“Бағрикенглик – миллатлар ҳамдўстлиги” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон миллий уйимиз” шиори остида тадбир ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 15-ноябрдаги “Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати консепциясини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-5876-сонли Фармони бўйича белгиланган “Йўл харитаси”нинг 10-бандидаги вазифаларни олиб борилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрь куни 723-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарор низомида Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжихатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик Кенгашининг тузилиши ва унинг вазифалари ҳамда ўз фаолиятини амалга оширувчи мустақил орган ҳисобланиши бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг бу соҳага каратилган эътиборидир. Миллатлараро тотувлик ғояси — умумбашарий қадрият бўлиб, турли хил халқлар биргаликда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётини белгилайди, шу жойдаги тинчлик ва барқарорликнинг кафолати бўлиб хизмат қилади.
Бугун туман халқ талими бўлимига қарашли 22-сонли умумтаълим мактабида “Бағрикенглик – миллатлар ҳамдўстлиги” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон миллий уйимиз” шиори остида тадбир ташкил этилди.Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Б.Алимов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси раҳбари А.Матниязова, туман бош имом хатиби И.Атажанов иштирок этди.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

“УСТОЗ ШОГИРД” АНЪАНАСИ МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТ:
Ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш ҳамда ёшларга қўшимча касб-ҳунарларни ўргатиш қолаверса “Устоз шогирд” анъанасини давом қилдириш мақсадида жорий йилнинг 26-ноябрь куни Элликқалъа туман ҳокими ўринбосари Б.Алимов, Ёшлар ишлари агентлиги Элликқалъа туман бўлими мутахассиси Э.Аллабергенов ҳамда тумандаги таълим муассасаларида тахсил олаётган 10-11-синф ўқувчилари билан биргаликда Бўстон шаҳрида жойлашган “Бўстон Шох Мебел” оилавий корхонасига ташриф буюрдилар.
Корхонага ташриф давомида ёшларнинг таклифлари инобатга олиниб корхона раҳбари А.Бекчанов томонидан дастлабги иш фаолиятини қандай бошлагани ва корхонасидаги барча фойдаланадиган анжомлар ҳамда ускуналар тўғрисида ёшларимизга тушунтириб берди. Шу билан биргаликда корхона раҳбари касбга қизиқувчи ёшларимизга корхонага келиб бемалол ҳунар ўрганишлари мумкинлиги ҳақида айтди. Бу ёшларимизга берилаётган кенг имконият ва ишончнинг намунаси десак адашмаган бўламиз албатта.