Farg`ona viloyati avtomobil yo`llari bosh boshqarmasi
324 subscribers
4.46K photos
457 videos
5 files
950 links
Фарғона вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси

✏️ @Fargona_admin


📞 (99873) 226 39 46
Download Telegram
MAHALLANING ICHKI YOʻLLARI RAVON BOʻLDI

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2022-2023-yillarda mahallalar infratuzilmasini yanada yaxshilash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-408-sonli qaroriga asosan Toshloq tumanida tizimli ishlar amalga oshirilmoqda.

Qarorga koʻra, “Besarang” MFYda ham asfaltlash ishlari olib borildi. Ichki koʻchalarning 1,5 km masofasi taʼmirlandi. Yoʻl qurilishiga 750 million soʻm mablagʻ ajratildi.

Sirasini aytganda, aholi kundalik hayot tarzi, ish amallari uchun muhim boʻlgan infratuzilma tarmoqlari qurish, ish sifatini tubdan yaxshilash, qoʻshimcha qulaylik va imkoniyatlar
yaratib berish, aholi ogʻirini yengil, uzogʻini yaqin qilish imkoniyatini bermoqda.

Fargʻona viloyat Avtomobil yoʻllari bosh boshqarmasi axborot xizmati
“Hasanqora” mahalla fuqarolar yigʻinida ham 3 ming metr ichki yoʻllar asfaltlanadi

Uchkoʻprik tumanida Prezidentimizning 2022-yil 25-oktyabrda qabul qilingan “2022-2023-yillarda mahallalar infratuzilmasini yanada yaxshilash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarori asosida hududlarda salmoqli ishlar boshlab yuborildi.

“Hasanqora” mahalla fuqarolar yigʻinida ham ichki yoʻllar bilan bogʻliq mavjud muammolarni bartaraf etish va bu orqali aholiga qulaylik yaratish maqsadida amaliy ishlar olib borilmoqda.

Hozirda mahalla fuqarolar yigʻini hududidagi 3 ming metr masofadagi ichki yoʻllarga shagʻal yotqizilib, asfaltlashga tayyorlanmoqda. Ayni ishlar uchun qariyb 1 milliard 500 million soʻm mablagʻ sarflanishi koʻzda tutilgan.

Fargʻona viloyat Avtomobil yoʻllari bosh boshqarmasi axborot xizmati
“ВАРЗАК” МАҲАЛЛАСИНИНГ ИЧКИ ЙЎЛЛАРИ ҲАМ АСФАЛЬТ ҚИЛИНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан маҳаллалардаги ички йўллар навбат билан таъмирланмоқда.

“Варзак” МФЙ туманнинг энг олис қишлоқларидан ҳисобланади. Президент қарори ижросини таъминланиши ушбу маҳалланинг ички кўчаларини асфальт бўлишига сабаб бўлди.

Айни кунларда маҳалладаги ички йўлларнинг 6,2 км қисмида асфальтлаш ишлари бажарилмоқда.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
“Янгийўлда” ички йўллар равон бўлмоқда

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.

Учкўприк туманида ҳам мазкур қарор ижроси доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Янгийўл” маҳалла фуқаролар йиғинида йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш, ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида босқичма-босқич асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун пудратчи ташкилот йўлсозлари томонидан маҳалланинг Истиқбол кўчаси асфальтланиб, обод манзилга айланди. Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишларидан маҳалла аҳолиси мамнун бўлиб, ўзларининг миннатдорлигини билдиришмоқда.

Маҳалла ҳудудида 2 минг 200 метр масофадаги ички йўлларни асфальтлаш ишлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
🔷Данғара туманидаги олис ва табиий иқлим шароити оғир ҳудудлардаги қишлоқларда аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасини сезиларли даражада ижобий томонга ўзгартириш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, ички йўлларни таъмирланаётгани ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш билан бирга, аҳолига қулайлик яратмоқда.

🔷Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Сойшилдир МФЙда 10 км ички кўчалар йўлларида асфалтлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
“Mening yo‘lim” loyihasida ovoz berish boshlandi

Ushbu mavsumda ichki yo’llarni ta’mirlashga oid jami 10 ming 317 ta tashabbusli taklif ro‘yxatga olindi.

📆 Kiritilgan takliflarga ovoz berish jarayoni 7-may kuni soat 18:00 ga qadar davom etadi.

Eslatib o‘tamiz, “Mening yo‘lim” loyihasining joriy yilgi mavsumini moliyalashtirish uchun budjetdan 312 mlrd. so‘mdan ortiq mablag‘ ajratilgan.
Шавкат Мирзиёев референдумда овоз берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-референдум участкасига ташриф буюриб, референдумда овоз берди.
Senat raisi va Parlament vakillari, Bosh vazir va Hukumat a’zolari, Administratsiya rahbari va o’rinbosarlari, vazirlar va hokimlar referendumda ovoz bermoqda.