Ermanov Farhod - Эрманов Фарход
550 subscribers
5.34K photos
634 videos
2 files
1.84K links
Download Telegram
Республика ишчи гуруҳи таркибида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва Бош прокурор ўринбосари-Ҳарбий прокурор Шухрат Узаков томонидан Хоразм вилоятида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ўрганиш ишлари бошланди.

Дастлаб, Урганч шаҳрининг “Машъал” маҳалласидаги “Давлат хизматлари” маркази фаолияти билан танишилди. Шу ерда Адлия, Ички ишлар ва Бандлик бошқармалари томонидан ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Сўнгра, “Маърифатчи” маҳалласида жойлашган ёшларни ахборот технологиялар соҳасида ўқув курсларига ўқитишга ихтисослаштирилган “DATA UNION” МЧЖда ёшларга замонавий билим бериш бўйича олиб борилаётган ишлари билан танишилди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Veb-sayt | Instagram | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи бошланди.

Начался государственный визит Президента Туркменистана Сердара Бердымухамедова в Узбекистан.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 14 июль куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Тошкент халқаро аэропортида самимий кутиб олишдан сўнг биродар мамлакат делегацияси “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, у ерда Туркманистон Президенти Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Сердар Бердимуҳамедов мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.

По приглашению Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в нашу страну с государственным визитом прибыл Президент Туркменистана Сердар Бердымухамедов.
После теплой встречи в международном аэропорту Ташкента кортеж с делегацией братской страны направился в парк «Янги Узбекистон», где Президент Туркменистана возложил цветы к монументу Независимости.
Сердар Бердымухамедов был подробно ознакомлен с концепцией архитектурных решений и особенностями скульптурной композиции комплекса.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Кўксарой" қароргоҳида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовни кутиб олди.
Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Сўнг Президентлар расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди.
Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказиш учун мўлжалланган залга ўтдилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев встретил Президента Туркменистана Сердара Бердымухамедова в резиденции «Куксарой».
Состоялась торжественная церемония официальной встречи высокого гостя.
Далее Президенты представили друг другу членов официальных делегаций.
После совместного фотографирования главы государств перешли в зал для проведения переговоров в узком формате.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter