Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади.
Бугун Элликқалъа туманидаги Маданият маркази тадбирлар залида сана муносабати билан тадбир ташкил қилинди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбаев, тумандаги таълим муассасалари раҳбарлари, ўқитувчи устозлар ва ёшлар иштирок қилдилар.
Дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон гимнлари янгради. Шундан сўнг туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбаев она тилимизнинг хаётимизда тутган ўрни ҳақида йиғилганларга гапириб, бугунги сана билан табриклади.
Қонунга асосан энг муҳим қадриятлардан бири ҳисобланган тил қонун даражасида ҳуқуқий асосга эга бўлди. Бу қонун билан ўзбек миллатининг маънавиятини, руҳиятини, қадрини кўрсатадиган муҳим омил, яъни тилнинг мақоми ҳуқуқий мустаҳкамланди.

Тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилга эга. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади. Айни замонда, тил ижтимоий тараққиётда улуғвор аҳамият касб этади. Тил – ҳар бир миллат ўзлигининг ажралмас белгисидир.
Ўзбек тили – Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг мутлақ кўпчилиги бўлмиш ўзбек халқининг она тилидир. У Ўзбекистон бирлиги ва яхлитлиги, жамият жипслигининг муҳим омили ҳисобланади. Ўзбек халқининг, унинг миллий маданияти ва ўзига хослигини ифода этувчи восита бўлмиш ўзбек тилининг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш, мазкур тилнинг давлат тили мақомидек салоҳиятини изчил ва тўлиқ рўёбга чиқариш муҳим вазифадир.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати