Farg`ona viloyati avtomobil yo`llari bosh boshqarmasi
325 subscribers
4.46K photos
456 videos
5 files
949 links
Фарғона вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси

✏️ @Fargona_admin


📞 (99873) 226 39 46
Download Telegram
🛣Qaror va ijro

Fargʻona viloyat Avtomobil yoʻllari boshqarmasi tarkibidagi  Toshloq TYFUK tomonidan Margʻilon shahar Ipakchi MFY Bogʻchasaroy koʻchasida hamda Yoʻrmadoʻz MFY Shoxmansur koʻchasida asfalt-beton qoplama yotqizish ishlari jadal surʼatlarda amalga oshirilmoqda.

Farg‘ona viloyati Avtomobil yo‘llari bosh boshqarmasi axborot xizmati
#PQ408
Prezident qarorining ijrosi amalda: Marg'ilon shahrida muammolar oʻz yechimini topib, manzillar obod boʻlmoqda

Fargʻona viloyat Avtomobil yoʻllari bosh boshqarmasi axborot xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Qoʻqon shahrida koʻp qavqatli uylarning ichki yoʻllar taʼmirlanmoqda

Ayni kunlarda Qoʻqon shahridagi mahalla fuqarolar yigʻinlarida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 25-oktabrdagi “2022-2023-yillarda mahallalar infratuzilmasini yanada yaxshilash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-408-sonli qaroriga asosan keng koʻlamli ishlar olib borilmoqda.
Xususan, “Shirin” mahallasida 400 metr uzunlikdagi yoʻlga yangi asfalt qoplamasi yotqizildi.

Fargʻona viloyat Avtomobil yoʻllari bosh boshqarmasi axborot xizmati
Ижтимоий тармоқларда Марғилон шаҳридаги "Гулшан" кўчасини асфальт қилиш масаласида эълон қилинган мурожаатга

МУНОСАБАТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408 сонли қарорига асосан мурожаатда кўрсатилган ҳудуд, яъни "Йўлдош" шаҳарчасида электр ва сув таъминотини яхшилаш таклифи берилган бўлиб, бугунги кунда ушбу таклиф асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳудди шунингдек, ўтказилган хатлов ишлари натижасида кўчаларнинг асфальт қопламаларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари махсус жадвал асосида белгилаб олинган ва бугунги кунда босқичма-босқич таъмирлаш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Мурожаатда кўрсатилган кўча ҳам таъмирлаш ишлари рўйхатида назарда тутилган бўлиб, келгуси босқичда амалга оширилиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, ҳозирда "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида "Менинг йўлим" дастури бўйича ички йўлларни асфальтлаштиришга доир таклифларни қабул қилиш давом этмоқда. Бу борада шаҳардаги таъмирталаб деб ҳисобланган кўчаларни фуқароларнинг ўзлари таклиф ва ташаббус сифатида киритишлари мумкинлигини билдирамиз.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
Марғилон шаҳрида
8 километр масофадаги ички кўчалар асфальтлаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ички кўчаларни асфальтлаштириш, ичимлик сув қудуғи қазиш, электр таъминотини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ана шундай ижобий ишлар шаҳардаги "Надирмат", "Иқбол", "Туягум", "Янги обод", "Галатой", "Маориф" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида олиб борилди.

Хусусан ушбу маҳаллалардаги кўчаларнинг таъмирталаб ҳолатга келиб қолган
8 километрдан зиёд
қисми асфальтлаштирилиб, йўллар равон ҳолатга келтирилди.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати