Deputat Abdurayimov/ Ishonchni oqlash yo'lida...
152 subscribers
2.44K photos
572 videos
21 files
873 links
Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi kotibiyati mudiri, deputat Ergash Abdurayimovning shaxsiy telegram kanali.


Instagram:
https://instagram.com/ergashabdurayimov?utm_medium=copy_link
Download Telegram
🔺+60. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 457 нафарни ташкил этмоқда.
#Qonunchilik
#MTDP
#YHXX

Ички ишлар вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 128 модда 5 қўшимчанинг биринчи ва учинчи қисмларига ўзгартириш киритишни ташаббус қилмоқда.
Яъни, биринчи қисмида тезкор ва махсус хизмат транспорт воситаларини тўсиқсиз ўтиб кетишига халақит қилинса жариманинг амалдаги 5 баробар базавий ҳисоблаш миқдорини 10 баробаргача кўтариш;
учинчи қисмида, шу ҳолат такроран содир этилса амалдаги 20 базавий ҳисоблаш миқдорини 25 баробарга кўтариш таклиф қилинмоқда.
Тезкор ва махсус хизмат транспорт воситалари - тез ёрдам, ўт ўчириш, хуқуқбузарликни бартараф этиш мақсадида ҳаракатланаётган транспортлар ҳисобланади. Халқаро тажриба шуни кўрсатаяпдики, бундай транспортлар учун йўлларнинг махсус қисмлари бўлиши керак.

Ички ишлар вазирлиги жарималарни ошираверишдан кўра ҳукуматга автойўлларни замонавий талабларга мослаштириш бўйича ташаббус берса маъқулроқ бўлар эди.

“Миллий тикланиш” партияси Қонунчилик палатасига киритилаётган ушбу таклифни рад этишга тайёргарлик кўраяпмиз.

Алишер Кодиров.

@ergash_abdurayimov
Олмалик - пенсия
Пенсия жамғармаси Олмалик шахар булими

📞70 61 4 33 65
📞70 61 4 22 84

Хурматли фукаролар пенсия ва нафакалар тайинланиши ва тулови юзасидан узингизни кизиктирган саволлар буйича каналга бириктирилган гурухимизга мурожжат килишингиз мумкун.
https://t.iss.one/Olmaliq_pensiya
🔺So'nggi axborotlarga ko'ra O'zbekistonda covid19 bilan kasallanganlar soni 504 nafarni tashkil etmoqda.

@ergash_abdurayimov
Тошкент вилояти ҳудудида карантин даврида фаолият кўрсатаётган давлат нотариал идоралари ҳақида маълумот

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
🔺2020 йил 7 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 520 нафарни ташкил қилмоқда.

@ergash_abdurayimov
🔺Учинчи ўлим: коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор ўпка ва юрак етишмовчилигидан вафот этди

Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Ш. шу йилнинг 30 март куни тез тиббий ёрдам орқали оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга барча зарур муолажалар кўрсатилган. Шу йилнинг 31 март куни беморга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида республика Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига ўтказилган. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижаси унда коронавирус инфекцияси борлигини тасдиқлаган.

40 ёшли бемор ушбу клиниканинг реанимация бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. Даволаниш даврида тиббиёт фанлари доктори, профессор А. Хаджибаев раҳбарлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош пульмонологи, профессор И. Ливерко, етакчи реаниматологлар Д. Собиров ва Х. Саттаров иштирокида видеоалоқа орқали керакли тавсиялар бериб борилган.

Бундан ташқари, даволаш стандартларига мувофиқ, вирусга қарши, антибактериал, инфузион, муколитик, симптоматик ва респиратор терапия муолажалари ҳам олиб борилган.

Бироқ қатор соҳа мутахассисларининг ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан кеча оқшом беморнинг аҳволи кескин ёмонлашган. Етакчи реаниматолог ва бош торакал хирург Ш. Худойбергенов бошчилигидаги мутахассислардан керакли тавсиялар ҳам олинган. Берилган тавсияларни тўлиқ бажарилишига қарамасдан бемор Ш.да юрак ва ўпка етишмовчилиги сабаб юрак фаолияти тўхташи кузатилган.

