Kechir Yo Rab (Topmuzon.net)
Shuhrat Qayumov
🎼 КЕЧИР, Ё РАБ!
Менга тош отди бир жоҳил,
Кечир, Ё Раб, кечирдим мен.
У қулдир бандаи ғофил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.
Жаҳонда фитналар бордир,
Адолат гоҳи ночордир.
Адолат қил, Ўзинг одил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.
Ёмон бўлдим, ёмон бўлдим,
Хато ўққа нишон бўлдим,
Хато қилган эмас қотил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.
Гуноҳидан ўт ул жоннинг,
Сўзига кирди шайтоннинг,
Кўнгил алданмоққа мойил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.
Тутарман ул синиқ одам
Синиқ имонига мотам,
Дилига эътиқод жо қил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.
У ҳам, мен ҳам қиёматда,
Турармиз лол хижолатда.
Бўлиб даргоҳингга дохил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.
Кечир, янглишмаган ким бор,
Менинг ҳам кўп гуноҳим бор.
Одамзод асли нокомил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1991 йил
🎙 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов куйлаган.
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Менга тош отди бир жоҳил,
Кечир, Ё Раб, кечирдим мен.
У қулдир бандаи ғофил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.
Жаҳонда фитналар бордир,
Адолат гоҳи ночордир.
Адолат қил, Ўзинг одил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.
Ёмон бўлдим, ёмон бўлдим,
Хато ўққа нишон бўлдим,
Хато қилган эмас қотил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.
Гуноҳидан ўт ул жоннинг,
Сўзига кирди шайтоннинг,
Кўнгил алданмоққа мойил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.
Тутарман ул синиқ одам
Синиқ имонига мотам,
Дилига эътиқод жо қил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.
У ҳам, мен ҳам қиёматда,
Турармиз лол хижолатда.
Бўлиб даргоҳингга дохил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.
Кечир, янглишмаган ким бор,
Менинг ҳам кўп гуноҳим бор.
Одамзод асли нокомил,
Кечир, Ё, Раб, кечирдим мен.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1991 йил
🎙 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов куйлаган.
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
🕌 Ассалому алайкум, қадрли ака-укалар, опа-сингиллар!
✨ Барчангизга Қурбон ҳайити муборак бўлсин! ✨
Мана шундай улуғ кунларда Аллоҳ барчамизни ёрлақасин ва паноҳида асрасин.Дуоларимизни Ўзи ижобат айласин.
Ватан ривожи, оила фаровонлиги йўлидаги амалларимиз хайрли бўлсин!
Сизга икки дунё саодатини тилаймиз.
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
✨ Барчангизга Қурбон ҳайити муборак бўлсин! ✨
Мана шундай улуғ кунларда Аллоҳ барчамизни ёрлақасин ва паноҳида асрасин.Дуоларимизни Ўзи ижобат айласин.
Ватан ривожи, оила фаровонлиги йўлидаги амалларимиз хайрли бўлсин!
Сизга икки дунё саодатини тилаймиз.
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
💫Не илож, биздамас ихтиёр, бироқ
Нур ва соялардан баҳс қилмоқ абас.
Қўшиб бир кафт ҳасад ва кафт нифоқ,
Одамзод лойини қорган биз эмас.
Биз эмас,бу дунё яралган вақтда
Ғишт қўйган вафосиз, бемеҳр, ёлғон.
Хиёнат зарби у - бизнинг луғатда,
Сизнинг тилда эса - салбий ҳаяжон.
Ғийбатдир, бўҳтондир, шубҳадир, киндир,
Балоким, қўл силтаб кетмоқ муаммо.
Инфарктдан югуриб қочмоқ мумкиндир,
Ўзимиздан қайга қочурмиз аммо?
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Салбий ҳаяжон'' шеъридан, 1982 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Нур ва соялардан баҳс қилмоқ абас.
Қўшиб бир кафт ҳасад ва кафт нифоқ,
Одамзод лойини қорган биз эмас.
Биз эмас,бу дунё яралган вақтда
Ғишт қўйган вафосиз, бемеҳр, ёлғон.
Хиёнат зарби у - бизнинг луғатда,
Сизнинг тилда эса - салбий ҳаяжон.
