❗️Ёшлар ишлари агентлигига қўшимча функциялар юкланди
“Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-239-сон, 27.06.2024 й.) қабул қилинди

⚡️Қарорга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига қуйидаги қўшимча функциялар юкланди:

🔹ёшларни хорижий тилларга ўқитиш жараёнларини такомиллаштириш, талаб юқори бўлган чет тилларини мукаммал ўзлаштириш учун шароитларни кенгайтириш;

🔹хорижий тилларни ўқитиш фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари (хусусий ўқув марказлари), ушбу йўналишда фаолият юритувчи бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, соҳадаги муаммоларни мунтазам равишда таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш;

🔹хусусий ўқув марказлари рейтингини шакллантириш ҳамда рейтингда юқори ўринни эгаллаганларни рағбатлантириш;

🔹ёшлар орасида касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганишни тарғиб қилиш, ушбу йўналишдаги ижтимоий лойиҳалар, кўрик-танлов ва олимпиадаларни ташкил этиш.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Онлайн

Айни дақиқаларда Элликқалъа туманидаги Маданият марказида "Қалъаларда Ватан тарихи" мавзусида маданий ва маърифий тадбир ўтказилмоқда.
Танлов шаклида ўтказилаётган мазкур тадбирда тумандаги умумтаълим мактабларидаги маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва қатор ўқитувчи устозлар иштирок қилмоқда.
#Жараён

Элликқалъа туманидаги "Қирққизобод" овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Абдулла Алимов" ва "Қирққизобод" остонаси" кўчаларига қиймати 1 миллиард 300 миллион сўм бўлган замонавий пиёдалар йўлакчаси қурилиши ишлари айни кунларда амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа Элликқалъа тумани "Ташаббусли бюджет жамғармаси"дан фуқаролар ташаббусининг 2024-йил 1-мавсуми доирасида жамоатчилик фикри асосида "Очиқ бюджет" ахборот порталида ғолиб бўлган эди. Амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлар ҳалқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Жараён
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 25- декабрь кунги “2024 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-404-сонли қарори асосида Элликқалъа тумани "Оқ-олтин" МФЙдаги 18-сонли умумтаълим мактабига қўшимча бино қурилиши ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа қиймати 3255,9 млн.сўмни ташкил қилади. Ҳозирги кунда "Эллик қурилиш таъмирлаш" Фирмаси томонидан қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати