Элликқалъа туманида ҳашаматли замонавий қиёфада савдо мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Бугун, Элликқалъа тумани марказида Бўстон шаҳрида янги савдо мажмуаси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали маросимда туман ҳокими В.Б. Ниязимбетов, сектор раҳбарлари, иқтисодий комплекс вакиллари, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди


Мазкур муҳташам иморат тадбиркор Умрбек Нуримбетов раҳбарлигидаги “ERIZON MALL” маъсулияти чекланган жамияти томонидан 5 млрд сўм ўз маблағлари ҳисобидан бунёд қилинди. Эътиборли жиҳати шундаки, қўйилган маҳсулотлар нисбатан арзон нархларда харидорларга тақдим этилади. Мажмуада 30 нафар ишчи ходимлар ўз иш фаолиятини бошладилар.
Очилиш тадбирида туман ҳокими В.Ниязимбетов сўзга чиқиб - Ҳурматли Президентимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кўплаб имтиёзлар берилмоқда. Айниқса Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари учун 10 дан ортиқ Қарор ва Фармонлар қабул қилиниши ҳамда 20-август куни тадбиркорлар билан учрашувни Нукус шаҳрида ўтказилишини бунинг яққол мисоли сифатида кўришимиз мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, туманимизда ҳам сўнги 3 ой ичида 60 дан ортиқ хизмат кўрсатиш, саноат, савдо шаҳобчалари каби тадбиркорлик субъектлари ишга туширилиб, янгидан 800 дан ортиқ ишчи ўринлари ташкил қилинганлигини айтиб ўтди. Мазкур савдо мажмуаси ҳам ҳалқимиз розилиги учун, хизмат қилишига тилак билдирди.