Элликқалъа тумани “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Гузал” кўп тармоқли фермер хўжалигида янгидан узум боғларини яратиш ва уни парваришлаш бўйича билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган кўргазмали семинар ўтказилди.
Кўргазмали семинарга Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон бўлими ходимлари, тумандаги барча боғдорчилик соҳаси вакиллари, Алкаголь ва тамаки бозорини тартибга солиш агентлиги вакили, алоқадор қишлоқ хўжалиги ходимлари ҳамда соҳа вакиллари иштирок қилди.
Семинар иштирокчиларига узум боғларини яратиш, узум етиштириш усуллари, иқтисодий самарадорлиги ва узумчилик кооперацияларини ташкил этиш, узум ҳосилини йиғиштириб олиш, ташиш, сақлаш ва саралаш, узумни қайта ишлаш усуллари, қуритиш тартиблари тушунтирилди.
Шунингдек, узум етиштиришда унинг касалликлари ва зараркунандалари, тарқалиши, ҳосилдорликка таъсири ҳамда уларга қарши кураш усуллари ва муддатлари бўйича хам мутахассислар томонидан тавсиялар берилди.
Тажриба алмашиш тадбирида токнинг ташқи муҳит омилларига бўлган талаби, узумзорлар барпо этиш учун ер майдонларини танлаш, ерни экишга тайёрлаш ва кўчат экиш муддатлари ҳамда усуллари, ёш ва ҳосилли узумни парваришлаш агротехникаси, жумладан, қатор орасига ишлов бериш, суғориш ва озиқлантириш тадбирлари каби қатор мавзуларда маъруза қилинди.
Шунингдек, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан кўргазма ташкил қилинди.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Элликқалъа туманида Туркиялик инвесторлар билан 2022 йил 13-июн санасида келишув меморандуми имзоланган эди.
Бугун, Элликқалъа тумани ҳокимлигида туман ҳокими С.Авезов раҳбарлигида мемарандум имзолаган бир гуруҳ Туркиялик инвесторлар ва ишбилармонлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Шунингдек, учрашувда тумандаги масъул соҳа раҳбарлари иштирок қилдилар.
Ташриф буюрган инвесторлар ўзларининг таклифларини слайдлар орқали кўрсатиб бердилар ҳамда туман масъуллари билан фикр алмашдилар.
Лойиҳалар бўйича фикр мулоҳазалар билдирилди.