Farg`ona viloyati avtomobil yo`llari bosh boshqarmasi
437 subscribers
4.95K photos
582 videos
5 files
1.06K links
Фарғона вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси

📞 (99873) 226 39 46
Download Telegram
Фарғона вилояти автомобиль йўллари бош бошқармасиида, Наврўз байрами муносабати билан байрам дастурхони ташкил этилиб, Йўл соҳасида кўп йилдан бери фаолият олиб бораётган ходимларга эсдалик совғалари топширилди. Наврўз айёмингиз муборак бўлсин.
Фарғона вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати
Forwarded from Quva tumani hokimligi
Чилон маҳалласининг ички кўчалари асфальтлаштирилмоқда

Қува тумани Чилон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 3 км ички йўллар асфальтланмоқда.

Ушбу жараёнлар "маҳалла бешлиги" бошчилигида openbudget.uz орқали фуқароларнинг фаоллигида ютиб олинган бўлиб, фуқароларнинг неча йиллик орзу ниятларини ижобати сифатида ўзгача аҳамият касб этмоқда.

Маҳалла ободлиги йўлида ҳалқ бирдамлиги уйғунлашиб, ўзаро меҳр оқибат ва аҳиллик тушунчалари гавдаланмоқда.

Telegram | Facebook | Youtube | quva.uz|Instagram|Twitter|vkontakt|
Президент Шавкат Мирзиёев “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги финалини томоша қилди.

Финалда Ўзбекистон билан Ироқ футболчилари баҳслашди. Ўзбекистон ёшлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Давлатимиз раҳбари терма жамоамизни тақдирлаш маросимида иштирок этди ва бош соврин - Осиё кубогини топширди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил стадион «Бунёдкор» и посмотрел финал Кубка Азии среди футболистов до 20 лет.

В финале играли сборные Узбекистана и Ирака. Со счетом 1:0 победила молодежь нашей страны. Глава нашего государства принял участие в церемонии награждения наших игроков и вручил им главный приз – Кубок Азии.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸 Ўзбекистон ёшлар жамоаси – Осиё кубоги U20 чемпиони 🏆

Тақдирлаш маросимида Шавкат Мирзиёев қатнашиб, Осиё қаҳрамонига айланган футболчи ва мураббийларга бош совринни шахсан мамлакат раҳбари топширди.

Ироққа қарши финалдаги ғалаба (1:0) билан Ўзбекистон ўзига хос требл қайд этди– уч хил ёш тоифасида Осиё чемпиони бўлди. Вакилларимиз бунгача 2012 йил ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионлигини қўлга киритган бўлса, 2018 йил Хитойда Равшан Ҳайдаров қўл остида Осиё кубоги U23 ғолибига айланганди. Бугунги ғалаба Ҳайдаровга олтин дубль, Ўзбекистонга эса треблни келтирди. Бунгача Осиёда фақатгина 4 жамоа – Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони ва Ироқ бундай натижага эриша олганди.

Kun.uz расмий канали
РАМАЗОНГА СОВҒА БЎЛДИ

Президентимизнинг 408-сонли қарорига асосан, Баҳор МФЙ ҳудудидаги Ат-Термизий кўчасининг асфальтлаштириш ишларига тайёрлагани ҳақида илгари хабар берган эдик. Мана бугун ушбу кўчада катта шодиёна, сабаби асфальтлаштириш ишлари бошланди.

Ат-Термизий кўчасида 57 та хонадон бўлиб, 780 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Аҳоли вакиллари ҳам бўлаётган ишлардан миннатдор.
--Эндиликда болаларимиз мактабга, нуронийларимиз масжидларга текис ва равон йўллардан юриб бориб келадиган бўлди,-- дейди маҳалла фаоли Муҳаммадсиддиқ Узақов. -- Бу бизга Рамазон ойи учун катта совға бўлди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