ELMADAD
Photo
Халқимиз қўрқоқ эмас! Шунчаки порахўрлик, қариндош уруғлик ва таниш билишчилик авж олиб кетгани учун воқеаларга бефарқ бўлиб қолди.
Ижтимоий бефарқлик қачон пайдо бўлади?!
Агарда жамиятда адолатсизлик ортиб борса, судлар ғирромлик қилса, ҳокимлик халқ мулкига кўз олайтирса ёки давлат раҳбарлари атрофидаги қурт қумурсқалар бемалол кайф сафо қила бошласа ўшанда одамлар ҳаммасидан қўлини силтади. Манга бўлса бир бирингни отмайсанми?! Оқ ит, қора ит барибир итда!-деган фикрлар омматан ҳаммани онгини эгаллаб олади.
Хусусан, Ўзбекистон ҳақида чет эл оммавий ахборот воситалари томонидан оламшумул хабар ва суриштирувлар, қотиллик ёки жиноий хатти ҳаракатлар ҳақида кўрсатувлар тайёрланаётган бўлсада миллионлаб одамлар уни кўрсада ҳеч қандай реакция мавжуд эмас. Баттар бўл деб шунчаки кузатиб боради халос, бор ҳақиқат мана шу! Яъни ҳар қандай ахборот халққа таъсир қилмай қолмоқда. Бу аслида жудаям катта фалокат.
Балки юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда Президент Шавкат Мирзиёев коррупциянинг олдини олиш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берганлари, Ички ишлар тизимидаги ўзгаришлар, сектор соҳасини тугатилиши ва бошқа охирги ўзгаришларни таҳлил қилиб шуни айтиш мумкинки давлат сергак ҳолатга келмоқда. Ҳечдан кўра кеч бўлсада аммо жиддий ишлар амалга оширишга кучли сиёсий ирода талаб этмоқда.
Давлат учун халқ ишончига қайта сазовор бўлиш жудаям оғир кечади. Буни тан олиш керак. Халқ номидан гапирманг деманг, статистика шундай дейди. Одамларни бефарқлиги бу ишончни камайгани ҳисобидан эмасми?!
Коррупцияга қарши кураш, лик-лик шик-шик қилиб юрган баъзиларни сиёсатга қайта яқинлаштириш керак эмас! Давлат давлатчилигини қилишга мажбур!
Мардон Аслонов
@elmadad

Расмдаги одамни танийсизми? Кўрганмисиз? Исмини биласизми? Саломлашганмисиз? Яқинингизми? Бирга овқатланганмисиз? Бирга ишлаганмисиз? Балки бир уйда яшагандирсиз?!
Тўғри жавоб: ЙЎҚ! БИЛМАЙМАН!
Ҳаётда бирор иш ўхшамай қолса, уни шу қадар унутингки ҳатто кимдир сўраса, хабариз йўқдек жавоб беринг! Ўшанда олдинга янада тезроқ ҳаракат қилиб борасиз!

Мен ўзбекман!-деган челенж кенг тарқалмоқда. Унда жамиятдаги айрим иллатлар гўёки бутун ўзбек халқи номидан тан олинмоқда. Мисол учун:
- Мен ўзбекман Nexia 2 барибир легенда!
- Мен ўзбекман менга бировларни чўнтагини ҳисоблаш ёқади.
- Мен ўзбекман фарзандимни қизиқишлари мен учун қизиқ эмас!
Хуллас мана шундай мазмундаги "эътироф"лар орқали гўёки ўзимизни ўзимиз танқид қилсак шунда ижобий таъсири бўлади деб ўйлашмоқда шекилли...
АСЛО! Бу услуб ҳеч қачон фойда бермайди. Қаердаги қаланғи қасанғиларни ҳаёт тарзи бутун ўзбек халқини белгилаб бермайди. Санаб ўтилган иллатлар айримларда бордир, балки аксариятда ҳам бордир аммо ҳамма 100% шундай деб айтиш хато! Тўғрими?!
Мен ўғриман! Мен фирибгарман! Мен дангасаман! Мен қулман! деган сўзларни такрорлаб юрган инсон (илмий томонлама тасдиқдан ўтган бўлиб) албатта шундай кимсага айланади. Бу контрразведка технологиясида мантралия деб аталади. Қайсидир халқни онг остига мантра (танланган) сўзлар орқали таъсир ўтказиб бориш ҳисобланади.
Савол! Қайси ривожланган давлат ўзини шундай пастга уради?! Трамп америкаликлар буюк деб халқини ишонтириб бормоқда. Руслар ҳам шундай. Турклар ҳам ўзига юқори баҳо бермоқда. Фақатгина қашшоқ мамлакатлар мантралия таъсирида яшашга маҳкум. Бу сиёсий гипноздан чиқиш учун ҳар бир халқ ўзининг кучли томонларини эътироф қилмоғи лозим.
Мен ўзбекман... деб иллатларни гапириш оддий тасодифий ғоя эмас демоқчиман. Ҳатто шу видеога чиқаётган болалар кимларнидир режаси асосида ишлаётганини сезмай ўзини хатти ҳаракатини тўғри деб билади. Аммо, лекин, бироқ.

Ўзимизни дачага бордим, табиатда ҳаёт фалсафаси мужассам. Кўчатни экиб ўз ҳолига ташлаб қўйса нима бўлади, биласизми, у қандай навлиги эсдан чиқариб ёввойилашиб кетади. Охир оқибат на, соя беради на мева беради на фойда...
Дарахти буталаш ва шакл беришда мақсад аниқ бўлиши керак. Мева олмоқчимисиз? Соя салқин жой қилмоқчимисиз? Ёки ёғоч қилмоқчимисиз??
Мақсад қай бири бўлмасин дарахт шохларини айримларини кесишга мажбурсиз. Пастга ўсган, йўлга чиққан, касал бўлган хуллас талабга жавоб бермайдиган шохлар араланади. Агарда кўз юмсангиз, керакли шохларни кесмасангиз қуёшдан панада, дарахт ўртасида ҳаво айланмай мевалари нимжон бўлади. Қизиқ-а? Шу ерда ҳам номуносиб таниш-билиш оқибати ҳақида гап кетмоқда.
Шакл бериш асосан дарахт уйғонишидан олдин амалга ошади. Умуман олганда табиат билан боғлиқ ҳаёт кечиринг, кузатинг ва ундаги ҳикматни ҳаётингизда татбиқ этинг! Кераксиз шохларни кесишдан қўрқманг! Мева ёқмаса нави яхшироқларини дарахтизга пайванд қилишдан қўрқманг! Уч-тўрт йил кечиксада кейин мазза қилиб ширин мевани еб роҳатини кўрасиз. Зоти паст навларни бекорга суғориб нима қиласиз?! Бор энергиянгизни тўғри йўналтиринг азизлар!

Шубҳасиз риё ширкдир!
Риё — бир яхшиликни ёки амални фақат инсонларнинг мақтови учун қилишдир. У инсонлар орасида руҳий таъсир, шон-шуҳрат, моддий фойда учун қилинади. Дунёга оид бу каби моддий ва маънавий фойдаларни қўлга киритиш учун, динга бўлган ҳурмат ва эътиборни ишлатиш, риёнинг энг ёмон шаклидир. Бундай ҳаракатлар ҳийлакорлик ва ёлғончиликдир.
Ибодат, намоз, рўза, закот, эҳсон ва совоб амаллар эгаси розилиги билан видео камерага олиндими, бунда албатта РИЁ бордир!
Динни қўшиб одамларни алдарсиз, Аллоҳничи?!

Танидингизми?!
Мана бу машҳур блогер Saleh Al-Jaafarawi Исроил томонидан Ғазога берилган зарбаларни драматик ёритиб дунёга машҳур бўлган эди. Бутун дунё бу болани картасига ёрдам пули юборди қисқа вақт ичида йиғилган маблағ миллионлаб долларни ташкил қилди.
Блогер Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигига бу пулларни бераётгани, бузилиб кетган шифохонани тиклашини айтди. Хан Юнусдаги шифохонани қайта тиклаш учун 4 миллион доллар тўплаган вақтда Вазирлик блогер билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди. Расман блогер фирибгар ва одамларни алдаб келаётганини қўшимча қилди.
Saleh Al-Jaafarawi ўғри ва фирибгар эканлигини маълум бўлгач Фаластинлик фаол Мустафо Асфур эҳсон қилаётганларни пуллари йўқ бўлиб кетганлигини ва алданиб қолмаслик ҳақида огоҳлантирди.

Йиллар олдин мактабда отаси ёки онаси ўлган етим ўқувчиларга этик тарқатди. Қизларга қизил ва ўғил болаларга қора. Кимлардир кийди кимлардир кўнгли ўксиб кийишга хижолат бўлди. Энди мактабда кимлар етим эканлигини отни қашқасидек ҳамма билар эди.
Таълим қаланғи қасанғилар қўлида қолса мана шундай жирканч тадбирлар амалга оширади. Этикка бало борми?! Яширин тарзда ўша етим болалар қўлига этикни пулини бер! Эл қатори ўзлари сотиб олади.
Савобни кам таъминланган оилаларга қилаётганлар эътиборли бўлинг! Зарур пулни берарсиз аммо шу билан ўша болалар кўнглини вайрон қиласиз.
Расмдаги этикни мавзуга алоқаси йўқ!

Ўзбекистонга чет эллик сармоядорлар кириб келмоқда. Яқинда шундай инсонлар билан гаплашиб қолдим. Ўзбекистонга қизиқишлари ўзгача. Лекин уларни монополия нақадар юртимизда ривожланиб кетгани, халқни ҳар томонлама соғиб ичадиган ўзимизни маҳаллий тадбиркорлар борлиги таажжубга солгани манга оғир таъсир қилди.
Дарҳақиқат, дунёдан узилган эканмиз. Қурувчи бўладими, магазинчи ёки медицина хуллас ҳаммаси халққа жудаям катта нарх солар экан. Тошкент шаҳрида ўртача ойлик 200 доллар аммо квартира ижара нархлари ўртача 400 доллар. Эр хотин фақат ижара учун ишлайди дегани бу.
Нега бундай космик нархлар?!
Биринчидан монополия! Иккинчидан, ноинсоф банкларнинг юқори кредит фоизлари. Учинчидан, ақлга сиғмас жарималар. Тўртинчидан, энергетик нархлар юқорилиги.
Хитойликлардан ким қўрқмоқда? Айнан ўша рақобатдан қочадиган тадбиркорлар ва уларга эргашадиган тоифалар. Оддий халққа маҳсулот қанча арзон бўлса шунча яхши.
Хабарларга кўра хитойликлар кўп қаватли уй қуриб икки хонали квартирани ўртача 100 миллион сўмга сотиш ҳақида бош қотираётган экан. Шундан билиш мумкинки, бир миллиард сўм атрофидаги квартиралар ўртача 100-200 миллион сўм туради. Рақобат бўлса кимга яхши экан?!

Расмдаги светофор чироғи тўғрими?! Ҳаётда негатив фикрлашни бошлаб юборсангиз тўхташ керак бўлган жойда юрасиз, юриш керак бўлганда тирноқ ичидан кир ахтариб тўхтаб турасиз. Шунчаки, бўлаётган воқеликларни таҳлил қилиб бир нарса қилишга шошилинг! Қалтис ва чуқур йўлда бўлса ҳам юришни давом эттиринг ва пул топадиган иш қилинг. Ҳозир бир нарса қилиш учун имкон борлигини унутманг! Эртага кеч бўлиши мумкин. Ўша ишларни бошқалар ёки четдан келиб қилиш эҳтимоли юқори!
@elmadad
@elmadad
ELMADAD
Photo
Шундай инсонлар борки эрталабдан кечгача бекорчидек, ишга ҳам тайинли бормайди, вақтини оиласи давраси ёки табиат қўйнида ўтказади. Секин ҳаракат қилади ўз вақтига ўзи хўжайин. Четдан қарасангиз ғирт дангаса одам деб биласиз. Лекин унинг даромади кун бўйи ишлаган ўнта одамникидан юқори.
Бундай одамларни сири нимада?! Улар биологик энергияни қаерга сарфлаш ҳикматини ўрганиб олган. Нотўғри томонга энергия сарфлашдан қочишади. Бу йўналишни фалсафий ёки илмий томонлама тушунтириш учун кўп вақт кетади. Сизларга оддий қилиб масала моҳиятини очиб бераман.
Хуллас, юқоридаги инсонлар ўз энергиясини дуо келадиган савобли ишларга ёки кишиларга сарфлашади. Аввало сийлаи раҳм, биринчи ўринда ота-она ёнида кўпроқ вақтини ўтказади. Ёш болаларга бирор нарса харид қилиб уларни кўнглини олишади. Ҳаққига дуо қиладиган ёр-дўстлар учун бор энергияни беришга тайёр. Албатта шу ўринда айтиш мумкинки, хайрли ишлар, яширин эҳсон ва шунга ўхшаш савоб амаллар улар учун доимий юмушлардан биридир.
Бир энергия сарфлаб ўн карра кўпроғини олишни билганлари учун ҳам бой бадавлат бўлиш уларга хос одатга айланган. Дунёни сув босган тақдирда ҳам ички хотиржамлик уларни асло хавотирга солмайди.
Аслида ҳар бир инсонда биологик энергия мавжуд. Фақат уни қаерга ишлатишни билмаган одам ўтган умрини беҳуда сарфлаган бўлади. Нотўғри йўналишга пул тикиб ҳар сафар банкрот бўладиганлар каби ҳар кунни шундай бошдан ўтказиб умрини хазон қилишади.
Ҳаққингизга дуо қилмайдиган кимсаларга энергия сарфлаб нима қиласиз? Кўрнамакка яхшилик қилсангиз у сиздан энергия олиб шишади сиз хароб бўласиз. Уни деб ҳақиқий энергиянгизга муҳтож инсонлар қийналиб қолади. Уларни дуоларисиз кундан кунга сўниб борасиз.
Хуллас, шунақа гаплар дўстлар....

Абдуқодирни Тошкент аэропортида ўзимизни маҳаллий блогерлар кутиб олди. Кўпчилик шу ҳолатга негатив фикр бермоқда. Абдраҳмонга бало борми?-деган гаплар.
Нима қилибди?! У болаларни тирикчилиги шундай! Қаерда шов шув бўлса, кимдир машҳур бўлса дарров ўшани олдида пайдо бўлишади. Блогерлар учун бой камбағални фарқи йўқ, интернетда юлдузга айланган одамни топиб боришади ва у билан бирга эканлигини маълум қилишади.
Шахсан ман абдуқодир атрофида ўзимизни қоракўзларни кўриб хурсанд бўлдим. Битта чет эллик Абдуқодир билан шартнома имзоласа тамом олига яқинлашиш пул бўлади. Ўша кутиб олган блогерлар ҳам ахмоқ эмас, агар Абдуқодир рекламасини қўлига киритишса нафақат футболчи у орқали юртимиз ҳам бутун дунёга танилади. Шахсан ўзим блогерлар қилгандай иш қилмайман.
Абдуқодир баҳонасида Абдураҳмонлар ҳам дунёга машҳур блогерлардан бўлишсин! Пахта қўйиш бўлса тозасини, жиннисини қўй укам! Омадингни берсин! Фақат ақлинг етмаса ҳалиги Vashга ўхшаб сиёсатга аралашма, хплқни устидан кулмасанг бас!