Ғийбатдир, бўҳтондир, шубҳадир, киндир,
Балоким, қўл силтаб кетмоқ муаммо.
Инфарктдан югуриб қочмоқ мумкиндир,
Ўзимиздан қайга қочурмиз аммо?
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Салбий ҳаяжон'' шеъридан, 1982 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
〽️...Айтсин,
Нима гуноҳ қилдим юракка?
У бошлаган йўлдан сира қайтдимми?
Одамлар олдида
Ё ўзим якка -
Юрагимга қарши бир сўз айтдимми?
Ёки кимларгадир тавозе этиб
Оқни қора дедим - имон бехабар?
Ёки ноҳақликни кўриб, эшитиб,
Кўзимни кўр қилдим, қулоғимни кар?
Унга жабр этгулик нима айбим бор?
Аҳд қилиб аҳдимда турмадимми ё?
Дўстликка хиёнат қилдимми бир бор
Ва ё ишқ йўлида бўлдим бевафо?
Мен унинг измидан чиқмадим-ку ҳеч,
Поймол этмадим-ку уни ҳеч қачон.
Доим содиқ бўлган юрагим бу кеч
Не учун дафъатан кўтарди исён?..
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Кардиограмма" шеъридан, 1971 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Нима гуноҳ қилдим юракка?
У бошлаган йўлдан сира қайтдимми?
Одамлар олдида
Ё ўзим якка -
Юрагимга қарши бир сўз айтдимми?
Ёки кимларгадир тавозе этиб
Оқни қора дедим - имон бехабар?
Ёки ноҳақликни кўриб, эшитиб,
Кўзимни кўр қилдим, қулоғимни кар?
Унга жабр этгулик нима айбим бор?
Аҳд қилиб аҳдимда турмадимми ё?
Дўстликка хиёнат қилдимми бир бор
Ва ё ишқ йўлида бўлдим бевафо?
Мен унинг измидан чиқмадим-ку ҳеч,
Поймол этмадим-ку уни ҳеч қачон.
Доим содиқ бўлган юрагим бу кеч
Не учун дафъатан кўтарди исён?..
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Кардиограмма" шеъридан, 1971 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
🔥Ёниб турган оловда неча хил ранг бор? Тикилиб қараганмисиз? Шубҳасиз, назар солгансиз. Лекин юзаки қараган бўлсангиз қизил тусни кўргансиз, холос. Диққатни жам қилган бўлсангиз, аланга марказида тонготар офтобининг сарғиш тобини ҳам сезгансиз. Олов шуъласидаги яшил нурланишга эса эътибор ё қилгансиз, ё қилмагансиз.
Хилъатин то айламиш жонон қизил, сориғ, яшил,
Шуълаи оҳим чиқар ҳар ён қизил, сориғ, яшил.
Яъни оҳим алангаси қизил, сариқ, яшил бўлиб ёнса, бунинг боиси жононим қизил, сариқ, яшил либослар кийганидир.
Биз кўриб турган олам рангинлиги билан гўзал. Бу гўзалликни қалб кўзи билан кўра олиш, завқланиш, лаззатланиш алоҳида истеъдоддир. Ҳазрат Навоий тасвир этмаган, ташбеҳларга солмаган ранг йўқ, десак муболаға бўлмас. Ҳар гал бундай ташбеҳлардан баҳраманд бўлганимда улуғ устоз қалбида Беҳзоднинг кўзи бўлган дегим келади.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Ранг сўзининг рангинлиги"
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Хилъатин то айламиш жонон қизил, сориғ, яшил,
Шуълаи оҳим чиқар ҳар ён қизил, сориғ, яшил.
Яъни оҳим алангаси қизил, сариқ, яшил бўлиб ёнса, бунинг боиси жононим қизил, сариқ, яшил либослар кийганидир.
Биз кўриб турган олам рангинлиги билан гўзал. Бу гўзалликни қалб кўзи билан кўра олиш, завқланиш, лаззатланиш алоҳида истеъдоддир. Ҳазрат Навоий тасвир этмаган, ташбеҳларга солмаган ранг йўқ, десак муболаға бўлмас. Ҳар гал бундай ташбеҳлардан баҳраманд бўлганимда улуғ устоз қалбида Беҳзоднинг кўзи бўлган дегим келади.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Ранг сўзининг рангинлиги"
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
😊🤔МАТМУСАНИНГ БОҒИ
Доно бўлиб Матмуса
Эл кўнглини чоғ килди.
Донишқишлоқ четидан
Қўриқ очиб боғ қилди.
Боғ мевага кирганда
Йиғин бўлди каттакон.
Матмусага ўқилди
Минг олқишу шараф-шон.
Қишлоқ учун боғнинг ҳам
Даркорлиги билинди.
Матмусага шу кундан
Маош тайин қилинди.
Боғ бор, боғбон бор, энди
Бир раҳбар ҳам керақдир.
Иш кўрган бир улуғ зот
Тайинланди директор.
Боғ бор, боғбон бор, мана
Раҳбарлик бор, иш катта.
Секретарсиз, шофёрсиз
Бошлиқ бўлмас албатта.
Бошлиқ бўлмас албатта
Бир жуфт ўринбосарсиз.
Тўртта завга саккизта
Ёрдамчи ҳам зарарсиз.
Чўт қоқишга ўн киши,
Пул санашга қирқ одам.
Ярим қишлоқ — зампомпом,
Яримқишлоқ — помзамзам.
Бир йил ўтгач донолар
Боғни тафтиш қилдилар.
Ўргандилар, ҳамма иш
Жойида деб билдилар.
Фақат штат қисқартиш
Заруратга ўхшади.
Буйруқ бўлди, Матмуса
Боғбон ишдан бўшади.
Эй сиз, дўстлар, борсангиз
Бизнинг Донишқишлоққа —
Қўниб ўтинг ғаройиб,
Боғбони йўқ у боққа.
Ўзингиз бир ҳисобланг
Ходим кўпми, қумурсқа…
Кириб олинг сиз ҳам бир
Телефонлик юмушга.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1982 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Доно бўлиб Матмуса
Эл кўнглини чоғ килди.
Донишқишлоқ четидан
Қўриқ очиб боғ қилди.
Боғ мевага кирганда
Йиғин бўлди каттакон.
Матмусага ўқилди
Минг олқишу шараф-шон.
Қишлоқ учун боғнинг ҳам
Даркорлиги билинди.
Матмусага шу кундан
Маош тайин қилинди.
Боғ бор, боғбон бор, энди
Бир раҳбар ҳам керақдир.
Иш кўрган бир улуғ зот
Тайинланди директор.
Боғ бор, боғбон бор, мана
Раҳбарлик бор, иш катта.
Секретарсиз, шофёрсиз
Бошлиқ бўлмас албатта.
Бошлиқ бўлмас албатта
Бир жуфт ўринбосарсиз.
Тўртта завга саккизта
Ёрдамчи ҳам зарарсиз.
Чўт қоқишга ўн киши,
Пул санашга қирқ одам.
Ярим қишлоқ — зампомпом,
Яримқишлоқ — помзамзам.
Бир йил ўтгач донолар
Боғни тафтиш қилдилар.
Ўргандилар, ҳамма иш
Жойида деб билдилар.
Фақат штат қисқартиш
Заруратга ўхшади.
Буйруқ бўлди, Матмуса
Боғбон ишдан бўшади.
Эй сиз, дўстлар, борсангиз
Бизнинг Донишқишлоққа —
Қўниб ўтинг ғаройиб,
Боғбони йўқ у боққа.
Ўзингиз бир ҳисобланг
Ходим кўпми, қумурсқа…
Кириб олинг сиз ҳам бир
Телефонлик юмушга.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1982 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
"Тузди-ю Мирзо Улуғбек
Кўрагоний жадвалин -
Сирли осмон тоқига илк
қўйди нарвон Ўзбегим" ми
ёки
"Денгиз ортин ёритди илк бор
Берунийнинг ақл машъали"ми?
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Кўрагоний жадвалин -
Сирли осмон тоқига илк
қўйди нарвон Ўзбегим" ми
ёки
"Денгиз ортин ёритди илк бор
Берунийнинг ақл машъали"ми?
