Forwarded from Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ ДЎСТЛАРИНГ БЎЛСИН
Бир кам дунё. Сен ҳам бир банда.
Майли, каму кўстларинг бўлсин.
Лек кўрганда шод, кўрмаганда
Соғингувчи дўстларинг бўлсин.
Уларга дил тўла ҳимматинг,
Меҳр тўла кўзларинг бўлсин.
Қайдасан, деб, бузиб хилватинг,
Босиб келар дўстларинг бўлсин.
Севин, улар тегса жонингга,
Ишдан қўйса кул, яйра, кулдир.
Келмай қўйса биров ёнингга
Дунё охир бўлгани шулдир.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов шеъри
🎤 Толибжон Исроилов ўқиган.
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com

☀️ Менга Пушкин бир жаҳону
Менга Байрон бир жаҳон,
Лек Навоийдек бобом бор,
Кўксим осмон, ЎЗБЕГИМ...
ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВ: "Эркин Воҳидов "Ўзбегим" қасидасини ёзаётганларида "олов устида" ижод қилган бўлсалар керак..."

🇺🇿 ЎЗБЕГИМ
🎼 1970 йилда Ўзбекистон халқ ҳофизи Фахриддин Умаров куйлаган қасида ашуланинг талқини.

♻️ТУШУНГАН ОДАМ
Кимга ҳасрат қилсам бағримни ўйиб,
Кимдан юрагимга тиласам малҳам,
Оҳиста елкамга қўлини қўйиб,
Юпатар: Сен ўзинг тушунган одам.
Гоҳида аламим сиғмай кўнглимга,
Шеър бўлиб тўкилар ва лекин, эй воҳ,
Қайга борсам шеърим қайтар қўлимга,
Тушунган одамсан, дунёдан огоҳ...
Ҳайҳот, дейман, адлинг шуми, эй Худо,
Шундоқ чизилганми тарҳингда олам?
Ногоҳ фалакдан ҳам қайтар акс-садо,
Ахир сен тушунган одамсан, болам.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1991 йил

🟢 ХАЛҚ НОИБЛАРИГА
Сизни халқ танлади,
Қилмади суюк,
Балки елкангизга юк ортди буюк.
Сайлаб олди мардлар ичра мардини,
Адо қиласизми мардлик шартини?
Эртага чиққан чоғ баланд минбарга,
Айта оласизми юртнинг дардини?
Азалий одатни қиласизми ё,
Ялпи қўл кўтариб келасизми ё?
Ноиблик нишонин таққач кўкракка,
Қулоқ солиб кўринг бир бор юракка.
Ул юрак тубида эл ғамидин ғам,
Доғидин кўнгилда доғингиз борми?
Агар керак бўлса Президентга ҳам
Эътироз қилмоққа чоғингиз борми?
Айни жасоратни кутар муҳаққақ
Сизга умид билан овоз берган халқ.
Хўп деб қайта берманг, нега, деб айтинг,
Биз ҳам иззат-нафсга эга деб айтинг.
Ҳиммат билан туринг, бор денг арзимиз,
Тўлаб қўяйлик денг бўлса қарзимиз.
Дўстликнинг шартига риоя бўлсин,
Ҳеч ғубор тушмасин дил кўзгусига.
Камтар улушимиз, айтинг, қўйилсин
Жаҳон бозорининг тарозусига.
Не бу жаҳон узра солмак кўпкари
Шарт эса кетмаслик қозиқдан нари.
Асли инқилобдан не эди мақсад?
Йўқсилликми абад, хорликми абад?
"Йўқсиллар, бирлашинг!" деб ҳайқирган он,
Наҳот, йўқсил бўлсин дедик бу жаҳон?
Феълимиз шунчалар торми деб сўранг,
Бу мулкнинг эгаси борми деб сўранг!
Сиз ёлғиз ўзбекнинг дардин айтмангиз,
Азага боргандек йиғлаб қайтмангиз.
Ахир Эстонда ҳам ўша оғриқдир,
Рус қишлоғи дарди биздан ортиқдир.
Ерда қиладиган ишимиз кўп, денг,
Ҳадеб ота берманг осмонга тўп, денг.
Тобакай фалакка саройлар қуриб,
Само пойгасида от суражакмиз.
Қултум сувга зор бўла туриб
Заримизни кўкка совуражакмиз?
Тобакай миллиардлар элдан беизн
Ҳарбнинг ариғига оқиши керак?
Бизни босиб олмас капитализм,
Босиб олса, ахир, боқиши керак!
Сизга гап ўргатмак шоир ишимас,
Ҳар бирингиз АРБОБ, ҳар бирингиз ШАХС!
Дардни айтган билан дил бўлмас халос,
Гапни кўп гапирдик, иш қолди, холос.
Қарорлардан бўлдик, иложлар керак,
Ҳасратлардан тўйдик, ривожлар керак.
Сизни эл танлади,
Қилмади суюк,
Балки елкангизга юк ортди буюк.
Сиз элнинг эгилган қаддин кўтаринг,
Ноиб деган номнинг қадрин кўтаринг.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1989 йил

🌧 ТАБИАТ ВА ҚИЗАЛОҚ 💦
Бийрон қизчам ёмғир ёққан кун
Ёлворади хўрсиниб оғир:
"Энди бирпас ўйнаб келайин,
Айтинг, дада, ёғмасин ёмғир!
Кутиб қолди яшил коптокчам,
Ҳай-ҳай нимчам зерикди ёмон.
Йиғлаяпти қўғирчоғим ҳам,
Ёмғир тинсин, айтинг, дадажон!
Бувим дерлар дуо қилиб: "Тин!"
Деҳқонларга қийин бўлармиш,
Ёмғир тинса - план тўлармиш,
Айтинг, дада, ёмғир ёғмасин!"
Шириним, ҳақ сўзларинг бари,
Эл зори бор бувинг зорида.
Сен ўйлайсан, фалак ишлари
Дадажонинг ихтиёрида.
Шундай бўлса мен ўзим билиб
Булут кўзин ўймасми эдим.
Юрт бошига ҳеч ўчмас қилиб
Қуёш ёқиб қўймасми эдим?!
Қизалоғим, билмайсан ҳали,
Муаммоси оламнинг - олам.
Ожиз чархга тўзим бергали
Даданг надир, инсоният ҳам.
Измимизда эмас бу дунё,
Самоватга ўтмас сўзимиз.
Билки, ундан нажот йўқ асло,
Бизга нажот... фақат ўзимиз.
Шунча қайғу сенда ҳам, қизим,
Хафа бўлма, баланд кўтар бош.
Ўзбек деган халқ бор, юлдузим,
Қалби унинг миллионлаб қуёш.
Уни тарих қилган имтиҳон,
Табиатнинг синови надир.
Унга фақат сен бўлгин омон,
Жону қалбин сен қилгин қадр.
У буюк халқ. Юки ҳам буюк,
Қаноати билмас ниҳоя.
Ишон, қизим, ҳеч қандай булут
Халқ бошига сололмас соя.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1982 йил
☔️ 🍁 🍂 🍁 🍂

💫 Бу ҳаёт сени менга берди,
Сенга қўшиб ширин фарзандлар берди...
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов шеъри.
🎤 Ака-ука Фарҳодовлар куйлаган (2024 йил)

💧БИР ТОМЧИ ЁШ
Чўққидан бир кичик тош юмаласа,
Тоғни қулатгудек сурон қилади.
Кўзингдан бир томчи ёш юмаласа,
Тоғдай юрагимни вайрон қилади.
Агар кўксим узра қуласа бирдан,
Тутмоққа қодирман тоғлар тошини.
Ҳайҳот, кўтаролмам киприкларингдан
Узилган бир қатра қайғу ёшини…
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1964 йил

💫 ЙЎЛ ТАДОРИГИ
Ёшлигингда яхшидир йўл,
Юрт кезиш, олам кўриш,
Кексалик келгач насибинг
Йўлга боқиб ўлтириш.
Энди манзил ҳеч харита -
Ичра номи йўқ диёр,
Кексалик ул мамлакатга -
Йўл тадоригин кўриш.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 2004 йил

ЎЗИМГА САВОЛ
(Мустазод)
Умринг ўтадир, сен не хаёллар сурадирсан,
Беғам юрадирсан?
Мақсад не, фароғат куйига йўл бурадирсан,
Кимга жўрадирсан?
Очилгали кўз шартми экан тошга бош урмак,
Сўнг кўзни яшурмак,
Не ўй билан нодон тошига бош урадирсан,
Не наф кўрадирсан?
Йиллар кўпи кетди, ози қолди, не қилолдинг,
Ким бўла олдинг?
Қум устига сен бўйла иморат қурадирсан,
Ҳам айш сурадирсан.
Ҳадддингни билиб чек қўй ўйин, базм, ўтириш
Кўз оч, ўтир ишга.
Кўрсатмай ул кунники, сен оҳ урадирсан,
Ҳайрон турадирсан.
Йиғлаб келадир ушбу жаҳонга азиз инсон,
Кулгай у кетар он.
Шоядки, ҳаёт қарзин узиб улгурадирсан,
Қаҳ-қаҳ урадирсан.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1983 йил

Ильза хоним
(И. Л. Сиртаутасга)
Она тилим!
Меҳринг бу қадар
Ўртагувчи экан жонимга,
асир бўлиб лолу мусаххар,
Термуламан Ильза хонимга.
Термуламан Ильза хонимга,
Кўзларимга ишонмай ҳайрон.
Амриқолик хушрўй олима
Сўзлар эди ўзбекча равон.
"Сиаттлга хуш келибсизлар,
Олис юртдан йўл босиб йироқ.
Танишинглар, бу йигит, қизлар
Ўзбекчадан олмоқда сабоқ..."
Дастурхонда парварда, пашмак,
Хандон писта, қип-қизил ширмой,
Атлас кийган сулув келинчак
Одоб билан узатар кўк чой.
Мен эс-ҳушим йиғмасдан ҳали
Қулоғимга дилбар куй етди,
Накамури - япон гўзали
"Тановар"га чарх уриб кетди.
Она юртим!
Меҳринг бу қадар
Азиз экан дилу жонимга.
Термулганча лолу мусаххар
Сўз айтаман Ильза хонимга:
- Минг ташаккур ўзбек элидан,
Яшанг, дунё тургунча туринг.
Илтимосим, шогирдлар билан
Диёримга ташриф буюринг.
Келинг, сизни она юрт учун
Фидолар бир тинглаб қувонсин.
Бу қувончдан лекин бир умр
Жудолар ҳам тингласин, ёнсин.
Ўз элати меҳридан дилин
Ёд этганлар сизни эшитсин.
Ўз юртида ўз она тилин
Унутганлар Сизни эшитсин.
Сизни кўрсин жаҳолат, ғафлат
Уйқусида ётган бандалар.
Ўз қадрини унвон, манфаат
Бозорида сотган бандалар.
Амалдор зот ҳамқишлоқларга
Ташлагандек баланддан назар,
Чиққан чоғи баланд минбарга
Ўз тилидан қилганлар ҳазар,
Умри ўтиб Ўзбекистонда
Ассаломни билмаганлар ҳам,
Икки оғиз бизнинг забонда
Арзу иншо қилмаганлар ҳам,
Илмдаю маҳкамаларда
Лойиқ унга жой бермай ҳалол,
Ўзбек тилин эски шаҳарда
Бозор тили қилганлар хаёл -
Ильза хоним,
Сизни эшитиб, Хатоларин билсалар эди.
Андак тилнинг қадрига етиб,
Сал инсофга келсалар эди.
Эй сиз, доно устоз олимам -
Олис юртда мунис йўлдошим,
Сизга эгай подшоларнинг ҳам
Ҳузурида эгмаган бошим.

