Forwarded from Qaraqalpaqstan | Kun.uz
Жўқорғи Кенгес Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва туманларига бeпул кислород концентраторларини берди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес ташаббуси билан У.Халмуратов номидаги республика кўп тармоқли тиббиёт марказига 20 дона кислород концентратори бeпул берилди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу кислород концентраторлари Нукус шаҳри ва бошқа туманлардаги тиббиёт бирлашмаларига ҳам берилган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Forwarded from Qaraqalpaqstan | Kun.uz
🕋 Саудия Арабистони 1 ноябрдан бошлаб хориж фуқароларининг Умра зиёратига рухсат берди

Шу кунларда қирол Абдулазиз номидаги Жидда халқаро аэропорти Ҳаж ва Умра учун мўлжалланган терминалини қайта ишга туширишга тайёрламоқда. Коронавирус пандемияси туфайли терминал 8 ойдан бери ёпиқ эди.

Аэропортнинг махсус терминалида коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича эҳтиёт чоралари кўрилмоқда.

Хориж фуқаролари Умра мақсадида 1 ноябрдан бошлаб Саудия Арабистонига кириши мумкин бўлади. Айнан қайси мамлакат фуқароларига рухсат берилиши ҳали номаълум, расмийлар бу ҳақда тез орада маълумот тақдим этилишини билдирган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Қиш мавсуми учун озиқ-овқат захираси яратилмоқда.


Элликқалъа туманида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ички бозордаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш, 2020-2021 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича 5197,5 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш режалаштирилган.

160 мингдан ортиқ киши истиқомат қиладиган туманда жорий йил якуни ва кейинги йилнинг пишиқчилик мавсумигача аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжлари ҳамда уларни қоплаш манбалари ҳисоб-китоб қилинган.

Биз тумандаги 1-сектор худуди "Тоза боғ" овул фуқаролар йиғини худудидаги “Бустонагросаноат савдо” мева сабзоватчилик класстери мисолида кўрадиган бўлсак хозирги вақтда класстерга қарашли мева совутгичли омборхонада 300 тонна олма, 13 тонна картошка, 20 тонна сабзи, 10 тонна қавоқ ғамланган.

Якунланадиган йилда туманда ишлаб чиқариладиган гўшт, мева, сут ва полиз маҳсулотлари билан туман аҳолисини тўлиқ таъминлаш имконияти мавжуд. Шунингдек, эҳтиёждан ортган маҳсулотларни пойтахтимиз бозорларига ҳам чиқариш режалаштирилмоқда.



Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Элликқалъа тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2020 йил 23 октябр куни туман марказидан 28-35 км узоқликда жойлашган “Думанқалъа” МФЙ худудидаги 26-сонли умумтаълим мактаби ва “Сарибий” ОФЙ худудидаги 25-сонли мактабгача таълим ташкилотида яшовчи аҳоли ва ёшларга карантин талабларига риоя этган холда сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилди. Сайёр тадбирлар давомида жами 104 та давлат хизматлари кўрсатилди.
Тадбир давомида 26-сонли умумтаълим мактаби битирувчи ёшларини электрон давлат хизматларидан эркин фойдаланиш кўникмаларини ўзлаштириш юзасидан амалий ўқув семинари ўтказилди.
Сайёр хизматлар ўтказиш давомида фуқароларнинг масофа сақлаган холда санитария-гигиена талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Бугун Элликқалъа тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг пиллачилик ва қоракулчиликни янада ривожлантириш туғрисидаги 2020-йил 2-сентябрдаги ПФ-6059 сонли фармони ижросининг таъминланиши буйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни туман ҳокими С. Авезов бошқариб борди.
Йиғилишда Қорақалпогистон Республикаси пиллачилик ва қоракулчиликни ривожлантириш бошқарма бошлиғи А. Жарасбаев ва тумандаги қоракулчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари ва янгидан ташкил қилинадиган қоракулчилик кластери ташаббускорлари иштирок килдилар.
Йиғилишда мамлакатимизда пиллачилик ва қоракўлчилик тармоқларининг мавжуд салоҳиятини ҳар томонлама ишга солиш ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарининг рентабеллигини ошириш учун қулай шароитлар яратиш орқали ушбу соҳаларни қайта тиклаш ва ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши, шу билан бирга, мазкур тармоқлардаги инфратузилма ресурсларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш, насл кўрсаткичларини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини оширишга қаратилган тизимли ишларни йўлга қўйиш бўйича фаолиятни кучайтириш хақида таъкидланди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналимизга аъзо бўлинг:👉 https://t.iss.one/ellikqala1977
#хўшхабар

Куни кеча Нукус шахрида 2005-йилда туғилган ўсмирлар ўртасида енгил атлетиканинг югуриш тури буйича мусобақа ўтказилди. Элликқалъа туманидан 20-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари Шухрат Дилмурадов ва Муқаддас Хакимбаевалар фахрли биринчи ўринни эгаллаб Ўзбекистон Республикаси кубогига йулланма олишди. Спортчиларимизга омад тилаймиз!

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналимизга қўшилинг:: https://t.iss.one/ellikqala1977