Deputat Abdurayimov/ Ishonchni oqlash yo'lida...
149 subscribers
2.42K photos
560 videos
21 files
867 links
Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi kotibiyati mudiri, deputat Ergash Abdurayimovning shaxsiy telegram kanali.


Instagram:
https://instagram.com/ergashabdurayimov?utm_medium=copy_link
Download Telegram
#Saylov
#Tayinlov

Zafar Adilov doimiy komissiya raisligiga saylandi

✍️Bugun Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashining navbatdagi XXXI sessiyasi bo'lib o'tdi. Unda deputatlar "Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashining Qonuniylikni ta'minlash va korrupsiyaga qarshi kurashish masalalari bo'yicha doimiy komissiya raisini saylash to'g'risida"gi masalani ko'rib chiqdilar.

🖐Deputatlar ko'pchilik ovoz bilan, mazkur doimiy komissiya raisi vazifasiga Adilov Zafar To'xtaboyevichni sayladilar.

🤝Zafar To'xtaboyevich bugungi kunda Xalq deputatlari shahar Kengashining faol deputatlaridan biri sifatida faoliyat olib bormoqda.

📌Eslatib o'tamiz, doimiy komissiya raisligi deputatlarning doimiy ish o'rnidan ajralmagan holda amalga oshiradigan vakolatli vazifalaridan biri bo'lib, shahar hokimi-Kengash rahbari tavsiyasiga asosan, sessiyada deputatlar tomonidan saylanadi.

@olmaliq_deputatlari
Forwarded from OKMK TV 📡 Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшларга_китоб_совға_қиламан!
#Челленжда_иштирок_этинг!

📚Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши котибияти мудири Эргаш Абдурайимов "Ёшларга китоб совға қиламан!" челленжини давом эттиради.

📙📗📕Ушбу челлежнинг кейинги иштирокчиси - Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Ибрагимов Козимжон Ғуломжонович!

☝️ Сиз ҳам Челлеж иштирокчисига айланинг
!
#натижа

⚡️Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши котибияти мудири Эргаш Абдурайимов тегишли округ депутати Сергей Ларионов ва маҳалла раиси Шуҳрат Очилов билан "Тотувлик" кўчаси, 13-уй олдидаги чиқиндилар тозаланмоқда.

@Olmaliq_shahri
#Saboqlarim

Bir-ikkita rahbarga emas, xalqqa yoqmay qolishdan O'zing asragin!!!

@ergash_abdurayimov
Eh, singiljon, nimayam derdik, sengayam alohida xona berishadi, "Xotira" kitobini qo'lingga tutqazishadi. Uzr so'rashning turli shakllarini o'rganasan😒Borsang sen va senga o'xshaganlar bor, bir o'zing emassan, kimlardur Navoiyni o'qib o'tiripti u yoqda...

@ergash_abdurayimov
#жиноят_ва_жазо

Бир эмас мингни деди, лекин миллионни еди

👉
БАТАФСИЛ

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Хотин-қизлар учун махсус грант асосида ўқишга кириш учун тавсиянома олиш ва танловда қатнашиш борасидаги янгиликлар.

Кеча Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорнинг номи бироз узунроқ:

“Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”.

Лекин, мазмуни билан танишсангиз жуда муҳим қарорлигини биласиз, албатта хотин-қизлар учун. Бу қарор билан ОТМларга қўшимча грант асосида хотин-қизларга танловда қатнашиш учун тавсиянома бериш ва ўқишга қабул қилиш тартиби бироз ўзгармоқда.

Масалан, эндиликда қўшимча давлат гранти асосида олий маълумот олмоқчи бўлган хотин-қизларга тавсияномалар улар эҳтиёжманд оилалардан бўлса бериладиган бўлмоқда. Ва бунда, тавсиянома беришда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизларга алоҳида эътибор берилади.

Янги қарорга асосан эҳтиёжманд оилалардан бўлган хотин-қизларга ўқишга кириш (танловда қатнашиш) учун алоҳида тавсияномалар қуйидаги мезонлардан бири бўлганда берилади:

кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади;

тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёҳуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги ҳотин-қизлар;

икки ва ундан ортиқ фарзандни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

она-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади.

Юқоридаги ана шундай мезонларга тушадиган хотин-қизларимиз, ҳаракатни бошланглар энди.


@ergash_abdurayimov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Haqiqat_achchiq

Nega ishlashni hoxlamaymiz?

Onamizning so'zlari achchiq ammo ayni haqiqat. Mexnatdan qochish, boxona axtarish, soppa-sog' bo'lib tinimsiz yordam so'rab yashash ayrim insonlarning odatiy shioriga aylanib qoldi. Ammo hamma narsaning ham chegarasi bor.

Har kim o'ziga "Men ham bu jamiyatga nimadur yordam berayapmanmi?" degan savolni vijdonan berishi kerak. Onamizning umrlari uzoq bo'lsin!

@olmaliq_deputatlari
#Eslatma

Xurmatli fuqarolar!

Bizga bot orqali murojaat yozayotganda o'zingiz va muammo haqida aniq, tushunarli va londa qilib yozishga harakat qiling. Murojaat so'ngida o'zingizning familiya va ismingizni, manzilingiz va telefon raqamingizni yozishni unutmang.

@ergash_abdurayimov
Deputat Abdurayimov/ Ishonchni oqlash yo'lida... pinned «#Eslatma Xurmatli fuqarolar! Bizga bot orqali murojaat yozayotganda o'zingiz va muammo haqida aniq, tushunarli va londa qilib yozishga harakat qiling. Murojaat so'ngida o'zingizning familiya va ismingizni, manzilingiz va telefon raqamingizni yozishni unutmang.…»
#Murojaat
#Bildirish

Mazkur murojaatni tegishli okrug deputati Jumagul opa Bo'ronovaga yo'naltirdim. Deputatimiz o'rganish olib boradilar va ularning takliflari bo'yicha tegishli choralarni ko'ramiz.


@ergash_abdurayimov
Audio
#OAV_deputatlar_haqida

Olmaliq fuqarolaridan biri shahar deputatlari haqida.

"O'zbekiston" radio to'lqinlarida uzatilgan lavhadan yozib olindi.

@olmaliq_deputatlari