Telegram
Erkin Vohidov ijodi
Саҳифада Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар бериб борилади.
ШОИР ФАОЛИЯТИ УШБУ ЯНГИ КАНАЛДА ЁРИТИЛА БОШЛАНДИ.
ШОИР ФАОЛИЯТИ УШБУ ЯНГИ КАНАЛДА ЁРИТИЛА БОШЛАНДИ.
ЙЎЛЛАР... ОЛИС ЙЎЛЛАР
1990 йил. Ильзахонимдан Эркин ака номларига АҚШга икки кишига таклифнома келди. Сиэтлдаги Вашигтон университетида ёзги таътилда ўқийдиган туркшунос талабаларга бир ойлик курс – ўзбек адабиётидан дарс беришга таклиф қилишибди. Эркин ака АҚШнинг кўп жойларида бўлганлар. Мени ҳам ўша жойларга олиб боришни орзу қилар эдилар. Мана, ният амалга ошадиганга ўхшаб қолди. Сафарга жўнаб кетадиган кун яқинлашяпти ҳамки, сира ишона олмайман-да! Болалик уйда бирор муаммо чиқиб қолмасин-да деган хавотир аримайди ичимдан. Жигарим, Муҳаббатхон опам тинмай менга далада берадилар – сира хавотир олманглар, болаларга мен ўзим қараб ўтираман, ҳеч бир ташвиш тортмай, бемалол бориб келинглар, деб кўнглимни кўтарадилар. Опамнинг сўзлари бизга чинакам далда-мадад бўлди. Икки қизим – Нозимахон ва Моҳирахонларни узатганман. Улардан хотиржамман.
15 июлда Тошкентдан Нью-Йоркка учиб кетдик. 40 кун Америка хаётини кўрдим. Эркин ака университетда домлалик қиладилар, мен ҳам талаба ёшлар даврасида юрдим. Улар билан она тилимда гаплашдим. Ўзбекларнинг, умуман туркий халқларнинг туриш-турмуши уларни ниҳоятда қизиқтирар экан. Адабиёт, турмуш тарзимиз, урф-одатларимизга доир саволларнинг адоғи йўқ. Билганларимни қизиқарли қилиб сўзлаб бераман. Талабалар турли ёшда ва турли миллат вакиллари – кореялик, хитойлик, Иордания ва Аляскадан, аксарияти америкаликлар. Ҳар бир сўзимга, талаффузимга диққат билан қулоқ солишади. Албатта бундай суҳбатлар дарслар оралиғидаги танаффусларда, дам олиш вақтларида бўлади.
Эркин аканинг дарслари 3-4 гача чўзилиб кетади. Саволларга кўмиб ташлашади. Мумтоз адабиётга, ёзувчилар тақдирига қизиқишади. Ўзбекистоннинг гўзал табиати, серҳосил мевалари таърифини келтираётсам бир қиз эгнимдаги атлас кўйлагимни кўрсатиб, шунга ўхшаш гўзалми, Ўзбекистон, деб савол қотди. Мен: Ўзбекистон бундан ҳам гўзал! – дея жавоб бердим. – Юртимизнинг қизлари жуда гўзал, – дедиму, уни ранжитиб қўймай деган хаёлда, улар кўпроқ сенга ўхшайди, – деб кўнглини кўтариб қўйдим.
Сафар давомида ватандошлар билан учрашдик. Сиэтл, Нью–Йорк, Вашингтон шаҳарларини томоша қилдик. Вашинтонгдаги “Дўстлик” жамиятида юртдошлар билан учрашув ва суҳбатлар ташкил этилди.
1980 йилларнинг охири 90-йилнинг бошларида Ватанимизда катта ўзгаришлар бўлаётгани туфайли уларнинг ичи саволга тўлиб кетганди. Саволларнинг қамрови шу даражада кўпки, баъзи ўринларда Эркин ака толиқиб қоладилар. Мен ўша вақтда Эркин аканинг аҳволларига ачиниб кетдим. Ёнимда ўтирган Нью-Йорклик Абдулла Хўжага, акангиз чарчадилар, бир амаллаб йўлини қилинг, бир оз дам олсинлар дедим. У мени тўғри тушунди. Бир йил олдин операцияни бошдан кечирган бўлиб, парҳезда эдилар. Пича нозиклашиб қолгандилар. Аҳволларини мен тушунардим, холос.
Биз Сиэтлдалигимизда Ўзбекистондан фольклор ансамбли келди. Кечқурун Ильзахоним билан бирга шу ансамблнинг концертига бордик. Концерт университетнинг катта залида ташкил этилди. Зал томошабинга лиқ тўла. Кираверишда қиз-йигитларимиз миллий кийимларда қўлларини кўксига қўйиб “Хуш келибсизлар” деб туришибди. Миллий либослар, кўзни қамаштирувчи кашталар, чинни ва сополдан ясалган буюмлар бозорини ташкил қилишибди. Меҳмонлар ҳар бир нарсани қизиқиш билан харид қилишяпти. Кийиб олган дўпписини кўз-кўз қилаётганлар, каштали нимча ё атласларни елкасига ташлаб кўзгудан томоша қилаётганларнинг саноғи йўқ. Шунда кўрдим – бизнинг чеварлар тиккан буюмларнинг ранго ранглиги қараган кўзни оҳанрабодек ўзига тортади, уларни қўлига тутган одам қайтариб ташлаб кетолмай қолади.
Концертда миллий рақс санъатимиз юлдузларидан Қизлархон Дўстмуҳамедова иштирок этди. Ильзахоним Қизлархон билан қадрдонлардек сўрашиб кетишди.
Концерт бошланди. Томошабинлар фольклор ансамблини гулдурос қарсаклар билан кутиб олишди. Ансамбл аъзоларининг ҳар бир чиқишини завқ-шавқ билан кутиб олишди. Айниқса, най ноласи, ундан таралаётган куй томошабинларга ёқиб тушди. Қайта-қайта саҳнага таклиф этиб най навосидан баҳра олишди. Ўз юртинг, ўз миллий санъатинг ардоғини бегона юртда кўрсанг қалбинг ғурурга тўлар экан.