©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

P.S. Alloh rahmatiga olgan bo'lsin! Bu kasallik o'zboshimchalik bilan davolanadigan kasallik emas. Shu bois tavakkal qilishga haqqimiz yo'q.

@ergash_abdurayimov
#Munosabat

🔺 9-apreldan boshlab Olmaliq shahriga kirish va chiqish butkul to'xtatilishi kutilmoqda. Endilikda piyodalar ham postlardan o'tkazilmaydi. Bu eng to'g'ri qaror bo'ladi. Bu Olmaliq shahri axolisining havfsizligi uchun eng oqilona chora. Bunday pallada muhokamalarga qarab o'tirmasdan odamlar salomatligi uchun eng to'g'ri qarorlarni qabul qilish kerak. Respublika va shahar rahbariyati o'ziga bog'liq qat'iy qarorlarni qabul qilib qo'yayapti va endi fuqarolar o'z madaniyatini ko'rsatadigan vaqt keldi. Albatta, bu shaxsiy fikr.

@ergash_abdurayimov
#Тезкор
#антикоронавирус

ДИҚҚАТ!

Олмалиқ шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталиги маркази бошлиғи Ф.Мусаевнинг 2020 йил 7 апрелда шаҳар ҳокими номига йўлланган №01/298-сонли хатидаги кўрсатмасига асосан,
вилоятимиздаги эпидемиологик ҳолат жиддийлиги сабабли, эртадан, 9 апрел кунидан бошлаб, Олмалиқ шаҳрига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳарга кириш ва чиқиш постлари буткул ёпилади.

Олмалиқ шаҳрида ишлаб, қўшни туманларда яшайдиган фуқаролардан бугун шаҳар ичида жойлашган яқинларининг уйига ёки ижарага квартира топиб жойлашишларини тавсия этамиз.

Эртадан бошлаб шаҳарга ҳеч ким киритилмаслиги ва чиқарилмаслиги ҳақида огоҳлантирамиз!

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
😷 Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

🔻 Уч кун давомида 250дан ортиқ
янги ҳолат қайд этилгач, 8 апрелга келиб янги аниқланган беморлар сони 26 нафарни ташкил этди. Жами кўрсаткич — 546та.

🔻 Учинчи қурбон берилди. Чирчиқда яшаган 40 ёшли эркак уйда даволанмоқчи бўлиб, касалликни ўтказиб юборган.

🔻 Самарқандда катта корхона бошқарувчиси коронавирус юқтириб олди. У билан мулоқотда бўлган 200га яқин киши карантинга олинди.

🔻 Бухоро қандай қилиб беморлар сони бўйича вилоятлар ичида бир кундаёқ биринчи ўринга чиқиб қолгани маълум бўлди: Кореядан олиб келинган 66 кишида вирус аниқланган.

🔻 Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарлари карантинга буткул ёпилади.

https://t.iss.one/ergash_abdurayimov
#Tarix
#Amir_Temur

Bugun bobomiz Sohibqiron Amir Temur tavalludiga 684 yil to'ldi

📚Amir Temur, Temur, Temurbek (toʻliq ismi Amir Temur ibn Amir Taragʻay ibn Amir Barqul) (1336-yil, 9-aprel, Kesh (hozirgi Shahrisabz) sh. yaqinidagi Xoja Ilgʻor qishlogʻi (hozirgi Yakkabogʻ tumani) — 1405-yil, 18-fevral, Oʻtror sh., Samarqandda dafn etilgan) — oʻrta asrning yirik davlat arbobi, buyuk sarkarda, kuchli, markazlashgan davlat asoschisi, ilm-fan va madaniyat homiysi.

P.S.Davomi bor...✍️

https://t.iss.one/ergash_abdurayimov
#Qishloq_xo'jaligi
#Bog'dorchilik
#Tavsiya

МЕВАЛИ БОҒЛАРНИ СОВУҚДАН АСРАШ

Баҳорда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши кузатилса, дарахтлар ичидаги ҳароратни термометр ёрдамида текшириш тавсия этилади. Агар дарахтнинг тана ҳарорати 0°C ва –1°C орасида бўлса, бу ҳали муаммо эмас. Агар қор ёғиб турган бўлса ҳам ҳавотир олмаса бўлади. Сабаби, қор дарахтларни қоплаб олиб, уларнинг тана ҳарорати бирданига тушиб кетишининг бир оз бўлсада олдини олади.