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
🕯 ЎЧМАС ЧИРОҚЛАР
Тунлар аччиқ-аччиқ қаҳвалар ичиб,
Муздек сувларга юз ювган эканмиз,
Ёшликда муттасил уйқудан кечиб,
Уни қайтмас қилиб қувган эканмиз.
Мудроқ йўқламайди энди бир дафъа,
Аразлаган вужуд, озор чеккан жон.
Юрак хафа, юрак ичра қон хафа,
Орттирган дардимиз номи хафақон.
Минг бу хасталиклар, санчиқ, оғриқлар
Ўша юз ўгирган оромдан тортиқ.
Биз энди тун бўйи ичган дорилар
Умр бўйи ичган қаҳвадан ортиқ.
Бахш этмоқни истаб дилларга зиё,
Тунлар чироғимиз ўчмади, бироқ
Ўчмайдиган қилиб Маҳшаргача то
Биз ўз бошимизда ёқибмиз чироқ.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Орзули дунё" тўпламидан
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Тунлар аччиқ-аччиқ қаҳвалар ичиб,
Муздек сувларга юз ювган эканмиз,
Ёшликда муттасил уйқудан кечиб,
Уни қайтмас қилиб қувган эканмиз.
Мудроқ йўқламайди энди бир дафъа,
Аразлаган вужуд, озор чеккан жон.
Юрак хафа, юрак ичра қон хафа,
Орттирган дардимиз номи хафақон.
Минг бу хасталиклар, санчиқ, оғриқлар
Ўша юз ўгирган оромдан тортиқ.
Биз энди тун бўйи ичган дорилар
Умр бўйи ичган қаҳвадан ортиқ.
Бахш этмоқни истаб дилларга зиё,
Тунлар чироғимиз ўчмади, бироқ
Ўчмайдиган қилиб Маҳшаргача то
Биз ўз бошимизда ёқибмиз чироқ.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Орзули дунё" тўпламидан
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
🛳 АЙРИЛИШ
Бир лаҳзадек ўтди-ю кетди
Ногаҳоний бу қисқа висол.
Кемалардек учрашган эдик,
Айрилурмиз кемалар мисол.
На мен сенга ишқ изҳор этдим,
На сен менга майл этдинг ошкор.
Сени бир зум тутмоққа энди
На ҳаққим бор, на ҳуқуқим бор.
Соҳилларда сайр айлаган он
Сўз очмоққа журъат қилмадим.
Бу қувончлар сўнгида ҳижрон
Борлигини нетай билмадим.
Энди наф йўқ, вақт ўтди, кетди,
Тамом бўлди бу қисқа висол.
Кемалардек учрашган эдик,
Айрилурмиз кемалар мисол.
Сузаркансан манзилга томон,
Оқ йўл тилаб қолгум, дилрабо.
Етказинг деб соҳилга омон,
Шамолларга қилгум илтижо.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1962 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Бир лаҳзадек ўтди-ю кетди
Ногаҳоний бу қисқа висол.
Кемалардек учрашган эдик,
Айрилурмиз кемалар мисол.
На мен сенга ишқ изҳор этдим,
На сен менга майл этдинг ошкор.
Сени бир зум тутмоққа энди
На ҳаққим бор, на ҳуқуқим бор.
Соҳилларда сайр айлаган он
Сўз очмоққа журъат қилмадим.
Бу қувончлар сўнгида ҳижрон
Борлигини нетай билмадим.
Энди наф йўқ, вақт ўтди, кетди,
Тамом бўлди бу қисқа висол.
Кемалардек учрашган эдик,
Айрилурмиз кемалар мисол.
Сузаркансан манзилга томон,
Оқ йўл тилаб қолгум, дилрабо.
Етказинг деб соҳилга омон,
Шамолларга қилгум илтижо.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1962 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
☀️ Гилос
🍒Мен гилосман,
Қулоқ сол.
Рангим ёқут,
Тотим бол.
Топсанг
қўшалоғимни -
Қулоғингга
тақиб ол.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1964 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
🍒Мен гилосман,
Қулоқ сол.
Рангим ёқут,
Тотим бол.
Топсанг
қўшалоғимни -
Қулоғингга
тақиб ол.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1964 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤭ШУМ БОЛА
Шундоқ деди, қуллуқ қилиб,
Гапни қўйиб жойига
Янги замон Шум боласи
Янги замон Бойига:
«Қошингизга яна келдим,
Қулоқ солинг, Бой ота,
Сидқи дилдан хизмат қилай,
Ишга олинг, Бой ота.
Фазилатим кўпдир, яна
Айбимни ҳам айтганман.
Лекин энди янги замон,
Мен ёлғондан қайтганман.
Чунки энди ёлғонни ҳеч
Айбгина деб бўлмайди.
Алдаганни бало урмас,
Алданган ҳам ўлмайди.
Шарт эмас Шум бола бўлиш,
Ёлғон букун осондир.
Газет тўла, китоб тўла,
Мажлис тўла ёлғондир.
Иннайкейин демай туринг,
Қулоқ солинг, Бой ота.
Сидқи дилдан хизмат этай,
Ишга олинг, Бой ота.
Ўн кишилик меҳнат қилиб,
Парча нонга тўяман,
Бир айбим бор, фақат баъзан...
Рост гапириб қўяман».
Бой отанинг жаҳли чиқди,
Деди: – Кўнглим зормиди?
Ёлғонингга чидаб эдим,
Рост гапинг ҳам бормиди?
Йўқол, сени ишга олсам
Хонавайрон бўламан.
Ёлғонингдан омон қолдим,
Рост гапингдан ўламан!
Ғазаб билан ҳассасини
Қўлга олди Бой ота.
Янги замон Шум боласин
Қувиб солди Бой ота.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 2006 йил
Шундоқ деди, қуллуқ қилиб,
Гапни қўйиб жойига
Янги замон Шум боласи
Янги замон Бойига:
«Қошингизга яна келдим,
Қулоқ солинг, Бой ота,
Сидқи дилдан хизмат қилай,
Ишга олинг, Бой ота.
Фазилатим кўпдир, яна
Айбимни ҳам айтганман.
Лекин энди янги замон,
Мен ёлғондан қайтганман.
Чунки энди ёлғонни ҳеч
Айбгина деб бўлмайди.
Алдаганни бало урмас,
Алданган ҳам ўлмайди.
Шарт эмас Шум бола бўлиш,
Ёлғон букун осондир.
Газет тўла, китоб тўла,
Мажлис тўла ёлғондир.
Иннайкейин демай туринг,
Қулоқ солинг, Бой ота.
Сидқи дилдан хизмат этай,
Ишга олинг, Бой ота.
Ўн кишилик меҳнат қилиб,
Парча нонга тўяман,
Бир айбим бор, фақат баъзан...
Рост гапириб қўяман».
Бой отанинг жаҳли чиқди,
Деди: – Кўнглим зормиди?
Ёлғонингга чидаб эдим,
Рост гапинг ҳам бормиди?
Йўқол, сени ишга олсам
Хонавайрон бўламан.
Ёлғонингдан омон қолдим,
Рост гапингдан ўламан!
Ғазаб билан ҳассасини
Қўлга олди Бой ота.
Янги замон Шум боласин
Қувиб солди Бой ота.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 2006 йил
Qonunlarda insof so‘zi yo‘q,
Sabab shuki, insof o‘zi yo‘q.
Noinsofga jazo ham yo‘qdir,
Qozi ham yo‘q, qazo ham yo‘qdir.
© Erkin Vohidov
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Sabab shuki, insof o‘zi yo‘q.
Noinsofga jazo ham yo‘qdir,
Qozi ham yo‘q, qazo ham yo‘qdir.
© Erkin Vohidov
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
☀️Қизим, бахтли кунда дунёга келиб,
Умрим осмонини безаган моҳим.
Қувончим, эрта-кеч ниятлар қилиб,
Дедим, тўйларингни кўрай илоҳим.
Тетапоя юрган чоғларингда ҳам
Меҳр тўла кўзим тикиб бўйингга,
Дедим, юрагимда қолмас эди Қам
Қизалоғим, етсам бахтли тўйингга.
Шукрким, ниятим бўлдию йўлдош,
Иқбол шундоқ кунни насибим этди.
Тўйингга етдиму, воҳ, шашқатор ёш
Кўзимдан дувиллаб тўкилиб кетди.
