Журналист хотирасига бағишланди

Элликқалъа туманидаги Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мажлислар залида  Қорақалпоғитонда хизмат кўрсатган журналист, Меҳнат шуҳрати ордени соҳиби Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг Қорақалпоғистондаги собиқ мухбири Аминбой Ортиқбоевнинг  ижодий фаолиятига бағишланган “Бир-биримизга меҳмонмиз” номли хотира китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда туман жамоатчилиги, маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари, маҳалла фаоллари, мактаб ўқувчилари ҳамда журналистнинг бир гуруҳ қаламдош дўстлари иштирок этди.
Тадбирда қатнашган сиёсий фанлар доктори, профессор Бахтиёр Омонов, шоир ва адиб Ўктам Мирзаёр, тадбиркор Қудрат Эрдонов, тарихчи олим Самандар Исмоилов, маънавият фаоли Ойша Матниёзова  ва бошқалар ҳаётнинг   синовларига бардош бера олган, ҳар қандай қийинчилик олдида инсоний фазилатларига содиқ қолган таниқли журналистнинг  ибратли ҳаёт йўли ва  профессионал маҳорати  ҳақида гапирдилар.
Мазкур тадбирни  туман ҳокимлигининг масъул  ходими Фарҳод Ибодуллаев олиб борди.
Тадбир сўнгида бир гуруҳ иштирокчиларга китоб совға қилинди.


Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Ҳар йили 21-октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади.

Бугун, Элликқалъа туманидаги 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби тадбирлар залида сана муносабати билан тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда туман ҳокимининг 1- ўринбосари Б.Алимов, тумандаги таълим муассасалари раҳбарлари, ўқитувчи устозлар ва ёшлар иштирок қилдилар.

Дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон гимнлари янгради. Шундан сўнг сўзга чиққанлар она тилимизнинг хаётимизда тутган ўрни ҳақида йиғилганларга гапириб, Қонунга асосан энг муҳим қадриятлардан бири ҳисобланган тил қонун даражасида ҳуқуқий асосга эга эканлигини таъкидланди.

Албатта мазкур қонун билан ўзбек миллатининг маънавиятини, руҳиятини, қадрини кўрсатадиган муҳим омил, яъни тилнинг мақоми ҳуқуқий мустаҳкамланди.