#yosh_qutqaruvchi

⚡️ Yoshlarni favqulotda vaziyatlar chog'ida to'g'ri harakat qilish, jabrlangarlarni qutqarish, ularga birinchi tibbiy yordam ko'rsatishda tezkorlik va aniqliklarni aniqlash maqsadida tashkil qilingan "Yosh qutqaruvchilar" ko'rik tanlovining Ellikqal'a tuman bosqichi o'tkazildi.

Ko'rik tanlovda tumanimizning eng chaqqon va epchil o'g'il qizlari qatnashdi.
Musobaqa yakuniga ko'ra:
🥇1-o'rinni Ellikqal'a tuman XTBga qarashli 36-sonli maktab yoshlari.
🥈2-o'rinni Ellikqal'a tuman XTBga qarashli 50-sonli maktab yoshlari.
🥉3-o'rinni Ellikqal'a tuman XTBga qarashli 61-sonli maktab yoshlari egalladi.
#Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари учун очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда қўйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸 Нукус шаҳри маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари;

🔸 Амударё тумани маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари;

🔸 Беруний тумани маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари;

🔸 Бўзатов тумани маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари;

🔸 Кегейли тумани маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари;

🔸 Қораўзак тумани маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари;

🔸 Қонликўл тумани маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари;

🔸 Қўнғирот тумани маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари;

🔸 Мўйноқ тумани маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари;

🔸 Нукус тумани маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари;

🔸 Тахиатош тумани маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари;

🔸 Тахтакўпир тумани маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари;

🔸 Тўрткўл тумани маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари;

🔸 Хўжайли тумани маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари;

🔸 Чимбой тумани маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари;

🔸 Шуманай тумани маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари;

🔸 Элликқалъа тумани маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари;

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 15 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

▪️ Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

▪️ Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
⚡️ Барча давлат органларида раҳбарларнинг камида 1 нафар ўринбосари хотин-қизлар орасидан тайинланади Президент фармони

Хотин-қизлар масалалари бўйича республика комиссияси бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи “Давлат бошқарувида хотин-қизлар фаоллигини ошириш дастури”ни тасдиқлайди ва ижрога қаратилишини таъминлайди:

▪️ Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича алоҳида ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда ҳар йили камида 100 нафар хотин-қизларни ўқитиш;

❗️2024 йил 1 январга қадар:

▪️ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари орасида хотин-қизлар улушини камида 30 фоизга етказиш;

▪️ барча давлат органлари ва ташкилотлари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосарини хотин-қизлар орасидан тайинлаш. Бунда мазкур талаб тегишли ташкилот раҳбари хотин-қизлар орасидан тайинланганда ёки унда фақат бир нафар ўринбосар бўлган тақдирда мажбурий ҳисобланмайди.

▪️ Молия вазирлиги Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида хотин-қизлар бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун 2022 йилда қўшимча 1 триллион сўм ажратади.

▪️ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури координаторлари 2022 йилда мазкур дастур доирасида ажратилаётган маблағларнинг жами 4 триллион сўм қисми тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган хотин-қизларга йўналтирилишини таъминлайди.

▪️ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги уч ой муддатда хотин-қизлар тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро молия институтларининг 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиявий ресурслари жалб этилишини таъминлайди.

❗️Белгилаб қўйилишича, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

▪️ тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган тадбиркор хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмга оширилади;

▪️ “Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.

@segmentuz

Uza.uz
Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Forwarded from Hudud Inform
Давлат бошқарувига янги кадрлар кириб келаяпти, буни Муйноқ мисолида кўрдик

Мамлакатимизда маҳаллабай ишлаш бўйича янги тизим асосида ҳоким ёрдамчиси лавозими таъсис этилиб, аҳоли мурожаатлари орқали жойлардаги вазиятни чуқур ўрганиб, маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаси — ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат. Давлатимиз раҳбари ушбу йўналишда «одамларни рози қилишга устувор аҳамият бериш муҳим» эканини таъкидлаган эди.

Мана шу эзгу ва халқчил ғоянинг ҳаётга татбиқ этилиши ўзининг илк самарасини берди.

Батафсил
_____________

https://t.iss.one/hudud_inform
https://kknews.uz/kk/100267.html
«The Korea Post» журналының Өзбекстан ҳәм Қубла Корея қатнасықлары ҳаққындағы арнаўлы саны басып шығарылды

Каналымызға қосылың👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAERIzOESrE0olZr7Ng
#live
#sport

"Qirqqizobod" OFYda 1-sektor hududidagi mahalla yoshlari o'rtasida valeybol sport turi bo'yicha Prokurur kubogining 2-saralash bosqichi bo'lib o'tmoqda.
#live
#sport

Tuman markazidagi futbol stadionida 3-sektor hududidagi mahalla yoshlari o'rtasida futbol bo'yicha Ellikqal'a kubogi 2-saralash bosqichi o'tkazilmoqda.
#kitobxonlik
#yoshlar_yetakchisi_faoliyati

Aholi o'rtasida kitob mutolaasi va kitobxonlik madaniyatini oshirish hamda targ’ibot qilish, ayniqsa yoshlar o’rtasida kitobxonlikni ommalashtirish, ularning mutolaa madaniyatini yuksaltirish maqsadida "Ayazqal'a" MFY yoshlar yetakchisi tashabbusi bilan Ellikqal'a tuman XTBga qarashli 38-sonli maktabda kitoblar ko'rgazmasi tashkil etildi.

📗Kitob mutolaasi faqat yaxshilikka, ezgulikka, Vatanni sevishga, xalollik va poklikka, rostgo’ylik va samiymiylikka hamda eng go’zal insoniy fazilatlarni kamol toptirishga ko’mak beradi.
❇️Бугун Элликқалъа тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида депутатлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Жорий йилнинг 9-19 март саналари депутатлар фаолиятида "Долзарб ўн кунлик" ўтказиш бўйича депутатларга тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Аграр, сув хўжалиги ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Д. Утамбетов ва Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат раҳбари Ш.Утемисовлар иштирокида тумандаги бир гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва туман Кенгаши депутатлари билан учрашув ўтказилди.