Агар ҳарорат –1°C гача тушиб кетса-ю, бу ҳолат икки соатдан ортиқ давом этмаса, гилос дарахти учун бу катта муаммо туғдирмайди. Аксинча, қор куртакларни изғириндан ҳимоя қилишга ёрдам бериши ҳам мумкин.

Сўнгги об-ҳаво прогнозларига кўра, Тошкентда вазият ёмон эмас. Бироқ, денгиз сатҳидан юқорида жойлашган ҳудудлар ҳамда Самарқанд вилоятида вазият жиддийроқ. Ҳозир намлик юқори, барглар ҳўл, шу сабабли –1°C ҳароратда дарахтларнинг зарарланиши хавфи юқори. Бунинг устига кки кун совуқ бўлиши кутилмоқда: жуда совуқ ҳаво ва қор аралаш ёмғир ва тупроқ совуб кетиши натижасида дарахтларнинг озуқа моддаларини сўриб олиш қобилияти (даражаси) кескин тушиб кетади. Ҳозирги ҳолатда дарахтларни асраб қолиш йўлида қилишимиз мумкин бўлган биргина амалиёт бор. Яъни об-ҳаво 10-13 апрель нормал ҳолатга қайтади ва биз дарахтларни баргалари орқали озиқлантиришимиз мумкин бўлади.

ТАВСИЯЛАР:

- Дарахтлар шох-шаббаси (мева ва гулларига яқин жойни, агар қор бўлса қор билан бирга) ичидаги ҳароратни ўлчанг;

- Тутатиш ишларини жуда эрта бошламанг, бу ишни ҳарорат тушиб кетганда, тонгга яқин амалга оширинг;

- Эртага кечаси (9 апрель) ҳарорат биринчи кечага (8 апрель) қараганда совуқроқ бўлиши мумкин. Иккинчи кечада ҳаводаги намлик пастроқ бўлади, шунинг учун қуёш чиқиш вақтида ҳарорат кескин тушиб кетиши эҳтимоли катта. Иккинчи кеча ҳам тонгга яқин олов ёқиб тутун ҳосил қилишга тайёр туринг.

- 10 апрель куни эрталаб ҳарорат бирданига кўтарилиб кетиши керак. Музлама етказган зарарни музлаш (совуқ) қайтганидан 3 соат ўтиб кўриш мумкин бўлади (тушдан олдин). Биз музламадан кўрилган зарарни профессионал даражада баҳолашимиз керак.

- Етказилган зарардан келиб чиқиб, тушдан кейин ПЕРЛАН ёки Промалин ва барг орқали бериладиган озуқаларнинг дозаси борасида тавсиялар берамиз.

МУҲУМ ЭСЛАТМА!

Агар қор ёғаётган бўлса, олов ёқиб тутун ҳосил қилиш ёрдам беради деб ўйламаймиз. Тутун ҳосил қилиш осмон очиқлигида яхши самара беради. Демак бугун ва эртага кечаси қуёш чиқишидан аввал осмонда булут бўлмаса ҳарорат тезликда тушиб кетиши мумкин. Шундан холларда тутун ҳосил қилиш яхши самара бериши керак.

Гуллашга яқин гилос куртаклари шафтоли куртакларидан кўра совуққа чидамсизроқ хисобланади. Гилоснинг 10% гулларни зарарлаши мумкин бўлган ҳарорат шафтоли ва ўрикда гилосга нисбатан камроқ гулларни зарарлайди. Гуллашга яқин гилос куртаклари совуққа чидамсиз бўлиб боради. Тиним даврида – 8.3°C харорат 10% гулни зарарласа гуллашга яқин, бу кўламда зарар келтириш учун –2.2°C ҳарорат кифоя. Гуллашдан аввал – 15°C ҳарорат 90% гулни зарарласа гуллашга яқин – 3.9°C ҳарорат 90% гулининг нобуд бўлишига олиб келади.

Фабиан Мартел (Франция), Шухрат Аброров ва Хавиер Камараса (Испания) "FRUIT HOUSE ORGANICS" консалтинг фирмаси мутахассислари
#Iqlim

🌦Bunday holat 2014-yilda bo'lgan

Aprelda qor yog'ishi hamda atrofning qor bilan qoplanishi — O'zbekiston iqlimi uchun noyob hodisa bo'lib, bunday holat oxirgi marta 2014-yilda kuzatilgan. Ushbu oyda yana qor yog'ishining ehtimoli esa past. O'zgidromet ob-havoning yaqin kunlarda tezda ko'tarilishini bashorat qilmoqda.

https://t.iss.one/ergash_abdurayimov
#Boyonot
#Rasmiy
#Elektr

Олмалиқ шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Солижон Қосимовнинг баёноти

Кеча, 8 апрель куни республикамизда, жумладан, Олмалиқ шаҳрида ҳам об-ҳавонинг кескин ўзгариши сабабли, шаҳар кўчаларида кўплаб дарахтлар синиб, электр тармоқларининг 60 фоизига жиддий шикаст етказилган. Натижада кўплаб ҳудудларда электр таъминотида узилишлар содир бўлди.

Ҳозирда шаҳар Электр таъминоти корхонаси ва ОКМК АЖ мутахассислари томонидан муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Синган дарахтлар ва шох-шаббаларни йиғиш учун шаҳардаги барча коммунал корхона, ташкилотлардан қўшимча техник ва ишчи кучлари жалб этилди.

Электр таъминотидаги узилишларни кечгача бартараф этишга ҳаракат қилаяпмиз.

@ergash_abdurayimov
🔺2020 йил 9 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 582 нафарни ташкил қилмоқда.

----------------------------------

По состоянию на 9 апреля 2020 года 15:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 582.

https://t.iss.one/ergash_abdurayimov
#Telefon
#Kommunal_soha

Коммунал соҳа бўйича мурожаатларингиз борми?

Унда қуйидаги рақамлар орқали уйингиздан чиқмай, мурожаат қилишингиз мумкин:

Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг коммунал масалалар бўйича бош штаби - 70-61-4-05-23

"Сувоқова" Олмалиқ филиали - 70-61-5-22-85, 70-61-5-21-70
Олмалиқ "Иссиқлик манбаи" МЧЖ - 70-61-5-22-60
Олмалиқ шаҳар Электр таъминоти корхонаси - 105, 70-61-3-89-42, 95-194-02-96
Олмалиқ Газ таъминоти корхонаси - 104, 94-943-67-76, 93-604-68-89, 70 61-4-27-16.
Олмалиқ шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси - 70-61-4-06-19, 70-61-4-02-43, 99-404-74-47.
"Тоза ҳудуд" корхонаси шаҳар филиали - 70-61-3-33-13, 70-61-3-33-43
"Сиҳат-саломатлик строй" чиқинди ташиш корхонаси - 95-513-07-27, 93-582-32-31.

https://t.iss.one/ergash_abdurayimov
⚡️⚡️Hurmatli fuqarolarimiz! Ob-havoning noqulay kelganligi sababli shaharning ko'plab nuqtalarida daraxtlar sinishi oqibatida ayrim joylarda elektr uzulishlari uchrashi mumkin. Bu holatlarda siz yuqoridagi telefon raqamlari orqali mutasaddilarga ma'lum qilishingiz mumkin. Bizga ham deputatlik hududimizga kiruvchi Shosh-Iloq aylanma ko'chasi fuqarolaridan elektr toki uzilishi holatidan murojaat kelib tushdi. Biz tegishlicha elektr ta'minoti korxonasiga masalani yetkazdik. Qolaversa, shahar hokimligida shtab tinimsiz ishlayapti va deputatlar ham onlayn rejimda o'z fuqarolaridan kelib tushayotgan murojaatlarni mutasaddilarga yetkazib, hal etish choralarini ko'rmoqda. Elektr tokidagi uzilishlar tez fursatlarda bartaraf etiladi. Shuning uchun ortiqcha vahimaga o'rin yo'q.

