ELMADAD
389 subscribers
963 photos
441 videos
5 files
368 links
«Қадамлар лойиҳаси» ва «Комплекс лойиҳалар» орқали ҳаётингизни тубдан ўзгартиришингиз мумкин. Сиздан бунга фақат хоҳиш ирода бўлса кифоя!

Бизнес лойиҳа:
иш: 0(371) 2814194
www.elmadad.uz
Download Telegram
Фарзандларингизнинг мактаб сумкаларини текширинг! Расмдаги наркотик конфетлар ўқувчи болалар орасида кенг тарқалаётгани ҳақида хабарлар тарқамоқда. Огоҳ бўлинг!



@elmadad
ELMADAD
Photo
Чўқинтирган ота (The Godfather) 1972-йилда катта экранларга чиққан ҳамда Марио Пузо қаламига мансуб 1969-йилда ёзилган шу номдаги асари асосида суратга олинган жиноят ҳақидаги АҚШ фильмини кўрганмисиз?!

Бу шунчаки бизнес! Бошқа ҳеч нарса эмас! -
деган иборани одамлар онг остига сингдириш асарнинг асосий ғояси ҳисобланган. Сицилия мафиясини умуман асрлар давомида сақланиб келган ғарб бизнес маданиятининг илдизига мазкур ибора болта урди. Коллектив шакл бўлиниб бизнес эгалари индивидуал ҳолга айлантирилди. Ишдаги ҳар қандай хиёнат шунчаки бизнес деган маънода қабул қилдириш режаси амалга ошди.

Ушбу асарни ким молиялаштирган деб ўйлайсиз?! Буюртмачи ким бўлган, биласизми?! Нега фильм қатор йўналишда Оскар мукофотини олди?! Кимга керак эди?!

Жавоб РОТШИЛДЛАР ОИЛАСИ!

Ротшилдлар оиласи ғарб банкларини асосий эгаларидир. Ҳар қандай бизнес ички хиёнат орқали банкрот ёқасига келса унга кредит бериш, уларни қонини шу орқали ичиш, бизнес батамом ўлганда унинг мол мулкига эгалик қилиш уларнинг асосий режаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мазкур асарга катта пул тикилган. Ўзини тиклаб олган бизнес ўз даромадини ўзига ётқизади. Унга кредит керак бўлмайди. Бу нарса Ротшилдлар учун зарар ҳисобланган.

Ҳар қандай машҳурлик ортида албатта бир яширин мақсад ётишини асло унутманг!

Айтганча бизнес оламини онгини забт этган оилалар ҳозирда кичик давлатлар сиёсатини манипуляция қилмоқда.

Ўзбекистон ташқи қарзи кўпайиб бормоқда! Хулоса ўзингиздан!

Мардон Аслонов


@elmadad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДАҲШАТ

Сурия ҳарбийлари русларни ўз базасига киритмади. Ҳодиса Сурия мудофаа вазирининг сўнгги баёнотлари фонида юз берди. Мурҳаф Абу Касра Россия базаларини мамлакатга жойлаштириш эвазига Дамашқ декабрь ойида Москвадаги дўсти Путин ҳузурига шармандаларча қочиб кетган Башар ал-Ассадни қўлга киритмоқчи эканлигини аниқ айтди.


@elmadad
Forwarded from Prezidentlar haqida
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
USAID, Amerika ovozi va Ozodlik radiosi AQSH prezidenti Donald Tramp va Ilon Mask aytganidek yopiladimi?
———————————————
ELMADAD
Photo
Ўзбекистонда диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси лойиҳаси дунёвийлик тараққиётнинг асосидир!

Концепция 7 та боб, 41 та банддан иборат. Унда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади ва унга хизмат қилувчи 10 та вазифа белгиланган. Бу ҳақда батафсил алоҳида кейинчалик батафсил тўхталиб ўтаман.

Аввало, ҳар қандай дин сиёсатдан холи эканлигини англаб олишимиз керак. Бу борада етарли сабаблар бор. Ҳар қандай давлат ривожи ортида биринчи ўринда манфаатлар биринчи ўринда туради. Агарда дин биринчи ўринда бўлса славян халқи бир динга эътиқод қилувчи рус ва украин ўртасида ҳозирги кунда уруш бўлмас эди. Агарда дин биринчи ўринда бўлса, ривожланган Араб давлатлари Ғарб билан яқин алоқада бўлмасди. Агарда дин биринчи ўринда бўлганида буддавийлик ўртасида келишмовчиликлар бўлмас эди.

У ҳолда гап нимада?! Қайси динга эътиқод қилишдан қатъий назар халқ фаровонлиги ва яшаш шароитини яхши бўлиши у яшаб турган давлат манфаатларига бориб тақалади. Бу борада давлат ўз фойдаси учун исталган давлат билан ҳамкорлик қилишга мажбур. Хитой кофир, Россия ва АҚШ бошқа дин вакили ёки бошқа сабаблар билан тараққиёт баҳоланмайди. Тўғрими?!

Қўлингиздаги телефонни қайси давлат ишлаб чиқаргани аҳамиятсиз бўлгани каби дунёвийлик концепцияси ҳам шундай қабул қилинишига асос бўлади.

Бу борада кейинги мақолаларимда бирма бир ҳар бир мақсад ва вазифалар бўйича маълумот беришга ҳаракат қиламан.

Мардон Аслонов



@elmadad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трамп машҳур Resolute столини Овал кабинетдан олиб ташлаш ва реконструкцияга юборишни буюрди. Бунинг сабаби, Илон Маскнинг ўғли унинг устига тупукни артди.

New York Post газетаси мақоласида айтилишича, Трамп жуда эҳтиёткор ва микроблардан қўрқади. Таъкидланишича, кўплаб Америка президентлари, масалан, Кеннеди бу столда ўтиришган.

Resolute столи 1880 йилда қиролича Виктория томонидан Қўшма Штатларга совға қилинган. У 1961 йилда Овал кабинетга ўрнатилган.



@elmadad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурияликларни оммавий қатл қилиш ва қийноқларда шахсан иштирок этган Асад режимининг жаллодларидан бири дафн қилинган жойга олиб келиниб, унга ўзи ўлдирган одамларнинг жасадлари кўрсатилди.

Жаллодлар диктаторларни абадий деб ўйлашлари мумкин. Ҳокимият алмашганда, жаллодларнинг ҳолига вой. Тақдир жаллод ва жабрланувчи ўрнини алмаштиришиб юборишини унутмаслик лозим.


@elmadad
ELMADAD
Photo
#ТЎҒРИ_СТРАТЕГИЯ

СССР даврида афғон урушида қатнашган бир инсонни гапи ёдимга тушди. Афғон халқи ўз юртида бегоналарни ёқтирмайди. СССР армиясини ҳам АҚШ бошчилик халқаро коалиция кучларини ҳам айнан ўша халқ ҳолдан тойдирди. Афғонлар етти ёшдан етмиш ёшгача ҳар қандай қуролдан фойдаланишни билади. Мана шу жиҳат билан манаман деган аскарларни юрагига ваҳима солади.

Украина уруши фонида ҳарбий дронлар нақадар кучли қурол эканлигини инсоният кўрди. Миллионлаб доллар турадиган ҳарбий техникаларни арзимас деб кўрилган дронлар йўқ қилиш салоҳиятига эгалигини гувоҳи бўлиб турибмиз. Керак бўлса душманга ҳужум қилишда украин ёшлари дронларни бошқариш оператори вазифасини бажармоқда.

Давлатимиз шуларни инобатга олган ҳолда, дронлар, сунъий интеллект ва роботлашган ҳарбий қуролларга эътибор бериши замон билан ҳамнафас бўлишни англатади. Энг аввало бу стратегия ривожланса инсон ўлими уруш майдонида каррасига камаяди. Натижадорлик кўтарилади.

Дронларни учириш бугунги кунда жавобгарликка сабаб бўлаётган бўлсада аммо уларни визуал тарзда мактаб ўқувчиларига ўргатиш имконияти мавжуд. Компютер орқали экранда дронлар парвозини бошқаришни ўрганиш муаммосиз. Нима демоқчиман? Йилига 500 минг мактаб битирувчиларидан дронларни бошқарадиган операторлар армияси тайёрлаш мумкин. Икки йилда бир миллион дрончи дегани. Ўзбекистон аҳолиси Марказий Осиёда биринчи ўринда туради. Мана шу устунликдан оқилона фойдаланиш учун мактабларни ҳарбий дарсларини арзимаган пулга ислоҳ қилиш мумкин.

Тушундингизми энди?! Нима учун афғон халқи, украин урушидаги дронлар ҳақида гапирганимни?!


Мардон Аслонов


@elmadad
ELMADAD
Photo
Ҳалигини гўштини еб чўчқатабиат даюсларга бу маълумотни дахли йўқ!

Ҳайвонда дин бўлмасада ўз жуфтини қизғонади ва ҳимоя қилади. Шундай экан бошладик. Ҳар қандай ор-номусли эркак аёлини туғуруқ жараёнида доялик қиладиган ёки УЗИ аппаратда текширадиган врачни жинсига эътибор беради. Аёл киши бўлса кўнгли хотиржам бўлади.

Шунақа ҳолатларни кузатиб охирги ўн йилда тахминан қирққа яқин талаба қизларга контракт пули ва УЗИ аппаратини ўрганиш учун баъзи аёл врачларни малакасини оширишга аксарият ҳолда махфий тарзда маблағ сарфладим. Масала савобда ҳам эмас, аслида ўнг қўл қилганни чап билмаслиги керак. Аммо бу ерда шахсий принцип деган тушунча муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам тўғри тушунасиз деган умиддаман.

Аёлларни шундай соҳада ўқитиш нафақат улар учун балки ҳар биримиз учун жудаям фойдали ишдир. Ҳеч бўлмаса ўқишига ёрдам бериш керак деб ўйлайман. Битта чойхонага кетадиган ёки тўйларга ишлатиладиган маблағ қанчадан қанча талабага ёрдам беришини тасаввур қиласизми?! Аёлларга хос мана шундай касбларга эътибор ҳар нарсадан устун. Нима дейсиз? Шундоқ ҳам чет элга бориб дам олиб келаётганлар орамизда кўпку... Бу ерда тиббиёт институтларда контракт тўловидан қийналаётган қизлар бор. Қизларга осон эмас, уларни ўқиши ота-она олдида ҳам жудаям хижолатли. Афсуски менталитет шундай бизда...

Эркак врачни қўли енгил бўлади, врачку ахир, унақа бунақа деган гаплар керак эмас. Гап бу ерда рашк ҳақида кетмоқда. Шунинг учун ҳам шундай ор-номусли одамларга тегишли мавзу деб бекорга айтмадим.


@elmadad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен украиналикларнинг 10 авлоди тўлайдиган нарсага имзо чекмайман" - Зеленский Трампнинг шантажи ҳақида

Владимир Зеленскийнинг айтишича, дастлаб ноёб тупроқ металлари бўйича келишув 500 эмас, 100 миллиард долларни ташкил қилган. Зеленский дастлаб грант сифатида берилган, аммо қарзга айланган пулларни беришга тайёр эмаслигини таъкидлади.

***

Яширин шартномани имзолаб давлатини қарздор қилиб ўлиб кетаётган президентлар қанча.

Шунда ҳам Зеленский қўғирчоқ дейсизми?! АҚШга ҳам кўндаланг қўйиб турса-я?? Нима бўлганда ҳам Ватани Евроиттифоққа қўшилишини мақсад қилгани очиқ ойдин. Россия таъсиридан қочиш бадали қанчалик оғир бўлмасин украин халқи тўғри йўлда! Биринчи бўлиб Путин уруш бошлагани ёддан чиқмасин!


@elmadad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#КОМАНДАМГА

Эртага иш ўртоқлар. Бугун мазза қилиб дам олдингиз. Биласизлар олдимизда катта режалар бор, бундан кейин чалғиш бўлмасин. 🙂


@elmadad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз Маҳмуд Худойи
ҳазратлари


@elmadad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буюк Британия қироли Чарлз ва қиролича Камилла мусулмонларнинг ифторлик тўпламларини қадоқлаш тасвирини бўлишди.

Монархлар муқаддас Рамазон ойи бошланишига бағишланган тадбирда иштирок этиб, Лондондаги мусулмон жамоалари вакиллари билан суҳбатлашди.


@elmadad
ELMADAD
Photo
Халқимиз қўрқоқ эмас! Шунчаки порахўрлик, қариндош уруғлик ва таниш билишчилик авж олиб кетгани учун воқеаларга бефарқ бўлиб қолди.

Ижтимоий бефарқлик қачон пайдо бўлади?!

Агарда жамиятда адолатсизлик ортиб борса, судлар ғирромлик қилса, ҳокимлик халқ мулкига кўз олайтирса ёки давлат раҳбарлари атрофидаги қурт қумурсқалар бемалол кайф сафо қила бошласа ўшанда одамлар ҳаммасидан қўлини силтади. Манга бўлса бир бирингни отмайсанми?! Оқ ит, қора ит барибир итда!-деган фикрлар омматан ҳаммани онгини эгаллаб олади.

Хусусан, Ўзбекистон ҳақида чет эл оммавий ахборот воситалари томонидан оламшумул хабар ва суриштирувлар, қотиллик ёки жиноий хатти ҳаракатлар ҳақида кўрсатувлар тайёрланаётган бўлсада миллионлаб одамлар уни кўрсада ҳеч қандай реакция мавжуд эмас. Баттар бўл деб шунчаки кузатиб боради халос, бор ҳақиқат мана шу! Яъни ҳар қандай ахборот халққа таъсир қилмай қолмоқда. Бу аслида жудаям катта фалокат.

Балки юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда Президент Шавкат Мирзиёев коррупциянинг олдини олиш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берганлари, Ички ишлар тизимидаги ўзгаришлар, сектор соҳасини тугатилиши ва бошқа охирги ўзгаришларни таҳлил қилиб шуни айтиш мумкинки давлат сергак ҳолатга келмоқда. Ҳечдан кўра кеч бўлсада аммо жиддий ишлар амалга оширишга кучли сиёсий ирода талаб этмоқда.

Давлат учун халқ ишончига қайта сазовор бўлиш жудаям оғир кечади. Буни тан олиш керак. Халқ номидан гапирманг деманг, статистика шундай дейди. Одамларни бефарқлиги бу ишончни камайгани ҳисобидан эмасми?!

Коррупцияга қарши кураш, лик-лик шик-шик қилиб юрган баъзиларни сиёсатга қайта яқинлаштириш керак эмас! Давлат давлатчилигини қилишга мажбур!

Мардон Аслонов



@elmadad
Расмдаги одамни танийсизми? Кўрганмисиз? Исмини биласизми? Саломлашганмисиз? Яқинингизми? Бирга овқатланганмисиз? Бирга ишлаганмисиз? Балки бир уйда яшагандирсиз?!

Тўғри жавоб: ЙЎҚ! БИЛМАЙМАН!

Ҳаётда бирор иш ўхшамай қолса, уни шу қадар унутингки ҳатто кимдир сўраса, хабариз йўқдек жавоб беринг! Ўшанда олдинга янада тезроқ ҳаракат қилиб борасиз!



@elmadad