Миллий куй, ашула ва гўзал қизлар хиром айлаганда янаям ўзгача кайфиятда мафтун этар экан кишини.
Япон қизи Эмико Накамуре билан ўша ерда танишдик. У ўзбек рақсларини видеотасма орқали ўрганар экан. Шу йўл билан “Тановар”, “Тонг маликаси”, “Лазги”, “Роҳат” каби бир нечта рақсларни маҳорат билан ўзлаштирибди. Эмико Қизлархонни ўзига устоз деб билар экан. Кейинчалик Эмико Ўзбекистонга бир неча марта келди. Бизнинг хонадонда ҳам бир неча ой яшади. Тўйларга, гап- гаштакларга олиб бордим. Ўзбекча сўзлашишни ҳам бинойи уддалади. Ҳатто ҳазил-ҳузул гаплар ҳам қилади. У ҳақда видеофильм яратилди. Қизларим, келиним билан опа-сингил тутиниб, дўстлашиб кетди.
Дал Блиндхеин ва Тания Орландлар Тошкентда зилзила рўй берган кезлари юртимиздаги қурилишларда ишлаган эканлар. Бир йилдан ортиқ вақт ишлаб ўзбек урф-одатлари ва куйларимиз, рақсларимизни ўрганиб кетишган экан. Бизни ўзларининг турар-жойларига олиб боришди. Кемада бордик. Океан соҳилида жойлашган хонадонда меҳмон бўлдик. Балиқнинг бир неча туридан тайёрланган хилма-хил тансиқ таомлар билан сийлашди. Сўнгра гитара ва чангда Ўзбекистонда ўрганиб кетишган куйларни чалиб беришди. Ўйинга тушмаган одам қолмади. Эркин акаю, Ильзахоним ҳам ўзларини шўх рақсга тушишдан тутиб қололмадилар. Муносабатлар шу қадар самимийлашдики, айниқса, Дал Эркин акага энди сиз менинг тутинган отам бўласиз, сизнинг суратингизни гитарамга тушириб оламан, мен сизни жуда яхши кўриб қолдим деб, жўнаб кетаётганимизда кўз ёшлар билан кузатди бизни.
Сиэтлдалигимизда Вашингтондан Соҳибахон исмли аёл қўнғироқ қилди. Вашингтон радиосида ишлар экан. Мен билан телефонда 20 дақиқа гаплашди.
– Эркин ака Сиэтлда эканларини эшитдим. Кейироқ Нью-Йоркка келар эканлар. Биз вашингтонликларга кўриш насиб қилмас экан. Шунинг учун у киши билан телефон орқали бўлса ҳам суҳбатлашай деган орзуим бор эди. Ниҳоятда муштоқмиз. Ҳар сафар бизлар бундай учрашувлардан бенасиб қолаверамиз, деб йиғлаб юборди. Ватандан ташриф буюрганларнинг пойини кўзимизга суртамиз, Эркин Воҳидовдек шоирнинг ҳар айтар сўзи биз мусофирлар учун ярага қўйилган малҳам мисолидир. Мен бундан 19 йил бурун фарғоналик қариндошларим билан Ўзбекистонда бўлиб, Самарқанд, Бухоро ва Тошкентни кўриб, у ердаги одамларнинг меҳри ва ғамхўрликларидан бениҳоя хурсанд бўлиб қайтганман. Шундан бери ўша хаёл, ўша ўй билан яшайман. Отам ва онамга Ватанни кўриш бахти муяссар бўлсайди, минг афсус!..
У гапини тугатолмай йиғлаб юборди, хайрлашишга тоқати етмай, гўшакни қўйгиси келмай, бир неча бор узр сўрагачгина, хайрлашдик.
Сиэтлдан Нью-Жерсига қайтиб келганимиздан сўнг Вашингтонга ҳам бориш насиб килди. Вашингтон радиосида учрашув ташкил этишди. Соҳибахон, Раънохон, Эркин, Анвархўжа каби ўнлаб ватандош журналистлар, уларнинг оилалари билан учрашдик. Аввал айтганимдек, бу ерда ҳам Ватан ҳақида, соғинч ҳақида, эмин-эркинликда борди-келди қиладиган кунлар келиши ҳақидаги суҳбатларимиз узоқ чўзилди.
Мен билан ҳам суҳбат ташкиллаштиришди. Оилам, болаларим ҳақида сўрадилар. Суҳбат “Озодлик” радиоси тўлқинлари орқали эфирга узатилди. Хуллас, ўша сафар таассуротларини батафсил ёзадиган бўлсам, шунинг ўзи алоҳида бир китоб бўлади.
Соғинчнинг давоси дийдор дейишади, дийдорлашувнинг иложи бўлмаса-чи?! Дунёнинг алғов-далғовли кунлари оқибатида чет ўлкаларда қолиб кетганларнинг изтиробини ўз кўзим билан кўрдим, эшитдим. Уларга қараганим, улар билан суҳбатлашганим-хасратлашганим сайин уйимни, болалаларимни соғиниб кетар, ичимда қачон она Ватанимга етаману, қачон ўғил-қизларимни бағримга босаман деб ўйлаб кетардим. Тақдир тақозосини қарангки, орадан кўп вақт ҳам ўтмай Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинди! Қарийб бир ярим аср давом этган мазлумлик барҳам топди! Дарвозалар очилди, дийдорлашувга йўллар очилди. Дунёнинг турфа томонларидан она Ватанни қўмсаганлар, соғинганлар авлод-аждодларини, она заминни кўриш учун кела бошладилар. Нафақат зиёрат мақсадида, балки она тупроқда уй-жой қуриш, ватандошлар билан қуда-андачилик ришталарини боғлаш ниятларида кела бошладилар.

