❇️Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи О.Каримов ҳамда Элликқалъа тумани прокурори Ш.Матякубовлар бошчилигида "Қорақалпоғистон Республикасида аҳолининг маиший чиқиндиларини олиб кетиш хизматини сифатли ташкил қилиш, юзага келган дебитор қарздорликни камайтириш ҳамда идоралараро тизимлар билан интеграция қилиш тўғрисида"ги Қўшма фармойиши ижроси юзасидан туман ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди.

Унда, мазкур Фармойиш ижросини сифатли ташкил этиш мақсадида санитар тозалаш хизматлари учун тўловларни амалга оширишда инсон омилидан самарали фойдаланиш, марказлашган электрон тўлов тизимининг тўлиқ жорий қилиниши ҳамда идоралараро интегратция тизимини сифатли ташкил қилиш ва дебитор қарздорликларни камайтириш бўйича масъулларга зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
❇️Болаларга беринг дунёни!!!

Токи дунё оппоқ орзуларга, энг эзгу тилакларга лиммо-лим бўлсин. Дунёда болажонлар кулгиси-ю шўх-шодон қийқириғидан-да беғубор нарса бўлмаса керак. Осмон мисол мусаффо, тим қора кўзларини сизга қадаганча, бийрон тилда тинмай савол бераётган, мурғак қалби билан оламдаги жамики ажойиботларни ўргатишга, мушоҳада қилишга уринаётган болакайнинг нурли чеҳрасига боққан ҳар қандай инсон ҳаёт ташвишларини унутади. Зотан, фарзандининг саодати ва бахтиёр дамларини мудом кўриб яшаш ҳар бир инсон умрининг асосий мазмунидир.

Бугун, Элликқалъа туманидаги 4-сонли мактабгача таълим ташкилотида 1-июн "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
  
❇️Тадбирда туман ҳокими В.Б. Ниязимбетов ва мактабгача таълим ташкилоти жамоаси, тарбияланувчиларнинг ота-оналари ва болажонлар иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими В. Ниязимбетов барча болажонларни сана муносабати билан табриклаб эзгу тилакларни билдирди, келажакда ватанга муносиб фарзанд, комил инсон бўлишларини тилади.

Тадбир болажонлар томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар бир биридан жилокор рақсларга бой бўлиб йиғилганларга аъло кайфият бағишлади.