Қорақалпоғистон Реcпубликасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Қорақалпоғистон Республикасида ҳудуднинг инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, ёшлар бандлигини таъминлаш йўналиши доирасида:
а) Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида жойлашган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари учун 2023 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда:
фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилган ҳолда;
ижтимоий солиқ камайтирилиб, 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасида;
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланаётган ижтимоий солиқ шаҳарлар ҳудудида фаолият юритаётганлар учун 12 бараварга, туманлар ҳудудида фаолият юритаётганлар учун 6 бараварга камайтирилиб, йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгилансин.
Бунда, йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахсларга мазкур бандда белгиланаётган имтиёзлар татбиқ этилмайди.
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Баслығы Аманбай Орынбаев бүгин халқымызды таза ишимлик суўы менен тәмийинлеў мәселесинде алып барылып атырған жумыслар менен танысты.

Атап айтқанда Нөкис қаласы суў тазалаў тарнаўында халықты таза ишимлик суўы менен тәмийинлеў ушын зәрүр болған қурылыс оңлаў жумысларының барысын Жоқарғы Кеңес Баслығы Аманбай Орынбаев қатаң сынға алды.

Бул бағдардағы жумысларды еледе жеделлестириў мақсетинде прокурор қадағалаўын жүритиў бойынша анық тапсырмалар белгилеп берилди.

Каналға ағза болыў: https://t.iss.one/joqargikenes
Бугун 5-Сентябр Республикамизнинг барча умумтаълим мактабларида янги ўқув мавсуми бошланди.

Элликқалъа туманида ҳам 71 та умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланиб, замонавий мактаблари ўқувчиларни ўз бағрига чорлади.
Эрталаб туман ҳокими С.Авезов 15-сонли умумтаълим мактабида бўлиб йиғилган ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўқувчи ёшлар билан учрашди ва йиғилганларни янги ўқув йилининг бошланиши билан табриклади ва туманимизда ёшларимизга умумтаълим мактабларида яратиб берилаётган
шароитлар ва имкониятлар ҳақида
таъкидладилар.