Forwarded from Karakalpakstan.uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг видеоанжуман шаклида ўтган норасмий саммитида иштирок этди.
Тадбирда ташкилот доирасида иқтисодиёт, савдо, транспорт соҳаларидаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Давлатимиз раҳбари қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Олий даражадаги учрашув якунида Туркистон декларацияси қабул қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в неформальном саммите Тюркского совета, прошедшем в формате видеоконференции.
Состоялся обмен мнениями по вопросам развития многопланового практического сотрудничества, укрепления культурно-гуманитарных связей в рамках организации. Глава нашего государства выдвинул ряд важных инициатив.
По итогам встречи на высшем уровне принята Туркестанская декларация.

#Mirziyoyev #sammit #Turkiykengash #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди

Бугун — 1 апрелдан бир йилдан ортиқ вақт мобайнида юртдошларимизга хавф солиб турган коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларига старт берилди.
Апрель ойи давомида Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги 219 та эмлаш пунктларида бир ойда 142,3 минг эмлаш ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, биринчи навбатда 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини эмлаш кўзда тутилган.
Ҳудудларга вакциналарни ташиш учун COVAX дастури доирасида 17 та авторефрижератор, 206 та юк ташувчи минивен ва 16 та енгил автотранспорт воситалари келтирилди.
Эмлаш жараёнлари учун 4 минг нафардан ортиқ шифокор ва 11 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходими жалб қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Каналга уланиш: @Kar24Uz
Президент бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади (Тўлиқ матн)

👉 https://xs.uz/uzkr/53178

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
IT Center Ellikqal'a tuman filialida “IT Women Uz” loyihasi bitiruvchilari taqdirlandi.🎊🎉

IT Park, Axborot texnologiyalari va kommunikasiyalarini rivojlantirish hamda Mahalla va oilalarni qo'llab-quvvatlash vazirligi hamkorligida tashkil etilgan “IT Women Uz” loyihasi asosida tashkil etilgan 36 soatli kompyuter savodxonligi o’quv kursida tahsil olgan Ellikqal'a tumani xotin-qizlariga tantanali ravishda sertifikat va estalik sovg'alari topshirildi.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналимизга қўшилинг: 👇👇 https://t.iss.one/ellikqala1977
#Китобхонлик_ҳафталиги

Апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида режалаштирилган тадбирлар ёш авлодни ҳар жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялашда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада кўтаришга қаратилган бўлиб, бугун Элликқалъа тумани Ахборот кутубхона марказида хафталикнинг очилиш тадбири “Адабиётга эътибор – маънавиятга ва келажакка эътибор” мавзусида бўлиб ўтди.
Шунингдек, тадбир доирасида 1-сектор ҳудуди “Қирққиз” овул фуқаролар йиғини биносида жойлашган туман кутубхона марказининг бўлинмасида ҳудуддаги 16-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларининг ташрифи ташкил қилинди. Ташриф жараёнида ўқувчилар қизиқарли адабиётлар билан танишиб кутубхона руйхатига олинди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот
хизмати.

Каналимизга қўшилинг: 👇👇 https://t.iss.one/ellikqala1977
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича ўтган йил ноябрь ойида қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.

«Бугунги йиғилиш кун тартибидаги масала жуда жиддий. Биз бундан тўрт йил аввал мамлакатда тинчлик ва соғлиқни сақлашни ислоҳотларнинг энг муҳим бўғини этиб белгилаган эдик. Шу мақсадда ўтган даврда жуда катта ишлар қилинди, охирги қабул қилинган фармон ва қарорлар ҳам тизимни тубдан ислоҳ қилишга қаратилганди. Бугун соҳага масъул Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев, соғлиқни сақлаш вазири ва қуйи бўғиндаги барча мутасаддилар нима ишлар қилинганини ҳисоботини бериши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Танқидий-таҳлил руҳида ўтаётган йиғилишда тиббиётдаги аҳвол жуда оғир экани, соҳа бўйича қабул қилинган фармон ва қарорлар бажарилмасдан қоғозда қолиб кетаётгани таъкидланди.

— Бу тизимдаги аҳвол қандай эканини яққол кўрсатади, — деди давлат раҳбари.

Йиғилишда сўзга чиқувчи раҳбарлар учта масала бўйича: жорий этилган янги тизим асосида тиббий харита шакллантирилгани, аҳолининг хавф гуруҳларига бўлингани нимани кўрсатганини, иккинчи — маҳаллалар кесимида тиббиёт бригадалари шакллантирилиб, аҳоли билан манзилли ишлаш қандай аҳволдалиги ва бундан нечта фуқаро миннатдор бўлганини, учинчи масала — тиббиёт муассасаларида қайси хизмат пулли, қайси бепул бўлганини жавобини айтиши кераклиги айтилди.

Президент кўпчилик раҳбарлар бу вазифаларни тўлиқ тушуниб етмаётганини, ўтган 6 ойда Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда 37 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ишдан олинганини қайд этди.

Раҳбарларнинг дунёқараши ўзгармас экан, бу рўйхат яна давом этиши мумкин.

Бошланган ислоҳотларни жадаллаштириш, тиббиётдаги ўзгаришларни аҳоли кўпроқ ва тезроқ сезиши учун барча мутасаддилар апрель ойида ва йил якуни бўйича нима ишлар қилиши бўйича ҳисобот бериши айтилди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилишидан:

〰️〰️〰️
«Одамлар тиббий хизмат сифатидан норози. Соҳада «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари» каби масалаларни ичига кириб, мунтазам шуғулланмасак, ислоҳотлар натижасини халқимиз сезмайди.

Пандемия бизга шуни ўргатди: ҳар бир вилоятда дори-дармонларнинг нархи ошиб кетмаслиги учун ўзининг 3-6 ойлик захираси бўлиши керак», — деди Президент.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Президент: «Энди беморларнинг пойтахтга келиб, овора бўлишларига чек қўйишимиз керак»

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида видеоселектор бўлиб ўтмоқда. Кенгайтирилган тадбирда барча вазирлар, қўмиталар, вилоятлар ҳокимлари иштирок этяпти.

〰️〰️〰️
«Яқинда шундай тизим яратамиз. Тошкентга келган беморларни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи келиб, қайтариб олиб кетади. Чунки ҳар бир вилоятда шароитлар яратяпмиз. Пойтахтдан мутахассислар бориб, жойларда ўқитяпти. Энди беморларнинг овора бўлишларига чек қўйишимиз керак.

Соғлиқни сақлаш вазири белгилаб берган ҳолатлардан ташқари касалликларни Тошкентга келмасдан вилоятларнинг ўзида даволашни амалга оширишимиз зарур. Албатта, шошилинч ҳолатлар, мураккаб операциялар бундан мустасно», деди давлат раҳбари.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Видеоселектордаги яна бир муҳим гап.

“…Ўтган йили биргина Хирургия марказига мурожаат қилган 900 нафардан ортиқ беморларга донорлар яқин қариндоши бўлмагани учун операцияни ўтказиш рад этилган. Шунинг учун ҳам кўпчилик фуқароларимиз хорижда ушбу операцияни ўтказишга мажбур бўляпти. Олий Мажлис палаталари 1 ой муддатда инсон аъзолари трансплантациясининг қонуний асосларини яратиши керак”. – Президент.
84 минг бемор ордер орқали даволанишга муҳтож, бироқ атиги 51 минг нафари (61 фоиз) бепул ордер билан таъминланган. Бу йил ажратиладиган маблағ 1,5 бараварга кўпайтирилиб, қўшимча 80 миллиард сўм ажратилади (жами 250 миллиард сўмга етказилади). - Президент.