Шу тариқа Ватан соғинчида ўртанган қалблар учун ёруғ кунлар насиб этди. Ўзбекистоннинг шукуҳи, шуҳрати бутун оламга кетди. Айниқса “Наврўз”, “Мустақиллик” байрамларимизнинг дунёнинг 60 дан зиёд мамлакатларига тўғридан-тўғри намойиш этилиши, байрамлар шодиёнаси туфайли бутун олам таниди. Бизнинг “Лазги”, “Андижон полкаси” сингари куйларимизга шўх рақсга тушмаган миллат вакили қолмади ҳисоб. Сизнинг юртда иш юритамиз, иш жойи очамиз деганларнинг сон-саноғи йўқ. Илоҳим, юртимизни, халқимизни ёмон кўздан асрасин. Ана шундай жаннатмонанд юртда кимнинг яшагиси келмайди, дейсиз!
✍ Гулчеҳра Воҳидованинг "Қалбим ардоғи" китобидан
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
✍ Гулчеҳра Воҳидованинг "Қалбим ардоғи" китобидан
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Telegram
Erkin Vohidov ijodi
Саҳифада Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар бериб борилади.
ШОИР ФАОЛИЯТИ УШБУ ЯНГИ КАНАЛДА ЁРИТИЛА БОШЛАНДИ.
ШОИР ФАОЛИЯТИ УШБУ ЯНГИ КАНАЛДА ЁРИТИЛА БОШЛАНДИ.
Forwarded from DAVLAT TILINI RIVOJLANTIRISH DEPARTAMENTI
Safsataboz, nomard-u tili botir,
Yoqangga tahqir muhri yorlig‘ini qadaydi.
Chet tilini o‘rgansang, seni “kosmopolit” der,
O‘z tilingda so‘zlasang, “millatchi” deb ataydi...
Erkin VOHIDOV,
O‘zbekiston Qahramoni,
O‘zbekiston xalq shoiri,
"Hushyor bo‘l!" sheʼridan, 1988-yil.
Bizning manzil:
Veb-sahifa | Telegram | Facebook

