Ermanov Farhod - Эрманов Фарход
557 subscribers
5.34K photos
634 videos
2 files
1.84K links
Download Telegram
Хоразм вилояти Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашмоқда

Оролбўйи ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш мақсадида Қорақалпоғистоннинг шимолий туманлари биттадан вилоятга бириктирилган эди. Хоразм вилоятига эса Шуманай тумани бириктирилган бўлиб, ҳудудни ривожлантириш бўйича ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” асосида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Туманнинг “Бирлешик” овул фуқаролар йиғини ҳудудида Хоразм вилояти маҳаллий бюджетидан ажратилган 1,7 миллиард сўм маблағ ҳисобига 50 ўринли замонавий болалар боғчаси қуриб фойдаланишга топширилди.

Янги объектнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев иштирок этди.

Батафсил: xorazm.uz

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро – Урганч – Хива темир йўлини электрлаштириш лойиҳаси бўйича тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией по проекту электрификации железной дороги "Бухара-Ургенч-Хива".

#Mirziyoyev #taqdimot #transport #temiryul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хива шаҳрида шахмат бўйича ал-Беруний халқаро мусобақаси бошланди

Бугун Хива шаҳрида Халқаро шахмат федерацияси, Ўзбекистон шахмат федерацияси, спортни ривожлантириш вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган шахмат бўйича ал-Беруний халқаро мусобақаси старт олди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов ва Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев сўзга чиқиб ушбу нуфузли мусобақанинг очилиши билан иштирокчиларни самимий табриклади. Шахмат турнири жорий йилнинг 6 декабригача давом этади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартда қабул қилинган ПҚ-149-сонли қарори билан хорижий иш берувчилар иштирокида “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси афзалликлари” мавзусида форумлар ва “Энг яхши хорижий иш берувчи” номинациясида танлов ўтказиш белгиланган.

Мазкур қарор ижроси юзасидан Тошкент шаҳрида халқаро форум ўтказилди. Унда “Энг яхши хорижий иш берувчи” номинациясининг Хоразм вилояти бўйича ғолиби сифатида Россия Федерациясининг йирик иш берувчилари –“Ренейссанс хеви индастрис”, “Велесстрой” МЧЖлари, Болгариянинг "Екселенс Солюшънс Груп" ташкилотига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram