Farg`ona viloyati avtomobil yo`llari bosh boshqarmasi
324 subscribers
4.46K photos
457 videos
5 files
950 links
Фарғона вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси

✏️ @Fargona_admin


📞 (99873) 226 39 46
Download Telegram
“Янгийўлда” ички йўллар равон бўлмоқда

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.

Учкўприк туманида ҳам мазкур қарор ижроси доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Янгийўл” маҳалла фуқаролар йиғинида йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш, ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида босқичма-босқич асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун пудратчи ташкилот йўлсозлари томонидан маҳалланинг Истиқбол кўчаси асфальтланиб, обод манзилга айланди. Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишларидан маҳалла аҳолиси мамнун бўлиб, ўзларининг миннатдорлигини билдиришмоқда.

Маҳалла ҳудудида 2 минг 200 метр масофадаги ички йўлларни асфальтлаш ишлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
🔷Данғара туманидаги олис ва табиий иқлим шароити оғир ҳудудлардаги қишлоқларда аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасини сезиларли даражада ижобий томонга ўзгартириш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, ички йўлларни таъмирланаётгани ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш билан бирга, аҳолига қулайлик яратмоқда.

🔷Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Сойшилдир МФЙда 10 км ички кўчалар йўлларида асфалтлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
“Mening yo‘lim” loyihasida ovoz berish boshlandi

Ushbu mavsumda ichki yo’llarni ta’mirlashga oid jami 10 ming 317 ta tashabbusli taklif ro‘yxatga olindi.

📆 Kiritilgan takliflarga ovoz berish jarayoni 7-may kuni soat 18:00 ga qadar davom etadi.

Eslatib o‘tamiz, “Mening yo‘lim” loyihasining joriy yilgi mavsumini moliyalashtirish uchun budjetdan 312 mlrd. so‘mdan ortiq mablag‘ ajratilgan.
Шавкат Мирзиёев референдумда овоз берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-референдум участкасига ташриф буюриб, референдумда овоз берди.
Senat raisi va Parlament vakillari, Bosh vazir va Hukumat a’zolari, Administratsiya rahbari va o’rinbosarlari, vazirlar va hokimlar referendumda ovoz bermoqda.
#Биласизми

❗️Бугундан янги Меҳнат кодекси кучга кирди

Янги Меҳнат кодексига кўра, жумладан:

🔹Меҳнат шартномасида ходимни камситадиган шартлар бўлишига йўл қўйилмайди.

🔹Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади.

🔹Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади.

🔹Дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади.

🔹Иш берувчининг ходимдан меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишни талаб қилиши тақиқланади.

🔹Ходим ҳар хил малака талаб этиладиган ишларни бажарганда унга юқори малака бўйича ҳақ тўланади.

🔹Йиллик асосий таътил муддати 21 календарь кун этиб белгиланади.

🔹Ходимларга иш ҳақи қисман сақланадиган қўшимча таътиллар берилиши мумкин.

🔹Аёлларга ҳомилани туғруққача парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилади.

🔹3 ёшгача боласи бор аёлларни ишдан бўшатиш асослари кенгайтирилди.

🔹Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди.