Farg`ona viloyati avtomobil yo`llari bosh boshqarmasi
329 subscribers
4.46K photos
469 videos
5 files
950 links
Фарғона вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси

✏️ @Fargona_admin


📞 (99873) 226 39 46
Download Telegram
Quyidagilar lavozimidan ozod etildi:

— Sergeli, Yangihayot, Shayxontohur, G‘ijduvon, Kogon, Tuproqqalʼa, Taxtako‘pir, Tomdi, Yakkabog‘, Oltinsoy, Zafarobod, Boyovut, Guliston, Mingbuloq, Oltinko‘l tumanlari ichki ishlar boshliqlari;

— Andijon, Bandixon, Buvayda, Narpay, Yunusobod tumanlari prokurorlari.

❗️Quyidagilarga hayfsan eʼlon qilindi va uch oy sinov muddati tayinlandi:

Bosh prokurorning birinchi o‘rinbosari B.Valiyev, ichki ishlar vazirining birinchi o‘rinbosari Sh.Rahmonov, ichki ishlar vaziri o‘rinbosari B.Abdullayev.
Ichki ishlar tizimida raqamlashtirish ahvoli qoniqarsizligi hamda zimmasiga yuklatilgan birorta vazifa oxirigacha yetkazilmagani sababli ichki ishlar vazirining shu sohaga masʼul o‘rinbosari Najmiddin To‘raxo‘jayev egallab turgan lavozimidan ozod qilindi.
Yoshlar bilan ishlashni o‘z holiga tashlab qo‘ygani uchun quyidagilar lavozimidan ozod etildi:

— Sirdaryo va Navoiy viloyatlari hokimlarining yoshlar siyosati bo‘yicha o‘rinbosarlari Shavkat Zayniddinov va Yashin Dushanov;

— Sirdaryo viloyat ichki ishlar boshqarmasi boshlig‘ining jamoat tartibini saqlash bo‘yicha o‘rinbosari.
Йиғилишда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги – жамоатчилик назоратида” тамойили асосида йилига камида икки марта ижтимоий сўров ўтказиш йўлга қўйилиши таъкидланди.

Энди йўлдаги дислокация тушунчасидан воз кечилиб, барча йўл-патруль хизмати ходимлари учун маҳаллаларни қамраб олувчи жавобгарлик ҳудуди белгилаб қўйилади.

Энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитасини шакллантириб,
уларни тартибга солиш учун:

- нечта светофор ёки қанча узунликдаги йўл тўсиқлари керак;

- қайси ҳудудларга ер усти ва ер ости пиёда йўлаклари зарур;

- ҳаракат хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдираётган “яма” ва “гармошкалар”ни таъмирлаш учун қанча маблағ зарур, деган саволларга аниқ ҳисоб-китобларини бериш топширилди.

Мутасаддилар ва барча вилоятлар ҳокимларига бир ой муддатда консультантларни жалб қилиб, ҳудудидаги энг хавфли йўл ва чорраҳаларда тартиб ўрнатиш лойиҳасини бошлашга кўрсатма берилди.
Президент йиғилишни якунлар экан, энди ҳеч кимнинг эскича ишлашига йўл қўйилмаслигини уқтирди.

Бугунги йиғилишда жами 31 нафар масъул раҳбарлар бўшатилди. Бундан кейин талаб жуда қаттиқ бўлади.

Бундан буён янгича ёндашувлар асосида ишлаб, одамларимизни рози қиласизлар, ёки лавозимдан бўшатилиб, жавобгарликка тортиласизлар
”, - деди давлатимиз раҳбари.

Вилоят ҳокимлари ҳам ҳар ойда ҳудудидаги жиноятчилик оғир бўлган туманларда сайёр йиғилиш қилиб, ҳолатни танқидий кўриб чиқиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
"Ташаббусли бюджет" амалда|Анҳор бўйининг 3 км ички кўчаларига асфальт ётқизилди

Риштон туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудуд ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Тумандаги Анҳор бўйи маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳанинг жорий йилдаги иккинчи мавсумида ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди.
Ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлишидек маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган  муаммога ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, ҳудуддаги ички йўлларни асфальтлаш юзасидан билдирилган таклифга 2 минг 350 та овоз берилиб, мазкур ташаббусни амалга ошириш учун бюджетдан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилди.

Айни кунларда 3 км масофадаги ички йўлларда асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши билан танишди.
Шу билан давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства массива «Янги Узбекистон» в городе Фергане. На этом глава государства завершил свою поездку в Ферганскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #massiv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Менинг йўлим" лойиҳаси амалда|Тўраобод МФЙдаги ички кўчаларга асфальт ётқизилмоқда

Юртимизда "Менинг йўлим" лойиҳаси доирасида аҳоли вакиллари ўз маҳалласида йўлларини яхшилаш мақсадида ташаббусли лойиҳаларга овоз бериш орқали маҳаллий бюджетнинг бир қисмини тақсимлашда фаол иштирок этишмоқда.

Риштон туманида ҳам ташаббусли бюджетнинг "Менинг йўлим" лойиҳаси асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудлардаги йўлларни равон бўлишига хизмат қилмоқда.

Тумандаги Тўраобод маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳанинг жорий йилдаги биринчи мавсумида фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди.

Маҳалладаги баъзи ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлишидек маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган  муаммога менинг йўлим жараёни ечим бўлди.

Айни кунларда ушбу маҳаҳалланинг ички йўлларда асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.
4 та маҳаллани туман маркази билан боғловчи йўлда жорий таъмирлаш ишлари бажарилди

Бағдод тумани Самардарак, Чўринди, Кўчкак ва Бедарак каби аҳоли яшаш манзилларини туман маркази билан боғловчи 4Н 928 қатнов йўлида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Айни муаммо кўп йиллардан буён ечим топмай келаётган эди.

- Бир вақтлар ушбу йўл асфальтланган, аммо 113 метрлик қисмига асфальт ётқизилмасдан қолиб кетган. Аҳолига енгиллик яратиш мақсадида, йўлнинг қолган қисми ҳам асфальтланиб, йиллар давомида ҳосил бўлган чуқур-чаноқлар текисланди. Бунинг учун 180 млн. сўм маблағ йўналтирилди, - дейди туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Умиджон Йигиталиев.

Олиб борилган таъмирлаш ишлари натижасида, транспорт қатнови учун қулай шароит яратилди ва бу билан туман марказига боришни истаган фуқароларнинг узоғи яқин бўлди.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати