Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматни ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан Элликқалъа тумани ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-5843-сонли Фармони мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш мақсадида жорий йилнинг 19-январь куни Элликқалъа тумани 18-сонли Болалар мусиқа ва саньат мактабининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан Элликқалъа тумани ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 3-октябрь куни қабул қилинган ПФ-5843 сонли Фармонига кўра давлат фуқаролик хизматини янада такомиллаштириш ва ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари бўйича ёшларимизга тушунчалар берилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини қайтадан кўриб чиқиш зарурлиги айтилди.
Ҳудудларда намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш бўйича кўрсатма берилди.
Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам коренного совершенствования системы духовно-просветительских работ.
Отмечена необходимость пересмотра деятельности Республиканского центра духовности и просветительства.
Дано указание построить в регионах дома духовности и просвещения на основе типового проекта.
Будет создан Фонд поддержки духовности и творчества.

#Mirziyoyev #videoselektor #manaviyat #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.


Туманимизнинг барча овул ва маҳаллаларида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш ҳамда ёш авлоднинг фикр ва таклифларини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Элликқалъа туман прокурори, адлия кичик маслаҳатчиси Ш.Ф.Матякубов иштирокида бугун 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг катта мажлислар залида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ҳам ана шундай тадбирлардан бири бўлди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. 150 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этган ушбу учрашувда 20 га яқин муаммо ва таклифлар билдирилди. Ушбу мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан мутасаддилар ўз таклиф ва тавсияларини билдиришиб, ечими юзасидан зарурий чора-тадбирлар келишиб олинди. Жумладан, Мадраимов Абат ўз шахсий бизнесини йўлга қўйиш мақсадида имтиёзли кредит сўраб мурожаат қилди. Бу мурожаат банк мутасадди вакиллари иштирокида муҳокама этилиб, мурожжат эгасига бу йўналишда зарурий тушунтириш ва тавсиялар берилди ҳамда кредит маблағи ажратилишига келишиб олинди. Учрашувда мамлакатимизда ёшларнинг ўз орзу-истаклари, иқтидор ва салоҳиятларини ошириб боришлари ҳамда юзага чиқаришлари учун барча имкониятлар яратилганлигини таъкидлаган прокурор, учрашув иштирокчиси Интизор Садуллаеванинг таклифи асосида туманда “Ҳуқуқшунослар” мактабини очиш таклифи ҳам тез фурсатларда ижобий ҳал қилинишини маълум қилди.


Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.


Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.iss.one/ellikqala1977