Ermanov Farhod - Эрманов Фарход
537 subscribers
5.34K photos
634 videos
2 files
1.84K links
Download Telegram
“Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда

Жорий йилнинг 3-10 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларда “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасида қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ва «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси билан ҳамкорликда вилоят мусиқали драма театрида “Ёшлар дафтари”га киритилган 500 нафардан зиёд йигит-қизлар иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида олий таълим муассасаларида таълим олаётган 9 нафар талабанинг тўлов контракт маблағларини “Талабага мадад” лойиҳаси асосида тўлаб бериш ҳамда 4 нафар ёшларга ўзини-ўзи банд қилиши учун тикув машинаси ажратилганлиги тўғрисида махсус сертификатлар топширилди.

“Ёшлар” театр студияси жамоасининг бадиий чиқишлари ва эстрада юлдузлари иштирокида байрам концерти намойиш этилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
#Тайинлов

Курбанбаева Гулсара Ахмедовна вилоят ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Г.Курбанбаева тайинловга қадар вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Боғот туманига Фарғона вилоятидан мевали ва манзарали дарахт кўчатлари олиб келиняпти

Фарғона вилоятининг Қува туманидаги кўчат етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги ва Боғот туманидаги “Боғот агросервис томорқа хизмати” МЧЖ ўртасида 500 минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатларини харид қилиш бўйича шартнома имзоланди. Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев бошчилигида 95 000 дона кўчатлар Қувадан Боғот туманига юборилди.

Эртадан бошлаб воҳамиз тупроқ ва иқлим шароитига мос келадиган ушбу кўчатларни туман ободонлаштириш бошқармаси, корхона ва ташкилотлар ходимлари, маҳаллалар фаоллари ёрдамида кўча ва хиёбонлар, аҳоли томорқаларига экиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилади.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИГА МАРҲАМАТ!

2022-йил 11-март куни Урганч давлат университети ҳамда Хоразм вилояти Бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилмоқда.

Ярмаркада вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ўзларининг бўш иш ўринлари билан қатнашадилар.

Ярмаркага университетнинг барча битирувчилари ҳамда ишлашни хоҳловчи талабалари таклиф этилади.

Ҳурматли талабалар, имкониятни қўлдан бой берманг, ярмаркада иштирок этиб, ўз иш ўрнингизга эга бўлинг!

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Forwarded from Xorazm.uz
Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши мажбурий бўлган маълумотларни тайёрлаш ва жойлаштириш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “ Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талаблари асосида шаҳар ва туман ҳокимликлари расмий веб-сайтларида очиқ маълумотларни жойлаштириш бўйича мониторинг натижалари таҳлил қилинди. Очиқлик индекси бўйича шаҳар ва туман ҳокимларининг матбуот котибларига услубий ёрдам кўрсатилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам развития промышленной кооперации и локализации производства.
Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

2022 йилнинг январь-февраль ойларида АОКА томонидан республика даражасидаги 139 та ташкилот ва идора, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда 206 та туман ва шаҳар ҳокимликлари матбуот котибларининг 2021 йил II ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги ўрганилди ҳамда Адлия вазирлигида 3187-рақам билан рўйхатдан ўтказилган Низомга кўра 10 та асосий мезон бўйича баҳоланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати фаолияти натижалари юқори баҳоланиб, рейтинг жадвалининг юқори поғонасидан жой олди.

Батафсил

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугунги ўзгарувчан шароитда иқтисодиётимизни барқарор ўсишини таъминлашнинг энг самарали йўли – ички имкониятларни ишга солиш, яъни импорт бўлаётган тайёр маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш ва маҳаллий саноатни янада ривожлантиришдан иборат.

Бу миллий иқтисодиётимизнинг устувор йўналиши бўлиши керак.

Буни ўйламаган, атрофдаги вазиятдан бехабар, сиёсатни тушунмайдиган ҳоким ёки тармоқ раҳбарининг ишлашга ҳаққи йўқ”, деди давлатимиз раҳбари.

37 триллион сўмлик янги маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича 2022-2023 йиллар учун 2,5 мингта лойиҳани ишга тушириш бўйича қабул қилинган дастурнинг аниқ ижросини сўраш вақти келгани қайд этилди.

Президент кўп тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари бу масалада ҳали дунёқарашини ўзгартирмагани, ҳозирги вазиятдан хулоса чиқармаётганини танқид қилди.
“Янги фикр” Республика иншолар танлови ғолиблари тақдирланди

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган “Янги фикр” Республика иншолар танлови ғолиблари аниқланди. Танловда 8-синфлар ўртасида Ҳазорасп туманидаги 2-сон мактаб ўқувчиси Ўғилжон Бахтиёрова 1-ўринни, 10-синфлар ўртасида Урганч туманидаги 47-сон ИДУМ ўқувчиси Барчиной Рўзметова 2-ўринни эгаллади. Бугун вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамро Бектемиров ғолиб ўқувчиларга Халқ таълими вазирлигининг қимматбаҳо совғаларини топширди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram