Сўнг форум иштирокчилари Бўстон шаҳри марказида жойлашган "Ботаника" боғига ташриф буюрдилар.

Элликқалъадаги Ботаника боғи  бетакрор ва ниҳоятда гўзал боғ бўлиб, унда дунёнинг турли қитъалари ва шунингдек, қизил китобга киритилган ўсимликларни ҳам кўришингиз мумкин. 23 гектар ер майдонида  жойлашган мазкур ботаника боғида  дунёнинг ҳар бир минтақиларида етиштириладиган 10 мингдан ортиқ гуллар ва дарахтларнинг  турлари  бор.

Мазкур ботаника боғи иштирокчиларда катта таассурот ўйғотди.

Туман марказий ўйингоҳи ва 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида форум иштирокчилари хотин-қизларнинг спорт мусобақалари намойиши ва туманда спорт соҳасида еришилаётган ютуқлар ҳақида маълумотлар олдилар Чемпион қизларимиз билан танишиб ўз-аро мулоқот қилдилар.
Форум туман марказида жойлашган Амфитеатр ёнида ёшларнинг “Аёл мадҳи” мавзусида рассомлар кўргазмалари билан давом қилди.  Маданият саройида асосий тадбирни туман ҳокими С.Авезов бошлаб берди ва ўз сўзида  Президентимиз раҳномолигида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида туманда хотин-қизларга яратилган шароитлар уларнинг яхши яшаши, бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларимизга яқиндан кўмак бериш борасида амалга оширилаётган  ишлар ҳақида йиғилганларга маълумот берди ва бугунги тадбирнинг аҳамияти ҳақида таъкидлаб ўтдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, Оила ва хотин қизлар қўмитаси раиси Марям Ахмедова, Ички ишлар вазири ўринбосари Рустам Эшимбетовлар сўзга чиқиб Республикамизда бу борада амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, хотин-қизлар ўртасида  жиноятчиликнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган  ишларга тўхталиб ўтдилар.
Тадбир сўнгида фаолияти давомида фаоллик кўрсатган фаол аёллар ва форум иштирокчилари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ички ишлар Вазирлиги ва Элликқалъа тумани ҳокимлиги томонидан ташаккурнома ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати