Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabi
1.01K subscribers
12.3K photos
1.47K videos
58 files
4.3K links
Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabi

Bizni quyidagi manzillarda ham kuzatib boring⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️
https://taplink.cc/erkin_vohidov_ijod_maktabi
Download Telegram
КЕЧИР, Ё РАБ!

Менга тош отди бир жоҳил,
Кечир, ё раб, кечирдим мен,
У қулдир, бандаи ғофил,
Кечир, ё раб, кечирдим мен.

Жаҳонда фитналар бордир,
Адолат гоҳи ночордир,
Адолат қил, ўзинг одил,
Кечир, ё раб, кечирдим мен.

Ёмон бўлдим, ёмон бўлдим,
Хато ўққа нишон бўлдим,
Хато қилган эмас қотил,
Кечир, ё раб, кечирдим мен.

Гуноҳидан ўт ул жоннинг,
Сўзига кирди шайтоннинг,
Кўнгил алданмоға мойил,
Кечир, ё раб, кечирдим мен.

Тутарман ул синиқ одам
Синиқ имонига мотам,
Дилига эътиқод жо қил,
Кечир, ё раб, кечирдим мен.

У ҳам, мен ҳам қиёматда
Турармиз лол хижолатда,
Бўлиб даргоҳингга дохил,
Кечир, ё раб, кечирдим мен.

Кечир, янглишмаган ким бор,
Менинг ҳам кўп гуноҳим бор,
Одамзод асли нокомил,
Кечир, ё раб, кечир, ё раб!
1991
https://t.iss.one/erkinvohidovmaktabi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎞Uchinchi odam haqida kechikkan ballada!

✍️Ismoiljon Odilov
🎙She'rni muallifni o'zi o'qidi!

Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabi 10 -sinf o‘quvchisi.
https://t.iss.one/erkinvohidovmaktabi
КУНЛАРДАН БИР КУНИ...

БИРОВГА ФОЙДАСИ ТЕГМАЙДИГАН ОДАМ

Бир куни бир киши Навоийга арз қилибди.
— Нега мен жиққа терга ботиб, кир-чир кийимларда бозорда тентираб юрганимда елкамга қоқиб, хайрихоҳлик билдирар эдингизу, энди ораста кийиниб, тақвога берилганимда эҳтибор бермайсиз? — дебди.
— Бунинг сабабини ростдан ҳам билмайсизми? — дея ҳайрон бўлибди Навоий ҳазратлари.
— Билганимда ҳозир сизнинг қаршингизда турмаган бўлардим.
— Ўша пайтда кир-чир кийимда юрсангиз-да, одамларга кўпроқ фойдангиз тегар ва уларнинг олқишига сазовор бўлар эдингиз. Энди эса топ-тоза кийимларда бўлсангиз-да, бировга зиғирча ¬фойдаси тегмайдиган текинхўрдан фарқингиз йўқ.

https://t.iss.one/erkinvohidovmaktabi
Forwarded from M. Nurmatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bashorat Otajonova
🎙 Shahlo Temirova
(Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabi)

⤵️⤵️⤵️
@erkinvohidovmaktabi
@erkinvohidovonlineoromgoh
Forwarded from M. Nurmatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bashorat Otajonova
🎙 Sevara Jamoldinova
(Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabi)

⤵️⤵️⤵️
@erkinvohidovmaktabi
@erkinvohidovonlineoromgoh
ДЎСТГА ДЕГАНИМ

Инсон тилини
Тил билар инсон тушунибдир.
Дил дилни ва лек,
Ўйлама, осон тушунибдир.

Рост сўзни дедим:
Жонни қўйиб ўртага, аммо
Жон дўст деганим
Ваҳ, уни ёлғон тушунибдир.

Аччиқ эса ҳам
Чинни демак шарти садоқат,
Дўст англамаса,
Ёт буни қай он тушунибдир.

Мард мардни танир,
Дардни билар кўксида дард бор,
Жон садқасини
Жони фидо жон тушунибдир.

Исёнли дилим
Англамагай ғофил одамлар,
Кўнглимни фақат
Соҳиби исён тушунибдир.

Эркин, ғазалинг
Оқилу нодон уқиб олди,
Оқил ўзича,
Ўзгача нодон тушунибдир.

Эркин Воҳидов, Ўзбекистон халқ шоири.
1991
@erkinvohidovmaktabi
Олтиариқ ҳангомаларидан
Олтиариқда ўта ажабтовур ҳулқ-атворли кишилари билан машҳур бўлган иккита қишлоқ бор. Биз уларни шу қадар севиб-эҳзозлаймизки, ўз номлари четда қолиб, бирини Шакарқишлоққа, иккинчисини Ширинқишлоққа айлантириб юборганмиз.
* * *
Шакарқишлоқ чегарасини кесиб ўтувчи сершағал йўлнинг четига: «СТОП! ОЁҚ АРТИБ КИРИЛСИН!» – деб ёзиб қўйилган.
* * *
Ширинқишлоқнинг чегарасида эса: «ҚИШЛОҚҚА КИРАЁТИБ, ЭШАГИНГНИ ЮВИНТИРИБ ОЛ», деган огоҳлантирув тахтасига дуч келасиз.
* * *
Шакарқишлоқлик Ўрозмат ўнг билагини доим пашшахонадан ташқарига чиқариб ухларкан – чивин чақиб, кафтимни қичиштирса, эртага қўлимга пул тушади, деб.
* * *
Ширинқишлоқлик Ғилдирмат ой-куни яқинлашиб қолган бўғоз сигирини шаҳар туғуруқхонасига етаклаб борган экан.
ДИАГНОЗ

Қишлоқ докторининг айтганлари

Ҳамма билар:
Тиббий илмда
Овруподан анча йироқмиз.
Ҳамма бало, менинг наздимда,
Диагноз қўйишга нўноқмиз.
Дейлик,
Бемор бошида оғриқ,
Бу — чарчоқдан.
Ким дер: дам олгин?
Юборамиз, текширмай ортиқ,
Думбасидан тўртта анальгин.
Касал кўриб,
Айтамиз — буйрак!
Нақ Луқмоннинг ўзи сингари.
Ўлигини сўнг ёриб кўрсак,
Илма-тешик чиқар жигари.
Э, жигарнинг иши кўп нозик,
Қишлокда йўқ, асли, соғ одам.
Дейлик,
Тўғри диагноз қўйдик,
Тепки еймиз райком тоғадан.
«Сиёсий онг қани, — дейди у,
Деҳқон соғлом!
Деҳқон — чавандоз!
Далада йўқ заҳарлик дору,
Диагнози шамоллаш деб ёз!
Сариқ касал кўпми?
Камайтир,
Чорани мен айтмай ўзинг топ.
Мен эмас, сен докторсан, ахир,
Ўқиш керак газет ва китоб».
Не ёзилган анов шиорда?
«Пахтазор — бу жанггоҳ», бўлсин ёд!
Жанггоҳ бўлгач, қурбон ҳам
бор-да
Бор зотил жам, заҳарланиш, бод...
Шундоқ.
Бизлар тиббий илмда,
Овруподан анча йироқмиз.
Ҳамма бало, менинг наздимда,
Диагноз қўйишга нўноқмиз.
Ҳолимиз шу,
Не узримиз бор?
Бизнинг хато завол деган сўз.
Аслида-ку жамият бемор,
Кимлар қўяр унга диагноз?
Уни даво қилгувчи кимлар?
Не савдолар бордир бошида —
Биз сингари ношуд ҳакимлар,
Зўр тағолар турса қошида.
Келажакнинг жарроҳи бир кун
Айтмасин-да, ўтиб замонлар:
— Бу юрт дарди бошқа эди-ку,
Ҳайф сизларга, жоҳил луқмонлар!
Эркин Воҳидов, Ўзбекистон халқ шоири.
1988
@erkinvohidovmaktabi
“Ёш китобхон” онлайн танлови ғолиблари аниқланди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда “Ёш китобхон” онлайн танлови 18-19 июн кунлари бўлиб ўтди.
Танловнинг I босқичида 400 нафар иштирокчи онлайн тест орқали билимларини синовдан ўтказишди. II босқичда эса 50 нафар иқтидорли ўқувчи қатнашди. Ушбу босқич Ёзувчилар уюшмасида ҳакамлар ҳайъати томонидан “zoom” дастури орқали иштирокчилар ўртасида олиб борилди.
– Онлайн танловда иштирок этиш, биз ёшларнинг интеллектуал билимимизни оширишда катта тажрибадир, – дейди Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқувчиси, танлов иштирокчиси Озодбек Замзамов. – Бу жараёнда тенгдошларимнинг саволларга бераётган жавобларини, устозларнинг самимий ўгитларини, ташкилотчиларнинг жонкуярлигини масофадан туриб ҳам сезиб турдим. Қолаверса, бу танлов пандемия ҳолатида ҳам ёшларнинг китобга бўлган меҳрини янада жўш уриши учун ҳам катта хизмат қилди, десам муболаға бўлмайди. Баҳс-мунозараларга бой бўлган танловда фахрли 1-ўринни эгаллаганимдан хурсандман. Бунинг учун устозларимга, танлов ташкилотчиларига ташаккур дейман.
Уч ёш тоифасидаги қизғин баҳсларда иштирокчиларга ўзбек ҳамда жаҳон замонавий ва мумтоз адабиётидан саволлар берилди. Бу жараёнда ҳакамлар ҳайъати томонидан энг иқтидорли, зукко китобхонлар танлаб олинишига эътибор қаратилди.
– Ҳамкор ташкилотлар ўртасида ўтказилган танлов, ёш китобхонларни яна бир бор синовдан ўтказди, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ёшлар бўлими мутахассиси, танлов ташкилотчиси Алишер Боймуродов. – Танлов жараёни Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларини билим жиҳатдан бир-биридан фарқини кўрсатиб берди. Мисол қилиб айтганда, Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчиларининг барчаси беллашувда иштирок этишга ҳаракат қилишган бўлса, Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби ўқувчилари сони жиҳатдан кам бўлишига қарамай, жуда сифатли чиқишлар қилишди. Улардаги воҳага мос жўшқинлик, дадиллик яққол кўзга ташланди. Эркин Воҳидов ижод мактаби ўқувчиларида эса, танловга алоҳида тайёргарлик кўрилгани сезилиб турди. Умумжамоа ҳисобида ушбу мактаб иштирокчилари 1та биринчи, 1та иккинчи ва 3та учинчи ўринни эгаллаб, биринчиликни қўлга киритишди.
“Ёш китобхон” онлайн танловининг якуний натижаларига кўра, 18 нафар ғолиб аниқланиб, улар 3 та биринчи, 6 та иккинчи ва 9 та учинчи ўринга эга бўлишди. Ғолиблар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан 10 кун ичида тақдирланишади. Юртимизда кечаётган пандемия сабаб, уларга диплом ва эсдалик совғалар мутасаддилар орқали манзилларига етказиб берилади.

Зулайҳо АҲМАДЖОНОВА,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Ахборот хизмати мутахассиси

Каналларимизда қолинг: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw
Forwarded from M. Nurmatov
Navoiylik Alisher 1993-yil, 7-fevralda Navoiy Viloyati Xatirchi tumanida tugʻilgan.
"Umid nihollari , "So'z daraxtin kurtaklari" , "Istiqlol g'unchalari", "Hayot jilg'alari" to'plamlarida she'rlari nashr etilgan. O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi tomonidan “Birinchi kitobim” loyihasida "Soyabon" nomli ilk she'riy to'plami chop etilgan.

🔴23-iyun soat 20:00da
#onlineadabiysuhbat loyihasi mehmoni.

⤵️⤵️⤵️
@erkinvohidovonlineoromgoh
@erkinvohidovmaktabi
Forwarded from M. Nurmatov
🔴Yakshanba kuni soat 20:00 da #Bekat loyihasi

❗️
Navbatdagi mehmonimiz, bolalar adabiyotida barakali ijod qilib kelayotgan yosh shoir Qobiljon Shermatov


🌷Qalbda tugʻyon urgan tuygʻular uchrashgan maskan - Bekat.
Ijod sehridan bahramand boʻling.
Bekatda koʻrishgunacha
⤵️⤵️⤵️
@erkinvohidovmaktabi
@erkinvohidovonlineoromgoh
Forwarded from M. Nurmatov
❗️Ботиржон Эргашев Йўлдошали ўғли 1975 йил 12 декабрда Фарғона вилояти, Бешариқ туманидаги Қашқар қишлоғида туғилган. Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат Санъат институтини тамомлаган.

Vatan uchun ko'ksim tog' qalqondir sha'nim
Uni desa shamolday uchqur samanim
Bor bo'lsam chamanimdir o'lsam kafanim
Manguberdilik menga taqdiri azal...

Vatan uchun ko'ksim tog' qalqondir sha'nim
Uni desa shamolday uchqur samanim
Bor bo'lsam chamanimdir o'lsam kafanim
Manguberdilik menga taqdiri azal...

Kim yurtidan yovni quvsa mendirman o'sha
Kim yurtiga sodiq tursa mendirman o'sha
Mendirman o'sha ...
Kim yurtidan yovni quvsa mendirman o'sha
Kim yurtiga sodiq tursa mendirman o'sha
Mendirman o'sha ...

24-iyun soat 20:00 da #Sanʼatsehri loyihasi mehmoni
Botir Ergashev.


Toʻgʻridan toʻgʻri Jonli suhbat zavqida bahramand boʻling. Savollar yuboring va ishtirok eting

👇👇👇
@erkinvohidovonlineoromgoh
@erkinvohidovmaktabi
Қишлоқдошимиз Мамасодиқ-ювғичи энг машҳур ғассоллардан бўлиб, кўримли қад-қомати, ёқимли чеҳраси, покиза кийиниши билан ёдимизда қолган.
У биров билан сўрашганда, чиройли жилмайиб туриб, мулойим товушда аҳвол суриштиришга тушар, тотли дуолар айтиб хайрлашар эди. Агар бирон-бир олифта унга писандсиз қўл узатгудек бўлса, тўсатдан авзойи бузилар, овози ҳам дағаллашар ва кўзини совуқ чақнатганича, кинояли илжайиб дерди:
– Ё... чўмиламизми?
* * *
Ойнаи жаҳон янги русум бўлган чоғларда шакар¬қишлоқликлар антеннани уй ичига ўрнатиб, телевизорни томдаги баланд ёғоч устунга осиб қўйишган экан.
* * *
Ҳатто оташкуракни қизининг сепига асрашни ёқтирадиган ширинқишлоқликлар сандиққа сиғмайди деб, яқингачаям енгил автомашина олишмас эди.

* * *
Олтиариқда асосан уч нарсадан мўмайроқ фойда кўрадилар – маҳсулот етиштириб сотишдан, ёввойи ўрдакларни отишдан, меҳмонга бориб ётишдан.
* * *
Олтиариқ ҳангомаларидан.
@erkinvohidovmaktabi