Қиз ўстирган ота толеи шудир,
Меҳри риштасини боғлаб жонингга —
Ардоқлаб, эркалаб улғайгач охир
Меҳмон бўлиб қолар хонадонингга.
Кўнарман, не илож, умрингга оқ йўл,
Кўзларим севинчнинг ёшига тўлсин.
Дуога қўл очдим, эркам, бахтли бўл,
Янги хонадонинг муборак бўлсин.
✍️ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1990 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Умрим осмонини безаган моҳим.
Қувончим, эрта-кеч ниятлар қилиб,
Дедим, тўйларингни кўрай илоҳим.
Тетапоя юрган чоғларингда ҳам
Меҳр тўла кўзим тикиб бўйингга,
Дедим, юрагимда қолмас эди Қам
Қизалоғим, етсам бахтли тўйингга.
Шукрким, ниятим бўлдию йўлдош,
Иқбол шундоқ кунни насибим этди.
Тўйингга етдиму, воҳ, шашқатор ёш
Кўзимдан дувиллаб тўкилиб кетди.
Қиз ўстирган ота толеи шудир,
Меҳри риштасини боғлаб жонингга —
Ардоқлаб, эркалаб улғайгач охир
Меҳмон бўлиб қолар хонадонингга.
Кўнарман, не илож, умрингга оқ йўл,
Кўзларим севинчнинг ёшига тўлсин.
Дуога қўл очдим, эркам, бахтли бўл,
Янги хонадонинг муборак бўлсин.
✍️ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1990 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
☀️ "Қуёш маскани" достонидан парча
Ўтган кунларимни
Қилсам хаёлот,
Умрим китобини вараклаб кўрсам,
Барча шодликларин берибди ҳаёт,
Аямабди аммо озорини ҳам.
Ҳали етти ёшга тўлиб-тўлмасдан,
Онамдан ҳам кониб эшитмай эртак,
Отамнинг меҳрига тўйиб-тўймасдан
Қўша жудоликни кўрибди юрак...
Лекин тақдиримдан норизо бўлсам,
Ёлғиз ўсдим десам йўқ зарра ҳаққим.
Она бўлиб мени кучдию ўлкам,
Ота бўлиб бошим силади халқим.
Жигар бўлиб боқди неча мушфиқ кўз,
Неча дўст-ёр топдим, неча биродар,
Эсим таниб, менга
«Тоға» деган сўз
«Ота» деган сўзга бўлди баробар.
Унинг меҳри ила
Умр ирмоғим
Қуйилди каттакон ҳаёт наҳрига.
Қолди Олтиариқ —
Ота қишлоғим,
Она шаҳрим Тошкент олди бағрига.
✍️Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов
📷 Фотосуратда 1973 йилги Тошкент шаҳри, Кўкалдош мадрасаси ёнидаги кўча тасвирланган.
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Ўтган кунларимни
Қилсам хаёлот,
Умрим китобини вараклаб кўрсам,
Барча шодликларин берибди ҳаёт,
Аямабди аммо озорини ҳам.
Ҳали етти ёшга тўлиб-тўлмасдан,
Онамдан ҳам кониб эшитмай эртак,
Отамнинг меҳрига тўйиб-тўймасдан
Қўша жудоликни кўрибди юрак...
Лекин тақдиримдан норизо бўлсам,
Ёлғиз ўсдим десам йўқ зарра ҳаққим.
Она бўлиб мени кучдию ўлкам,
Ота бўлиб бошим силади халқим.
Жигар бўлиб боқди неча мушфиқ кўз,
Неча дўст-ёр топдим, неча биродар,
Эсим таниб, менга
«Тоға» деган сўз
«Ота» деган сўзга бўлди баробар.
Унинг меҳри ила
Умр ирмоғим
Қуйилди каттакон ҳаёт наҳрига.
Қолди Олтиариқ —
Ота қишлоғим,
Она шаҳрим Тошкент олди бағрига.
✍️Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов
📷 Фотосуратда 1973 йилги Тошкент шаҳри, Кўкалдош мадрасаси ёнидаги кўча тасвирланган.
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
#Фотоархив
🖼 Абдулла Қаҳҳор ва ёшлар.