☀ОНА ТИЛИМ ЎЛМАЙДИ
Нотиқ деди:
“Тақдир шул,
Бу жаҳоний ирода.
Тиллар йўқолур буткул,
Бир тил қолур дунёда”.
“Эй воиз, пастга тушгин,
Бу гап чиқди қаердан!”
Навоий билан Пушкин
Туриб келди қабрдан.
Ким дарғазаб,
Ким ҳайрон,
Чиқиб келдилар қатор:
Данте, Шиллер ва Байрон,
Фирдавсий, Бальзак, Тагор.
“Ваъзингни қўй, биродар,
Сен айтганинг бўлмайди”.
Барча деди баробар:
“Она тилим ўлмайди”.
– Ҳей, бу қандай ақида! –
Қўлида табаррук жом,
Гўзал форсий ҳақида
Рубоий айтди Хайём.
Эҳтиросли, оташдил
Беранже сўрди нолон:
– Наҳотки, фаранги тил
Йўқолгуси бир замон!
Неруда, Лорка турди
Сервантеснинг ёнига:
– Ким қасд этиб тиғ урди
Она тилим жонига!
Фузулий ёнди:
– Озар
Тили гулдек сўлмайди.
Барча деди баробар:
“Она тилим ўлмайди”.
Камалакдек ранго-ранг
Бўлсин деб санъат, тиллар,
Асрларча қилдик жанг,
Армон қилдик минг йиллар.
Беқадр бўлса, наҳот,
Тиллардаги тароват!
Йўқолди бу кун, ҳайҳот,
Қабрларда ҳаловат!
“Фауст” ёнди гуриллаб,
“Хамса” ўтга туташди.
Бир садо жаҳон бўйлаб
Таралди, тоғлар ошди.
Бу садо янграр ҳамон,
Сира адо бўлмайди.
Олам айтар:
Ҳеч қачон
Она тилим ўлмайди!
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1976 йил