Forwarded from Нигоҳ
ШҲТ Бош котиби Чжан Мин:

— Биз ҳар доим “Шанхай руҳи” ва ШҲТ Хартиясининг асосий мақсадларига қатъий амал қилишимиз, блокларга қўшилмаслик, ҳеч қандай учинчи томонга қарши ҳаракат қилмаслик каби асосий тамойилларга қатъий риоя қилишимиз керак. Ташкилотнинг ҳамжиҳатлигини мустаҳкам сақлаш ва ҳамкорликни ривожлантиришга интилиш зарур.

ШҲТ очиқ ташкилот эканлигини алоҳида таъкидламоқчиман. Биз “Шанхай руҳи”ни қўллаб-қувватлаб, ШҲТ Хартиясига амал қиладиган ҳар қандай давлатнинг ШҲТ оиласига қўшилиш ва аъзо бўлиш истагини олқишлаймиз.

— — —

Генсек ШОС Чжан Мин:

— Мы всегда твёрдо должны придерживаться «шанхайского духа» и основных целей Хартии ШОС, твёрдо придерживаться ключевых принципов неприсоединения к блокам, ненаправленности против какой-либо третьей стороны. Необходимо твёрдо поддерживать сплочённость Организации и стремиться к развитию сотрудничества.

Я хотел бы подчеркнуть, что ШОС является открытой организацией. Приветствуем желание любой страны, которая согласна с «шанхайским духом» и следует Хартии ШОС, присоединиться и стать членом семьи ШОС.

Telegram | YouTube
Аёллар дафтари – имконият дафтаридир.

❇️Ўзини жамиятнинг тенг аъзоси эканини ҳис қилган, севимли касби билан шуғулланаётган аёл ҳаётидан мамнун бўлиб яшайди. Бугун хотин-қизларимиз қайси йўналишда меҳнат қилишни истаса, имконият ва шароитлар яратиб бериляпти.

⚡️Самимий чеҳраларидан қуёш балққан, қийинчиликлардан сира чўчимайдиган Элликқалъа тумани “Қошқўра” маҳалласининг меҳнаткаш, жайдари аёллари ҳам бугун имкониятлардан фойдаланиб, бири ишбилармон, бири тикувчи, бошқаси катта корхона раҳбарига айланмоқда. Шундай аёллар сафига Мақсуда Шарипова ҳам қўшилди. У хонадонида тикув цехи очиб, катта даромад олишга эришди. Бир неча аёлларни ҳам иш билан таъминлаб келмоқда.Айнан ҳозирги вақтда турт нафар ишсиз аёл-қизларни иш билан таъминлади.

⚡️Хотин-қизлар муаммолари “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш тартибининг йўлга қўйилиши Мақсуданинг ҳам жонига оро кирди. Кўплаб аёллар қатори имкониятлардан фойдаланишга чоғланди. 33 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, тикувчиликни йўлга қўйди. Уйда туриб даромад топиш имконига эга бўлган аёл ўзи сингари ғайратли хотин-қизларни ёнига олмоқда.

⚡️Куни кеча туман ҳокими ўринбосари А. Юлдашева тадбиркор аёлнинг иш фаолияти, муоммо, таклиф ва истаклари билан танишиш мақсадида тикувчилик цеҳида бўлди. У билан мулоқот қилди. Таклиф ва истаклари назоратга олинди.
Бугун маҳалла аёлларининг кайфияти ўзгача, улар юртимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибордан мамнун, ҳаётидан рози, дилида шукроналик ҳисси.


Kanalimizga a'zo bo'ling: https://t.iss.one/ellikqala1977/
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Как в поправках в Конституцию отражен принцип разделения власти на местах?

Подробнее: https://bit.ly/3RxE2Da

@uz24news_ru
Жўқорғи Кенгес Раиси Сенат аъзоси этиб сайланди

📍
https://uza.uz/posts/406035

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
❇️Бугун туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31-август кунги ПФ-213-сонли “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бўйича тарғибот семинар бўлиб ўтди.

⚡️Семинарни туман ҳокими 1-ўринбосари Б. Алимов бошқариб борди.

⚡️Семинарда тумандаги алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар ва ҳоким ёрдамчилари иштирок қилдилар.
Унда сўзга чиққан республика ишчи гуруҳи аъзолари Маҳаллабай ишлаш ва ишбилармонликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма бошлиғи Ҳамдам Жумабоев, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий банк бошқарувчиси ўринбосари Азамат Абдукаримов ва бошқа ишчи гуруҳи аъзолари Президент фармонининг соҳалар бўйича яратилган имкониятлари ва имтиёзлари тўғрисида сўз юритдилар.