📍1960-йилларда олинган фотосурат.
❓ 1960-йилларда адабиёт оламига кириб келиб, сўнг забардаст ижодкорга айланган шоир ва ёзувчилардан кимларни танидингиз?
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
🖼 Абдулла Қаҳҳор ва ёшлар.
📍1960-йилларда олинган фотосурат.
❓ 1960-йилларда адабиёт оламига кириб келиб, сўнг забардаст ижодкорга айланган шоир ва ёзувчилардан кимларни танидингиз?
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Iqtidor
Kamoliddin Rahimov
🎼 Кимда иқтидор йўқдур...
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов шеъри,1967 йил
🪕🎤 Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Раҳимов куйлаган.
Кимда иқтидор йўқдир,
Илм ила ҳунар зое,
Иқтидор берурман деб
Чекма ранж, кетар зое.
Кимда асли толе йўқ,
Нақди ҳам кетар қўлдан,
Берганинг билан бўлмас
Олтину гуҳар зое.
Кимки беҳамиятдир,
Четдадир назардан ҳам,
Чунки беҳамиятга
Солганинг назар зое.
Кимки муз юрак бўлса
Ўйлама эритмакни,
Минг қуёш ёқиб қўйсанг
Қилмагай асар, зое.
Гар қуён юракли эр
Жазм этар баҳодирлик,
Унга арғумоқ эсиз,
Тилла нақш камар зое.
Бу "насиҳат"ни Эркин
Ёзди бир сабаб бирлан,
Кўнглида сезар аммо,
Шеъри бесамар зое.
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов шеъри,1967 йил
🪕🎤 Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Раҳимов куйлаган.
Кимда иқтидор йўқдир,
Илм ила ҳунар зое,
Иқтидор берурман деб
Чекма ранж, кетар зое.
Кимда асли толе йўқ,
Нақди ҳам кетар қўлдан,
Берганинг билан бўлмас
Олтину гуҳар зое.
Кимки беҳамиятдир,
Четдадир назардан ҳам,
Чунки беҳамиятга
Солганинг назар зое.
Кимки муз юрак бўлса
Ўйлама эритмакни,
Минг қуёш ёқиб қўйсанг
Қилмагай асар, зое.
Гар қуён юракли эр
Жазм этар баҳодирлик,
Унга арғумоқ эсиз,
Тилла нақш камар зое.
Бу "насиҳат"ни Эркин
Ёзди бир сабаб бирлан,
Кўнглида сезар аммо,
Шеъри бесамар зое.
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
👇КЎРСАТКИЧ БАРМОҚ
Умринг таҳликада, қўрқиб яшадинг,
Ёнмадинг, тутундек бурқсиб яшадинг.
Бармоқларинг ичра баридан кўпроқ,
Сенга хизмат қилди кўрсаткич бармоқ.
Лабга босдинг, шифтга ишора қилдинг,
Кўпни тилсиз қилдинг, бечора қилдинг.
Бир замон кўрсаткич бармоқни қўллаб,
Омон қолдинг, дорга дўстингни йўллаб.
Энди ошкорликдан куйиб турибсан,
Бармоқни чаккангга қўйиб турибсан.
Сирсиз ҳаёт сенга бағоят мушкул,
Юрагингда яшар итоатли қул.
Тилайсан, Берия тирилиб келса,
Норасмий гуруҳлар қирилиб кетса.
Бу кунлар тилларга бўлса-ю қармоқ,
Яна кучга кирса кўрсаткич бармоқ.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1989 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Умринг таҳликада, қўрқиб яшадинг,
Ёнмадинг, тутундек бурқсиб яшадинг.
Бармоқларинг ичра баридан кўпроқ,
Сенга хизмат қилди кўрсаткич бармоқ.
Лабга босдинг, шифтга ишора қилдинг,
Кўпни тилсиз қилдинг, бечора қилдинг.
Бир замон кўрсаткич бармоқни қўллаб,
Омон қолдинг, дорга дўстингни йўллаб.
Энди ошкорликдан куйиб турибсан,
Бармоқни чаккангга қўйиб турибсан.
Сирсиз ҳаёт сенга бағоят мушкул,
Юрагингда яшар итоатли қул.
