ELMADAD
384 subscribers
974 photos
447 videos
5 files
368 links
«Қадамлар лойиҳаси» ва «Комплекс лойиҳалар» орқали ҳаётингизни тубдан ўзгартиришингиз мумкин. Сиздан бунга фақат хоҳиш ирода бўлса кифоя!

Бизнес лойиҳа:
иш: 0(371) 2814194
www.elmadad.uz
Download Telegram
ELMADAD
Photo
Трамп баёноти ортидан нефть нархи халқаро биржа савдоларида туша бошлади. Байден даврида ҳарбий уруш авж олган бўлса, Трамп даврига келиб иқтисодий уруш юқори даражага кўтарилади. СССР қулашини асосий сабабларидан бири ҳам нефть нархини тушиши ҳисобидан бўлган. Айнан шу тарих ҳозирги Россияни ҳолатида такрорланиш бўсағасида турибди.

Трамп ва унинг командаси иқтисодиёт одамлари, улар қонли урушдан хабарсиз. Одамни қурол ёки очлик билан ўлдириш керак бўлса, Трамп айнан сув ва ҳаводек зарур бўлган эҳтиёжларни бўғиб очлик билан ўлдирадиган тоифага киради.

Иқтисодий уруш ҳарбий урушдан хавфлироқ уни фронт чегараси чексиз. Қаерда инсонлар яшаса ўша ерда очлик хавф солиши мумкин. Ҳарбий урушда саноқли одамлар снаряддан ўлса, иқтисодий урушда миллионлаб одамлар очлик билан курашади.

Ўзбекистон том маънода нейтраллик ролида бўлиши керак. Россияга ёрдам бераман деб ғарқ бўлиш ҳеч гап эмас!

Ҳақиқий уруш жаҳон ҳамжамиятида энди бошланади. Бунда асосий қурол иқтисодий ричаклар бўлади. Ҳатто Хитой ҳам бу борада АҚШга ён босмоқда. Чунки Хитойни миллиардлаган аҳолиси барқарор ҳаётда бойлик, очлик даврида улкан хатар ҳисобланади. АҚШ бошқарувига жаҳон иқтисодиётини бошқарадиган кучларни содиқ менежер итлар галаси келди. Шуни ўзи кўп нарсани айтиб турибди.

Мардон Аслонов


@elmadad
Шерханни одами шоқол ҳаммани устидан кулади. Хоҳласа тиржайиб ташлайди. Бировдан ҳозирча қўрқмайди. Ўзгармас ҳақиқат борки, Шерхон тирик, у тирик! Шерхон ўлсачи?!



@elmadad
Техасдаги ресторанлардан бири меҳмонларга бепул стейк таклиф қилади. Ҳийла шундаки, агар мижоз бутун гўштни истеъмол қилсагина тўламайди. Стейк жуда катта - икки килограммдан ортиқ.

Худди шундай ишни айрим бизни ошпазлар ҳам қилишмоқда. Тўрт кишига катта лаганда ош берилади, жамоа ўшани еб тугатса у ҳолда бонусига яна долларда пул мукофоти ҳамда еган таом бепул бўлади. Бордию сузилган ош ейилмай қолса ош пули олинади. Бу бизнес! Бу маркетинг! Қойилмисиз?!

Ёқмаса бундай тадбирлар у ҳолда эътибор бермаслик керак!


@elmadad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёлғон узоққа кетса ҳам,
Ҳақиқат қувиб етар.


@elmadad
ELMADAD
Photo
Бей своих, чтоб чужие боялись! Бегоналар қўрқиши учун ўзингники ур!- тамойилида Трамп ташқи сиёсатни амалга ошира бошлади. Қўшниларининг ҳудудларига таҳдид билан кўз олайтирмоқда. Унинг уруш ҳақидаги баёнотлари бугунги кунда рус пропаганда каналларида ғазаб билан кенг муҳокама қилинмоқда.

