“Бир сўз билан айтганда, давлат дон корхоналаридаги айни пайтдаги эскича тизим дон етиштирувчига ҳам, қайта ишловчи корхоналарга ҳам манфаат бермаяпти.

Шу боис, қишлоқ хўжалиги ислоҳотларини бошлаган давримизда дон етиштиришда давлат буюртмасини босқичма-босқич бекор қилиш ва ҳақиқий ғалла бозорини яратишни бундан уч йил олдин эълон қилган эдик.

Бугун халқимиз, фермер-деҳқонларимиз анчадан буён кутган ушбу ислоҳотларимизнинг янги босқичини бошлаймиз. Қанчалик қийин бўлмасин, 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтамиз.

Шунингдек, фермер ва кластерлар ўзлари етиштирган ғалласини биржа савдоларига олиб чиқишлари учун ҳам барча имкониятлар яратилади”, деди Президент.

Бунда, энг аввало, давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилдаги 1 миллион 550 минг сўмдан жорий йил ҳосили учун 3 миллион сўмга, яъни 2 бараварга оширилиши маълум қилинди.
Қишлоқ хўжалиги жамғармаси харид қилган 1 миллион 783 минг тонна буғдой эҳтиёжга қараб ойма-ой биржага чиқарилади.

Бунда июль-август ойларида биржада шаклланган ўртача нархлардан келиб чиқиб, фермерларга ўртадаги ижобий фарқ ҳам тўлаб берилади.

Мисол учун, август ойида 1 тонна ғалланинг биржа нархи 3,5 миллион сўм бўлса, фермерга яна 500 минг сўм тўлаб берилади. Бу мақсадларга жорий йилда давлатдан 6 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилади.

Бундан ташқари:

- фермерлар ихтиёрида қоладиган буғдойдан 500 минг тоннаси дон корхоналарида вақтинча сақлаш учун қабул қилинади ва 1 июлдан бошлаб илк бора фермер ва кластерларнинг ўзлари биржа савдоларига бозор нархида чиқаради;

- 500 минг тонна буғдойнинг дон корхоналарида вақтинча сақлаш харажатларини давлат ўз зиммасига олади ва бунга 100 миллиард сўм ажратилади.

Агар фермер ва кластерлар томонидан етиштирган ортиқча ғалласини сотиш истаги бўлса, давлат ва хусусий дон корхоналарига шартнома асосида келишилган нархларда сотади.
“Барча ҳокимлар бир нарсани аниқ тушуниб олиши зарур. Нима учун биз фермерни биржага олиб чиқаяпмиз? Фермер биржага чиқиб, ўзи ғалласини мустақил сотса, унинг даромади ошади, ўз меҳнати натижасидан рози бўлади.

Келгусида давлат захирасига харид қилинадиган ғалла ҳам фақат биржадан сотиб олинади”, деди Президент йиғилишда.

Мутасаддиларга икки ҳафта муддатда буғдой етиштирувчи фермер ва кластерларни биржадан рўйхатдан ўтказиш ҳамда брокерларни бириктириб, ўқитишни ташкил қилиш топширилди.

Бунда фермерлар 2022 йил буғдой ҳосили учун биржа тўловларидан озод қилинади.

Жорий йил жами ғалла ҳосили учун 7,6 триллион сўм ажратилади. Янги тизимни тўлақонли, адолатли ва очиқ-ошкора ишлаб кетиши, ҳар бир сўм фермер ва кластерга ўз вақтида, тўлиқ етиб бориши, нарх-навони ўсиши ва тақчилликни олдини олиш бўйича “кунбай” назорат тизими жорий қилинади.

Бунинг учун Бош прокурор бошчилигида Республика штаби ташкил этилади. Ҳудудий штабларга вилоят ҳокимлари ва прокурорлари раҳбарлик қилади.
Хабарингиз бор, 6-8-май кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида спортнинг ЖИУ-ЖИТСУ кураш туридан 2006-2014-йиллар туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу Чемпионатда туманимиздан 14 нафар спортчи ёшлар қатнашиб шундан 11 нафари совринли ўринларни эгаллашди. Ушбу совриндорлар қаторида мактабимизнинг 3-синф ўқувчиси К. Ғуломова ҳам қатнашиб олтин медал соҳибаси бўлиб Ўзбекистон чемпиони бўлиш бахтига муяссар бўлган эди.
Шу муносабат билан бугун мазкур умумтаълим мактабида чемпионимиз ўқувчи ўз тенгдошларлари ва мактаб педогогик жамоаси томонидан тантанали кутиб олинди.
Талбир туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбаев, "Қирққизобод" маҳалла фуқаролар йиғини раиси М. Раҳмановлар иштирок қилиб ғолиб қизимизни табриклаб қимматбаҳо совғаларни топширдилар.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот юизмати.
Хабарингиз бор, 6-8-май кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида спортнинг ЖИУ-ЖИТСУ кураш туридан 2006-2014-йиллар туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу Чемпионатда туманимиздан 14 нафар спортчи ёшлар қатнашиб шундан 11 нафари совринли ўринларни эгаллашди. Ушбу совриндорлар қаторида Элликқалъа туман халқ таълими бўлимига қарашли 60-сонли умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Камола Ғуломова ҳам қатнашиб олтин медал соҳибаси бўлиб Ўзбекистон чемпиони бўлиш бахтига муяссар бўлган эди.
Шу муносабат билан бугун мазкур умумтаълим мактабида чемпионимиз ўз тенгдошларлари ва мактаб педогогик жамоаси томонидан тантанали кутиб олинди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбаев, "Қирққизобод" маҳалла фуқаролар йиғини раиси М. Раҳмановлар иштирок қилиб ғолиб қизимизни табриклаб қимматбаҳо совғаларни топширдилар.

Юртимиз байроғини юксакларга кутаравер Камола!

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот юизмати.