Тилайсан, Берия тирилиб келса,
Норасмий гуруҳлар қирилиб кетса.
Бу кунлар тилларга бўлса-ю қармоқ,
Яна кучга кирса кўрсаткич бармоқ.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1989 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
💫 Бизга таниш ҳамма сўзлар ҳам биз тушунган маънони англатмайди. Агар Ҳиндистонга журналист сифатида борган бўлсангиз зинҳор базинҳор “камина мухбирман” дея кўрманг. Мен ярамас жосусман, деган бўласиз.Чунки “камина” тубан, пасткаш маъносини англатади. “Мухбир” эса айғоқчи демакдир. Яна бир маслаҳат, ҳиндистонлик дўстингизни ватанга таклиф қилмоқчи бўлсангиз, асло сенга таклиф олиб келдим ёки таклиф юбораман, деб айтманг. Негаки, таклиф сўзи кулфат келтиришни англатади.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов,
"Сўз латофати"дан.
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов,
"Сўз латофати"дан.
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
БИЗЛАР ИШЛАЯПМИЗ
– Гапинг бўлса,
мендан тўғрича сўра,
Микрофонингни қўй, мухбир укажон!
Мен учун темирга сўзлашдан кўра,
Эртадан кечгача ер чопган осон.
Бизнинг ишимизни “саховат” дединг,
“Дала полвонлари” атадинг бизни.
Бунча баландпарвоз сўзламас эдинг,
Билсайдинг кўнглимиз, одатимизни.
Бизга тўғри келмас “чавандоз” сўзи,
“Жонбозлар” деганинг эришроқ бир оз.
“Зафар маррасини қучмоқ” не, ўзи?
Бизлар ишлаяпмиз,
Бу – меҳнат, холос.
Давоми👇
https://telegra.ph/BIZLAR-ISHLAYAPMIZ-10-10
✍Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1975–1976-йиллар.
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
– Гапинг бўлса,
мендан тўғрича сўра,
Микрофонингни қўй, мухбир укажон!
Мен учун темирга сўзлашдан кўра,
Эртадан кечгача ер чопган осон.
Бизнинг ишимизни “саховат” дединг,
“Дала полвонлари” атадинг бизни.
Бунча баландпарвоз сўзламас эдинг,
Билсайдинг кўнглимиз, одатимизни.
Бизга тўғри келмас “чавандоз” сўзи,
“Жонбозлар” деганинг эришроқ бир оз.
“Зафар маррасини қучмоқ” не, ўзи?
Бизлар ишлаяпмиз,
Бу – меҳнат, холос.
Давоми👇
https://telegra.ph/BIZLAR-ISHLAYAPMIZ-10-10
✍Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1975–1976-йиллар.
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
Telegraph
БИЗЛАР ИШЛАЯПМИЗ
– Гапинг бўлса, мендан тўғрича сўра, Микрофонингни қўй, мухбир укажон! Мен учун темирга сўзлашдан кўра, Эртадан кечгача ер чопган осон. Бизнинг ишимизни “саховат” дединг, “Дала полвонлари” атадинг бизни. Бунча баландпарвоз сўзламас эдинг, Билсайдинг кўнглимиз…
☀️ Шундоқ сўз айт, шоир
укажон,
Сўзинг қалблар тубига
борсин.
Бахтни ёзсанг яйрасин жаҳон,
Ғамни ёзсанг додлаб
юборсин.
Шундоқ сўз айт,
Кўкка сол жаранг,
Ер юзини ҳайратларга сол.
Шундоқ сўзни топа
олмасанг,
Укажон, шеър ёзмай қўяқол.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 2006 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
укажон,
Сўзинг қалблар тубига
борсин.
Бахтни ёзсанг яйрасин жаҳон,
Ғамни ёзсанг додлаб
юборсин.
Шундоқ сўз айт,
Кўкка сол жаранг,
Ер юзини ҳайратларга сол.
Шундоқ сўзни топа
олмасанг,
Укажон, шеър ёзмай қўяқол.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 2006 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
❇️ Андижон вилоятининг Марҳамат туманида Эркин Воҳидов номидаги шахмат мактаби борлигидан хабардормисиз?!..
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.iss.one/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com