Фавқулодда вазиятлар Элликқалъа тумани бўлими томонидан ўқув тактик машғулотлари бўлиб ўтди.
Ғалла йиғим-терим даврида ёнғин хавфсизлигининг олдини олиш, кўнгилсиз вазиятлар бўлган тақдирда қутқарув ишларини олиб бориш бўйича Фавқулодда вазиятлар Элликқалъа тумани бўлими томонидан ҳамкорликдаги ташкилотлар билан биргаликда ўқув тактик машқлари бўлиб ўтди. Дон филиалидаги ёнғин хавфсизлиги жойлари, санитария ҳолатлари яна бир бор кўрикдан ўтказилди. Бу йилги ғалла йиғим-терими, барча карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказилиши белгиланган. Шунга кўра мавсумда 14 та комбаин иштирок этади ва ҳар бирига бир нафардан СЭС ҳодими бириктирган ҳолда дезинфекция ва тиббий кўрик ишлари олиб борилади. Хозирги шароитда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифа саналади. Шу сабабли ризқ-рўзимиз бўлган ғаллани талофатларсиз йиғиб олишимиз даркордир.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Forwarded from Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон хорижлик сайёҳларни қабул қилишни Туркия билан бир вақтда бошлашини маълум қилди. «Қаерда бизни қабул қилишга тайёр бўлса, биз ҳам тайёр бўламиз. Биз дарров самолётларимизни учирамиз», — дея таъкидлади давлат раҳбари.
https://www.gazeta.uz/uz/2020/06/04/tourism-flights/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb

Forwarded from UzA | Расмий канал
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА 4 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, УШБУ ҲУДУД КОРОНАВИРУСДАН ХОЛИ БЎЛИШГА ЯҚИН ТУРИБДИ
Қоралпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 43 ёшда, ёши кичиги 25 ёшда. Ҳудудлар кесимидаги оладиган бўлсак, Бухоро ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан, Украина Республикасидан 2 нафар.
❗️Эндиликда Қорақалпоғистонда соғайганлар сони 133 нафарга етиб, ҳозирда даволанаётганлар 3 нафарни ташкил этмоқда. Фидойи шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ушбу ҳудуд коронавирусдан холи бўлишга жуда яқин турибди.
❗️Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан соғайганлар 3018 нафарга етди.
@uza_uz

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёймоқда. Тадбиркорлар, фермерлар, умуман олганда, ўзини шу юртга дахлдор деб ҳисоблаган инсон борки, бу ташаббусга муносиб ҳисса қўшишга интилаётгани қувонарлидир.
Ёш тадбиркор “Boston Grand Trader” МЧЖ раиси Туребаев Илхам Бахтиярович томонидан умумхалқ ҳаракати доирасида хайрли ва энг муҳими баракали ташаббусга қўл урди. 10 та қуй ва қўзиларни Бустон шаҳри худудидаги “Ибн-Сино” махалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногирони бор оилаларга 2 тадан 5 та оилага тарқатилди ва 1 та оилага 1млн. сум моддий ёрдам сифатида берилди.
Мазкур ташаббуснинг яна бир жиҳати шундаки, у аҳоли ўртасида камбағалликни қисқартиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Кўмак олган оилалар қўй-қўзини парваришлаб, туёқ сонини кўпайтиришга интилишса бас.
Бундан эҳтиёжманд оилалар аъзолари беҳад хурсанд бўлди.
Қуй қўзиларни тарқатиш жараёнида туман ҳокими ўринбосари Ф. Ибадуллаев иштирок қилдилар.
Элликқалъа туманида карантин вазиятида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож ва вақтинча ишсиз оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам бериш бўйича секторлар томонидан манзилли режа асосида ишлар олиб борилмоқда.