ЭСКИ ҲАММОМ, ЭСКИ ТОС
Қайта қуриш хусусида
Олам узра жарангос,
Давраларда баҳслар қизғин, Баҳсларда зўр эҳтирос.
Кўп орзулар топди ҳаёт
Кўзгусида инъикос,
Аммо бизнинг томонларда Ҳали фақат гап, холос, Ҳаёт эса ўша-ўша:
Эски ҳаммом, эски тос.
Аввалгидек йил бошида
Йил режасин бичамиз,
«Бажарамиз» қасамини Яхна чойдек ичамиз.
Сўнг ўн бир ой сусткаш умр
Дарёсида кечамиз,
Йил сўнгида: «ҳайда-ҳайда», Ой сўнгида: «бос-ҳа, бос!» Қоидамиз ўша-ўша:
Эски ҳаммом, эски тос.
Биз мажлиссиз яшолмаймиз,
Мажлисга ҳам план бор,
Мажлис дема — жанггоҳ! Сени Пийпалашга гилам бор, Содда бўлма, у гиламга
Тайёргарлик билан бор,
Чап беришни, чалишни бил, Жавоб зарбин ўрган хос.
Ишни бўлса... иш маълумгап: Эски ҳаммом, эски тос.
Кимга керак ташаббускор, Билгувчи йўл-йўриқни?! Ташаббускор ишни бузар Кутмай юксак буйруқни.
Бизлар эсак — камтар одам,
Қовуштириб қуллуқни,
Жим турамиз, биламиз-да, Жим туришга бор асос. Бизга асли жуда мақбул Эски ҳаммом, эски тос.
Қандай асос, дерсиз. Раҳбар
Сўзи доим сўз бўлган,
Унга «қарши», «бетараф» йўқ,
Овоз доим юз бўлган,
У истаса икки беш қирқ,
Икки ўн тўққиз бўлган,
Тарихга боқ, раҳбарингни Шаҳаншоҳга қил қиёс,
Аъёнлару гумашталар... Эски ҳаммом, эски тос.
Кимки баланд учмоқ бўлса,
Бўлса ҳам у отамиз,
Асло парвоз қилдирмаймиз,
Оёғидан тортамиз,
Амаллаймиз, бўйнига бир Маломатни ортамиз.
Деймиз, сени биз эҳтиёт Қилмоқдамиз, Мирғиёс,. Баланд учма! Тинч сенга шул Эски ҳаммом, эски тос.
Бозоримиз ўша бозор,
Олой, Эски Жўвамиз,
Мақол ўша, пул бўлса гар Чангалдадир шўрвамиз. Бир тўрва пул билан тушсак, Тўлиб чиқмас тўрвамиз.
Баракалла, эпчил йигит,
Қандингни ур, Мирваққос,
Касбинг ўша, нафсинг ўша: Эски ҳаммом, эски тос.
Дўконимиз ўша дўкон,
Унга ҳам ҳеч ривож йўқ,
Пул чангаллаб, кўнгилдаги Мол топишга илож йўқ,
Турмуш дерлар, бола-чақа,
Кимда ҳам эҳтиёж йўқ,
Ҳар юлғичга қуюқ салом, Ҳар ўрридан илтимос.
Ҳолатимиз ўша-ўша:
Эски ҳаммом, эски тос.
Содда, мўмин одамлармиз,
Кўнгилда йўқ киримиз,
Оламҳайрон, англолмас не Бу юввошлик сиримиз.
Биз жим турдик, ўлди Орол,
Битди Аму, Сиримиз,
Авлодларга қолар бўлди
Заҳарланган ер мерос,
Дод фарёддан не наф, амал — Эски ҳаммом, эски тос.
Фарзандларни биз не учун Келтирамиз дунёга
Ақлу қалбин, умру бахтин
Тўлдирмасак зиёга? Туғдирмоғу туғмоқ биздан, Қолган умри худога. Яна бахтли болаликдан Солурмиз айюҳаннос. Наҳот, бўлгай эртамиз ҳам Эски ҳаммом, эски тос.
Хўп иш бўлди, ўзбекмас деб Айтдик Ибн Синони.
Гар мўъжиза тирилтирса
Ул табаррук сиймони,
Болаларнинг ўлимидан
Қирқ газ сакраб имони,
Дерди, наслим, билмадимё, Папуасми, эскимос. Гаплар ошкор, ишлар эса Эски ҳаммом, эски тос.
Бизга ишдан ҳеч гапирманг,
Гап сотишга устамиз,
Юк тортишмас, бировларга Юк ортишга устамиз.
Ўлганларнинг орқасидан
Тош отишга устамиз, Тиригида деймиз фақат
Пайғамбарлик сизга хос.
Ялтоқилик ўша-ўша:
Эски ҳаммом, эски тос.
Дилимизда гапимиз кўп, Айтган билан битмайди, Лекин дардлар чорасига Гапнинг ўзи етмайди. Бундан буён аравада
Жимўтириш кетмайди,
Йўқса, тарих бир кун биздан Олажакдир алқасос,
Насибамиз бўлгай мудом: Эски ҳаммом, эски тос.
1988

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Zahiriddin Muhammad Boburning g'azali
🎙Muhammadamin Nurmatov, Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabi direktor o'rinbosari

Forwarded from ERKIN VOHIDOV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Ўз ватанидан хазон япроғидек узилиб кетган шоир ўз қалби билан, жони билан туғилиб ўсган ватанида, қисмат уни юртдан айирган бўлса-да, юрт меҳридан айирган эмас.
Ахир уни ватанидан жудр қилган - тожпараст шаҳзодалар, вафосиз қариндошлар, хулласи - бешафқат замон, гардуни дун- чархи кажрафтор...
Бобур бу оқибатсиз элни, қадр билмас улусни тарк этиб ғурбатни ихтиёр қилди ва ғурбат азоби қанчалар мушкул бўлмасин, бу тоифадан ўзини қутқаргани учун шоир шукрона айтади:
Хазондек қон ёшим, сориғ юзимдин эл танаффурда,
Ба ҳар ранге, биҳамдиллаҳ, улусдин ўзни қутқордим.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐 www.t.iss.one/Erkin_Vohidov
🌐 www.erkinvohidov.com

#oʻzbegim_sakkizinchi_soni_efirda
#birinchi_qism
Boshlovchi:
🎤Madaminjon Solijonov, telejurnalist
🔎Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining ijtimoiy tarmoqdagi sahifalari👇
👉TelegramI OromgohI FacebookI YoutubeI O‘zbegim👈

#ikkinchi_qism

#uchinchi_qism
🎤Enaxon Siddiqova, O'zbekiston xalq shoiri

#toʻrtinchi_qism

#beshinchi_qism
🎤Abdulhay Karimov, O'zbekistonda xizmat ko'rsatgan artist

#oltinchi_qism
🎤Islomjon Mannopov, adabiyotshunos olim, fan doktori

#yettinchi_qism
🎤Farida Anis, shoira

#Zahiriddin_Muhammad_Bobur_tavalludining_540_yilligi
🔰Boburiylar davlati asoschisi, shoh va shoir, yirik davlat arbobi Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 540 yilligi munosabati bilan
🏢Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining 8-sinfda ma’naviyat soati o‘tkazildi. Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabi ona tili va adabiyot fani o‘qituvchisi O‘g‘iloy G‘aniyeva va Yulduzxon Egamnazarovalar tashkil etgan dars mashg‘ulot davomida
❇️Zahiriddin Muhammad Boburning hayoti va ijodi, uning qoldirib ketgan meroslari o‘rganildi, muhokama qilindi va iste’dodli o‘quvchilar tomonidan shoir g‘azallari, ruboiylari ifodali, mohirona ijro etildi.
✅Qiziqarli savol-javoblar asosida tashkil etilgan ushbu dars barchaga yaxshi kayfiyat ulashdi.
✅Mashg‘ulot jarayonlarini MFBDO‘ Kamoliddin Marasulov, ona tili va adabiyot fani o‘qituvchilari kuzatib, tahlil qilib bordilar.