Навбатда Трамп ва Путиннинг Украина борасида дуэли турибди. Олдинги даврда политтехнологлар таъбири билан айтганда Трамп Путинга енгилган эди. Бу сафар Трамп иқтисодий дипломат сифатида эмас балки қудратли давлат Президенти сифатида саҳнада намоён бўлди. Унинг бундай кескин талабларига ҳатто Хитой ҳам рози бўлмоқда. Саудия Арабистони ҳам Трампни тавсиясига биноан нефть нархини пасайтириш тараддудига тушиб қолди.

АҚШ Россия билан урушни ҳар қандай кўринишини давом эттириш тарафдори. Шартлар русларга тўғри келмаслигини англаб туриб Трамп янги зарбага тайёрланмоқда.

Россия ҳам шу қаторда чўкаётган одам хасга ёпишади дегани каби ўз таъсиридаги давлатларни шилмоқда. АЭС ва бошқа истиқболдаги амалга ошиши даргумон лойиҳалар важи билан улардан миллиардлаб долларни ундирмоқда.

Тушунган бўлсангиз гегемон давлатлар ҳар томонлама навбатдаги улкан урушга нисбатан қуролланмоқда. Уруш ҳарбий бўладими ёки иқтисодий фарқи йўқ иккала ҳолатда ҳам пул керак.

Мигрантларни урушга чорлаш режаси кутилган натижани бермагани учун Путин миграция сиёсатини оғирлаштириб урушдан бўйин товлаган марказий осиёлик мардикорларни тўланадиган солиғи эвазига Шимолий Кореядан аскар ёлламоқда. Қойилмисиз?! Мана чекистларга хос тактика.

Урушни бу зайлда давом этиши Марказий Осиё иқтисодиётини мажруҳ ҳолатга келтиради.

Ҳар қандай урушда уч ҳолат бўлади. Биринчиси нейтрал, бунга Африка ва араб давлатлари, узоқ шарқ ва жанубий Америка давлатлари киради. Иккинчиси, урушдан Туркия, Хитой каби максимал фойдаланиш. Учинчиси фронтга ёрдам бериш мажбур қолган давлатлар...

Мардон Аслонов


@elmadad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАКТИК ҲУЖУМ

АҚШ бошчилигида Ғарб Россия нефтига санкция қўллаётган бир пайтда, Украин ҳарбийлари Россия нефт саноатига ҳужум уюштирмоқда.

Шу кечада дронлар Нижний Новгород яқинидаги “Лукойл” нефт базасига зарба берди.

Кстово шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводи ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Россия Федерациясининг энг йирик бешталигига киради. Ёнғин катта майдонни қамраб олди.

Шунингдек, Смоленск, Орёл ва бошқа вилоятларда ўнлаб портлашлар содир бўлди.


@elmadad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўй гўштини пишириш бўйича видеодаги муғулларга етадигани йўқ! Гўшт учун туз, сув, олов бўлди тамом. Қимиз билан ейишини кўринг! Мана шуларни кўп кузатаман. Ҳар бир гўштдан пиширган овқати ўзига хос. Рекламани ҳам ёриб ташлайди. Оч қоринга кўриш тавсия этилмайди! 🙂



@elmadad
Тошкент ҳавосини бу даражада ифлосланишига асосий сабаб Тошкент ИЭС, Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқдаги шунга ўхшаш саноат тизимларида сифатсиз кўмир ва мазутдан фойдаланиш ҳисобланади.

Энг қизиқ томони шундаки бу ҳалокатдан нафақат оддий аҳоли балки пойтахтда яшаётган депутатлар, амалдор, вазир ҳатто Президент оиласининг вакиллари ҳам заҳарланмоқда. Ҳаммани умри бир маромда ва бир текисда қисқармоқда.

Хулоса шуки, манимча бу муаммо илдизини ҳал этиш бизни давлат раҳбариятига боғлиқ иш эмас! Чунки ечим ўз қўлида бўлганда, ҳар қандай мутасадди раҳбар қасддан эл қатори ўз болаларини қурбон қилишга йўл қўймаган бўларди.

