#Онлайн

#Хушхабар

Айни дақиқаларда Андижон вилоятида ўтказилаётган спортнинг енгил атлетика тури буйича Ўзбекистон чемпионатида Элликқальа туманидан ҳам бир гуруҳ спортчиларимиз иштирок қилмоқда. Спортчилар орасида Фаррух Султанбаев 800 м масофага югуришда 1 ўрин эгаллади ва олтин медални қўлга киритди. Маълумот учун Фаррух Султанбаев 11 марта Ўзбекистон чемпиони бўлиш бахтига муяссар бўлган.
Яна қатнашчилар орасида Валижон Хусинов 400 м масофага югуришда 3 ўрин бронза медални қўлга киритди.
Ғолибларимизни бугунги ютуқлари билан Элликқалъаликлар номидан табриклаймиз!!!

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"E-AUKSION" elektron savdo platformasidan foydalanish tartibi
(1-video)

🔹ro'yxatdan o'tish
🔹ma'lumotlarni to'ldirish
🔹bepul elektron raqamli imzo kalitini olish
🔹shaxsiy hisobni to'ldirish
🔹lot uchun ariza berish
🔹ariza bergan ishtirokchilar soni bilan tanishish
🔹auksionlarni ro'yxatdan o'tmasdan kuzatib borish

Hajmi: 76,5 mb
Vaqti: 1 daqiqa 42 sekund
❇️Куни кеча "Тозабоғ" овулида жойлашган “Бўстон Агросаноат савдо” мева-сабзавот ва узумчилик кластерига қарашли боғда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди. 

Семинарга Республикада мавжуд мева-сабзавотчилик кластери раҳбарлари Тўрткўл, Беруний, Амударё ҳамда Элликқалъа туманида фаолият юритаётган боғдорчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашди. 

Семинардан асосий мақсад 2021 йил 15 декабр куни Президентимиз тамонидан “Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғриси”даги 52-сонли қарорлари хамда 20-сонли “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қабул қилинган қарорлари семинарга келган кластер ва фермерларга тушунтирилди.
❇️Семинарга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ўринбосари М. Абдуллаев ва Боғдорчилик ва Иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи А. Заматниновлар қатнашдилар.

Президентимиз томонидан қабул қилинган ПҚ-5200 сонли қарорига асосан Элликқалъа туманида ҳам  узумчиликка ихтисослаштирилиб янгидан 5 та узумчилик кластерлари ташкил қилинди. Жами 3 минг гектар майдонда узумзорлар барпо этилиши белгиланиб, шундан, 

310 гектари кластерларнинг ўз ерларида, 

690 гектари 296 фермер хўжаликларида, 

2000 гектари 35 та маҳаллалардаги 21 минг 89 та аҳоли хонадонларнинг томорқаларида экиш режа қилиб олинди.   

Ушбу майдонларда узумзорлар барпо этиш учун жами 3 млн 750 минг дона узум кўчатлари талаб этилиб, бугунги кунда қиймати 19,2 млрд.сўмлик 4 млн дона кўчатга (107%) шартномалар тузилди. 

(Жумладан, туманимиздаги “Уч Баходир узумлари” узумчилик кластери томонидан Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги “Гулбоғ Бурхон” фермер хўжалиги билан 4 млн. дона узум кўчатларини (Навлари: Тойфи, Суғдиёна, Ризамат ота, Келин бармоқ, Қора кишмиш, Кабирение, Баян-Шрей, Саперави ва Торнадо) ҳарид қилиш бўйича шартномалар тўлиғи билан тузилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.