#Онлайн

❇️Айни дақиқаларда Элликқалъа тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари, Сенатор Батир Матмуратов иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 25-ялпи мажлиси бўйича тарғибот йиғилиши ўтказилмоқда.

Йиғилишда туман ҳокими биринчи ўринбосари Б.Алимов. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари ва тегишли соҳа вакиллари, ОАВ вакиллари иштирок қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 28-29 апрель кунлари бўлиб ўтган йигирма бешинчи ялпи мажлисда 21 масала, 10 та қонун муҳокама қилинди.

Сенатор Б. Матмуратов сўзга чиқиб, ялпи мажлис давомида кўриб чиқилган масалалар юзасидан кенг турда тушунтиришлар бериб ўтди.

Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи Мажлисида мақулланган қонунлар ва кўриб чиқилган ва бошқа масалалар юзасидан аҳоли ўртасида тарғибот ишларини амалга ошириш, юқори палатанинг тегишли қарорларида белгиланган топшириқлари ижросини ўрганиш, ушбу масалаларда халқ депутларининг маҳаллий Кенгашларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш мақсадида ўтказилди.

Элликқалъа туман ҳокимлиги ахборот хизмати