Бу ерда аниқ бир гап бор?!



@elmadad
Дакан хўроз боқадиган одам минглаб гўшт ва тухум учун мўлжалланган товуғи бордан кўпроқ даромад топади. Бу ерда масала миқдорда эмас балки сифатда эканлигини англаш лозим. Бир дона дакан жўжасининг нархига минглаб оддий товуқ жўжаларини сотиб олса бўлади.

Нима демоқчиман, дўст ва шогирдлар борасида ҳам кўплигига эмас садоқатлилига эътибор бермоқ керак. Саноқли бўлсинда аммо ҳар қандай ҳолатда уялтириб қўймасин!


@elmadad
Трамп ноқонуний миграцияга қарши курашиб турган бир пайтда орамиздаги айрим содда одамлар фирибгарларга ишониб АҚШга Мексика орқали бориш режасида юрибди.

Одатда мана шундай ҳодисалар юз берганда Ўзбекистон телевидениеси ҳар бир соатда АҚШ, РОССИЯ ва бошқа давлатлардаги миграцион сиёсатдаги ўзгаришлар ҳақида огоҳлантириши керак! Ҳар хил нарсани реклама қилмасдан жиддий мана шундай хабарларни халққа етказиб бориши шарт. Давлат телевидениеси халққа хизмат қилмас экан, унда нима кераги бор?!

Барака топкур айрим русларни найрангига ишониб Украинадаги урушга бориб қурбон бўлма! Мексика чегарасида қолиб кетиб бошингга муаммо келтирма!-деган хабарлар чиқиши керак эмасми?!


@elmadad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рус ҳарбийларининг мигрантларга қилаётган ваҳший муносабати.


@elmadad
Халқимизнинг айрим қадрият, урф-одат ва характерини дунёнинг энг кучли давлатлар томонидан ишлаб чиқарилган режалар ҳам барбод қила олмайди.

Мисол келтираман. Агарда хоҳлаган шаҳар ёки қишлоқларимиз кўчаларида ҳезалаксифат эркак аёлларга хос кийиниб юрса, биласизми нима бўлади. Даладан қайтаётган на интернет на қонунлардан бехабар Эшмат мироб оғзидаги носни туфлаб қўлидаги кетмон билан ўша хотинчалишни бошини иккига бўлиб ташлайди.

Шундай экан, халқимиз ундай бундай деган пасткашона гаплар керак эмас! Бундай ор-номус саноқли халқлардагина қолганини унутмаслик керак!


@elmadad
- Сигарет чекасизми?!
- Йўқ, ундан баттар!
- Нега?!
- Тошкентда яшайман!

Гапни қисқаси пойтахтда яшайдиган инсон аввало ўзини, оиласи ва болаларини соғлиғини ўйласин! Кузатилаётган заҳарли чанг ҳаво ҳозир билинмасада лекин яқин келажакда астма, бронхит, сил касалликларини ортишига асосий сабабчи бўлади. Тошкентдаги фалон мактабда туберкулез яъни сил касали болалар орасида чиқанидан хулоса қилмадингизми ёки...?!

Хуллас, ўпка ва нафас йўлларини оилавий тозалаб туриш учун имкон қадар расмдаги қурилмани сотиб олинг! Натрий хлорид яъни физраствор дейилади, ўшани дорихонада арзон туради сотиб олингда шуни қурилмага қуйиб ҳеч бўлмаса икки кунда беш минут нафас олинг. Аптекачи ишлатишни билмасангиз ўргатади. Youtube орқали ўрганингда. Акс ҳолда оқибати ёмон бўлиши мумкин.

Ишонинг! Болангиз ва невараларингиз соғлом улғайсин. Ҳозирги теппадагиларни хатоси уларни касалманд қилиши мумкин.

Умр ўтар, вақт ўтар,
Шоҳлар ўтар, тахт ўтар!

Мардон Аслонов


@elmadad