Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabi
1.02K subscribers
12.3K photos
1.46K videos
58 files
4.27K links
Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabi

Bizni quyidagi manzillarda ham kuzatib boring⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️
https://taplink.cc/erkin_vohidov_ijod_maktabi
Download Telegram
Қўчқор НОРҚОБИЛ

АДАБИЁТ ОДАМИЙЛИКНИ АСРАЙДИ

ёхуд Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабида кўнгилдан кечган гаплар...

Очиғи, Фарғонага шунча бориб, Марғилондаги бу мактаб ҳовлисига кирмаган эканман; илк таассурот шу — бунчалар ёрқин ва чиройли! Ҳатто табиат билан мактаб уйғун тортган. Авжи баҳор эмасми, салобатли шу қутлуғ масканнинг ҳар бир биноси, ўқув даргоҳлари-ю ётоқхонаси ғиштларида ҳам тириклик нишонасини сезгандай бўлдим. Улар шунчаки тош бетон қоришиғи эмас, уларда мана шу ям – яшил оламнинг титроғи, ҳа уларнинг жони бор! Жонли мактаб! Ахир адабиёт сеҳридан завқ туя биладиган, қалб уммонида ижод тўлқинлари зарб урган фарзандларимизни бағрига олган, ҳар лаҳзада шеър жаранглаган даргоҳнинг деворларига ҳам инсон руҳининг титроқлари сингиб кетмайди, деб ким айта олади?
Ўз номи билан ижод мактаби...
Юртимизда шундай мактабларнинг очилгани яхши бўлди. Адабиётнинг қадди ва қадрини кўтариш, миллат маънавиятининг оёқ ости бўлмаслиги, бу юртда истеъдодлар илдизи қуриб битмаганлиги, оққан дарё оқавериши, жаҳон адабиёти устуни Ҳазрат Навоийга эҳтиром ва фахр намунаси, Чўлпону Қодирийлар руҳи олдидаги қарздорлик ҳисси учун ҳам бу мактаблар барпо этилган. Буни шу ижод мактабида бўлиб ўтаётган ”Фарғона оқшомлари” адабий анжуманида яна бир бор ҳис қилдик. Тадбирга камина ва турмуш ўртоғим ҳам таклиф қилинганимиз учун мамнунмиз.
Адабий йиғинда юртимиздаги барча ижод мактабларидан икки нафардан иқтидорли ўқувчи ҳамда шу даргоҳларнинг раҳбарлари иштирок этишди. Ватанимизда илк бор ижод мактаблари орасида “Ижодий олимпиада” ҳам бўлиб ўтаркан.
Мактаб ҳовлисида, тинч ва осуда осмон остида, ҳузурбахш баҳор оғушуда кечган бу бадиий кечада ижодкор ўқувчилар ёниқ шеърлар ўқишди.
Адабиёти юксак, керак бўлса, бугун ҳам дунё адабиётини бир силкитиб ҳайратга тушириб, лол қилиб қўядиган, лекин кўнгилдагидай таржимонини тополмай турган, Худо хоҳласа, бу мушкулликни ҳам ортда қолдирадиган ўзбек адабиётининг давомчиларини кўриб, кўнглингда ифтихор туясан. Майли, уларнинг ҳаммаси ҳам Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Шукур Холмирзаев ... даражасида бўлолмас, бу табиий, лекин ўн нафаргинаси ўхшаса, ҳеч бўлмаса, келажакда бир нафаргина миллатнинг улуғи чиқса, не тонг... Ахир улкан исътедодларнинг бўй кўрсатиши учун ён-атроф, муҳитнинг ўрни алоҳида-ку. Адабий муҳит кўп нарсани ҳал қилади. Ижод мактабларида эса ана шу муҳит, тагзамин бор.
Шу замонда, дунёда одамдан Одамийлик узоқлашаётган, турли таҳликалар, урушлар азобидан титраб турган заминнинг бир бўрчида, ҳа, яна айтаман — осуда осмон остида, Марғилонда оққушлардай тизилишиб шеър айтаётган, адабиёт тантана қилса Ерни Одамийлик тарк этмайди, деган умуминсоний ақида юрагида илдиз отган ўғил - қизларимизнинг ижоди, албатта, тинчлик, бахт ва саодат, севги муҳаббат тимсоли бўлиб қанот қоқишига ишонамиз.
“Фарғона оқшомлари” адабий анжуманида шеър сеҳри, адабиёт қудратидан мавжланган муҳташам даврада улуғ шоиру адибларимиз руҳи кезаётганини ҳам ҳис қилдик. Кўнгилда эса яна : “Адабиёт ўлмайди, оққан дарё оқаверади, бу заминда эзгулик дарахтлари ҳеч қачон қуриб қолмайди...”, – деган қатъият ва ишонч уйғонди. Албатта, бу ёзганларимиз дастлабки таассуротлардир, холос...
Бугун ижод мактабида мавжуд Ёш драматурглар груҳи ҳамда театр тўгараги билан ҳам танишамиз. Очиғи, ҳозир адабиётимизда мана шу жанрда ёзаётган ижодкорлар кам. Шу нуқтаи назардан бўлажак драматурглар билан кўришамиз. Муҳими, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти ректори Элдор Шерманов ҳамда институт устозлари фикрига асосан ижод мактабларида таҳсил олаётган, драматургия ва саҳна қонун – қоидаларидан бир мунча бохабар, шу соҳага қизиқадиган ўғил – қизларимиз билан мазкур институтда таҳсил олишлари борасида ҳам фикрлашамиз. Чунки, адабиёт санъатнинг юраги, драма эса спектаклнинг жони. Театр сўзга суянади, сўзнинг моҳиятидан эса ҳаракат пайдо бўлади. Шундай экан, ижод мактаби ва институт орасида бежиз ҳамкорлик йўлга қўйилмаган, албатта.
Ҳозирча, мана шундай гаплар...
24.04.2024.й
#jarayon

2-shart boshlandi

“Monolog” - har bir ishtirokchi o‘zi tayyorlab kelgan nazm (olti banddan, o‘n banddan k o‘p bo‘lgan) va nasr yo‘nalishdagi asarni nutq ohangi va uning ma’noviy, stilistik xususiyatlarini shakllantirgan holatda ijro etishlari talab etiladi.

Ijro etilayotgan asar mavzu va g‘oyaviy jihatdan insoniyat, shaxs kamoloti va jamiyat uchun o‘ta muhim bo‘lgan masala va muammolarni qamrab olgan bo‘lishi maqsadga muvofiq.

Shartni baholashda ishtirokchining tanlagan mavzusi, nutq va ijrochilik madaniyati, aktyorlik mahorati hisobga olinadi. Ishtirokchiga shartni bajarishi uchun 6-8 daqiqa vaqt berildi
.

🌐Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining ijtimoiy tarmoqdagi sahifalari👇

👉Tarmoqlarimiz👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эркин Воҳидов ижод мактабида бўлиб ўтган "Замин креатив" фестивали жараёнини илиндик🥳
#jarayon

Har bir ijod maktabi o’quvchisi nutqi hakamlar hay’ati tomonidan alohida e’tiborga olinib haqqoniy baholashga harakat qilinmoqda.

Ishtirokchilar tomonidan ijro etilayotgan asarlar qatorida O’zbekiston va Qoraqalpog’iston shoir, yozuvchilari, O’zbekiston xalq shoiri, muhabbat kuychisi Muhammad Yusuf, Erkin Vohidov, Usmon Nosir, Cho’lpon, Ibroyim Yusupov asarlaridan monologlar tinglanmoqda…


🌐Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabining ijtimoiy tarmoqdagi sahifalari👇

👉Tarmoqlarimiz👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM