сайловолди учрашувида Фарғона аҳолиси турмуш шароитларини янада яхшилаш, вилоят иқтисодиётига фаол инвестициялар жалб қилиб, аҳоли даромадларини ошириш бўйича катта марралар олинди.

Олдимизда ҳали етти йил бор, бу ишларни эртага ёки кейинги йилдан бошлаймиз”, деган вазир, ҳоким ёки сектор раҳбарлари қаттиқ адашади.

Чунки, одамларимиз, хусусан Фарғона аҳли сайловолди дастурларида кўтарилган ҳар бир ташаббус бўйича биздан аниқ натижаларни бугундан кутаяпти.

Бундан буён ҳудудларга борганимда ҳокимлар ҳам, вазирлар ҳам янги қурилган объектларни кўрсатиш билан қутулмайди.

Энди ҳудудларни ривожлантириш бўйича муаммоларни очиқ-ойдин гаплашамиз. Бу борада сўров қаттиқ бўлади, масалани ичига кирмаган раҳбарлар шу жойнинг ўзида ишдан олинади
”, - деди Президент.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Президент тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш бўйича Фарғона вилоятидаги айрим туман ва шаҳарларнинг кўрсаткичлари қониқарсизлигини кўрсатиб ўтди.

Мисол учун, Фарғона шаҳрида ўтган йилнинг олти ойида бор-йўғи 25 миллион доллар инвестиция киритилган бўлса, жорий йилда ушбу рақам атиги 12 миллион долларни ташкил қиламоқда.

Марғилон шаҳрида, Ўзбекистон, Боғдод, Тошлоқ туманларида жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми ўтган йилги кўрсаткичнинг ярмига ҳам етмайди.

Давлат ажратган ҳар бир сўмга ҳокимларнинг ўзи ҳам камида шунча миқдорда инвестиция жалб қилиши бўйича топшириқ берганман.

Бу борада, сўнгги уч йилда Фарғонага йўналтирилган ҳар бир миллион доллар давлат инвестициясига 2,7 миллион доллар хорижий инвестиция тўғри келган.

Лекин, Фарғона шаҳри ва Олтиариқда давлат ажратган ҳар бир миллион долларга нисбатан 200 минг доллар кам, Бувайда туманида эса 300 минг доллар кам инвестиция жалб қилинган.

Бу туман ва шаҳар ҳокимлари қандай қилиб бош кўтариб юрибди? Ҳар бирига инвестиция бўйича ўринбосар, 3-4 тадан алоҳида штатлар берилган бўлса!
”, - дея давлат раҳбари мутасаддиларни танқид қилди.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter