Президент Шавкат Мирзиёев бугун тонгда Сардоба сув омбори дамбасидан сув чиқиши оқибатларини кўздан кечириш ва уларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш мақсадида Сирдарё вилоятига етиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Сырдарьинскую область для ознакомления с последствиями произошедшего сегодня утром прорыва дамбы Сардобинского водохранилища и определения необходимых мер по их ликвидации.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #suvchiqishi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Саховат ва кўмак": Кўнгиллар обод бўлди

Бугун, Элликқалъа тумани мактабгача таълим бўлими рахбари Жавлонбек Балтаев тумандаги “Сахтиён” шахарча фуқаролар йиғинидаги ёрдамга муҳтож оила аъзолари хонадонларида бўлиб “Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида рузғор учун зарур озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди. Албатта, ҳар қандай имконияти бор инсон мана шундай вақтинчалик қийин-қистов пайтда бошқалар кўмагига муҳтож бўлиб қолган инсонлар ёнига шошади ва ўз меҳрини кўрсатишга интилади. Мана шундай мурувватли инсонларнинг бошини бирлаштириш, хайрли ишларнинг кўламини кенгайтириш "Саховат ва кўмак" умумхалқ харакатининг асосий мақсадига айланган. Саховат ва меҳр кўрсатиш қалбимиз покланишига, ишимизга барака бўлишига олиб келиши билан қатор, сизу-биз эътибор кўрсатаётган маҳалладошимиз, юртдошимиз кўнглига ободлик олиб киради.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналимизга аъзо булинг: 👉👉: t.iss.one/ellikqala1977
🏚#уйдақолинг


Депутат эҳтиёжманд оилаларга кўмак берди.

Коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин шароитида эҳтиёжманд, шунингдек, кунлик даромад топиб тирикчилик ўтказадиган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларни зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида тадбиркорлар, депутатлар, қўйингки, ёрдам бериш имконига эга барча саховатпеша инсонлар ушбу ташаббус доирасида муҳтожларга кўмак бермоқда. Муҳтожларни қўллаб-қувватлаш, ночорларга, кексаларга меҳр-оқибат, саховат кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидан. “Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида Элликқалъа туманида ҳам тизимли ишлар йулга қуйилмоқда. Бугун, Қорақалпоғистон республикаси Жуқорғи Кенгеси депутати Ойша Матниязова 1-сектор худудидаги “Қирққиз” Овул фуқаролар йиғинида хозирги карантин вақтида ёрдамга муҳтож бўлиб қолган фуқаролар хонадонларига ташриф буюрдилар ва уларга ҳозирги карантин вазияти хақида кенгроқ маълумотлар бериб озиқ-овқат ва ун маҳсулотлари бепул тарқатилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналимизга аъзо булинг:👉👉: t.iss.one/ellikqala1977