P.S. Shosh-Iloq aylanma ko'chasi fuqarolaridan iltimos, agar svet yonsa bizga yozib yuboring! Yo'llash: Murojaat uchun:
👉@yoshlarorasida👈

https://t.iss.one/ergash_abdurayimov
ЗАМОНАВИЙ ПЛАСТИК КАРТАЛАРНИ БОБОМИЗ АМИР ТЕМУР КАШФ ҚИЛГАН

💳Ҳозирда кундалик эҳтиёжимизга айланган, ҳар томонлама қулайлиги билан ёнимизда юрадиган замонавий пластик карталарни аслида бобомиз Амир Темур кашф қилган.

👆Ажабланаяпсизми, у ҳолда диққат билан тингланг.

👸Темур Сароймулкхонимнинг хон авлодига мансублигини инобатга олиб, уни Бибихоним (Катта хоним) этиб тайинлади.

📌Сароймулкхоним жуда ақлли, фаросатли, тадбиркор аёл эди.

Сиёсатдонлик, инсонпарварлик, саховат бобида ҳам тенгсиз бўлиб, ҳокимиятни бошқаришда бемалол иштирок эта олиши, мамлакатнинг ижтимоий ва маданий ишларига ҳомийлик қила олиши кўриниб-билиниб турарди.

📜Тарихчиларнинг ёзмаларидан маълумки, Амир Темур Эронга юриш бошлаганда, Исфахон қамали чўзилиб кетиб, Сароймулкхонимга мактуб жўнатади, «Қўшиннинг захираси тугади, хазинадан зар юборинг» дейилганди унда. Бибихоним «сиёсатингиз ҳам тугадими?» деб жавоб ёзган, сўнг Амир Темур турли суякларни кестириб, орқасига муҳр урдириб, вақтинча пул чиқартирган, аскарларга ойлик тариқасида берилган ўша "пуллар" бирдан бозорга савдо муомаласи учун кириб кетади.

💰Аскарлар шаҳар қишлоқлардан суяк-пулларга озиқ-овқат, кундалик эҳтиёж учун зарур буюмлар сотиб олган.

⚔️Исфаҳон таслим бўлгач суяк пуллар зар пулга алмаштириб берилган.

❗️Ана шу суяк-пулларни инсоният тарихида пластик карталар ва нақдсиз пул айланмасининг илк кўриниши деса бўлади.

✍️Сайёра Файзиева,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари

***

РУ: ПРООБРАЗ СОВРЕМЕННЫХ ПЛАСТИКОВЫХ КАРТОЧЕК ИЗОБРЕТЁН АМИРОМ ТЕМУРОМ

💳Ныне широко распространённые и повсеместно используемые как средство платежа банковские пластиковые карточки, оказывается, изобретены Амиром Темуром. По крайней мере, прообраз их.

👆Удивлены? Тогда читайте и слушайте внимательно.

👸 Старшей женой Амира Темура была Сароймулкхоним, чингизидка. Учитывая её ханское происхождение, назначена была она Бибихоним (Старшая госпожа).

📌Сароймулкхоним была очень умной, расчётливой, предприимчивой женщиной.

Она знала толк во всех тонкостях внутренней и внешней политики, слыла щедрой, человеколюбивой и не знала себе равных в богоугодных делах. По сути, она управляла огромным государством тимуридов вместе со своим супругом, уделяла много внимания развитию ремёсел, строительства, культуры, вопросам социальной жизни державы. Это – достоверные факты.

📜Из исторических документов видно, что когда Амир Темур начал свой поход на Иран, затянулась осада большого города Исфаган. Сахибкиран направляет супруге письмо примерно такого содержания: «Закончились запасы у нашего войска, отправьте к нам золото». Бибихоним ответила: «А что, и Ваша политика (в смысле умение выходить из самых безнадёжных ситуаций, предприимчивость) также закончилась?. Амир Темур задумался, затем велел на костях различных животных вырезать номиналы, закрепить их эмирской печатью и пустить в оборот в качестве временных денег. Выданная войску такая «зарплата» принималась на всех рынках.

💰Воины Темура смогли закупать на сельских рынках всё необходимое для ежедневных нужд: продукты питания, одежду, снаряжение, другие товары.

⚔️После взятия хорошо укреплённого Исфагана, такие «деньги» стали меняться на полноценные серебряные, медные и золотые монеты.

❗️Именно такие «костяные деньги» можно считать первыми пластиковыми карточками в истории человечества.

@ergash_abdurayimov