Эҳтиёжманд оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.

Бугун 5-ноябрь куни Элликқалъа туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С. Авезов сектор ҳудудидаги бир неча хонадонларда бўлиб, оилаларнинг турмуш шароитлари, режа-мақсадлари билан танишди.
Хусусан, “Янги Ўзбекистон” Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи хотин-қизлар “Темир дафтар” руйхатида турадиган эҳтиёжманд фуқаролар, боқувчиси йўқ Озода Самандарова, Мехрибан Зарипова, Гулнора Рўзиқуловаларнинг хонадонларида бўлиб, оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. Уларнинг оилавий шароити, яшаш тарзи билан танишилди ва муаммолари ўрганилиб, хонадон эгаларининг мурожаатлари ечими буйича назоратга олинди. Эҳтиёжмандларга сектор раҳбари томонидан зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Элликқалъа туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналимизга аъзо бўлинг: https://t.iss.one/ellikqala1977
Элликқалъа туманида мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини бошлади


Республикамизда Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти, дастлаб тайёрлов ва катта гуруҳлар, кейинчалик ўрта ва кичик гуруҳлар фаолиятини бошлаши белгиланган. Хозирги вақтда фаолиятини бошлаган мактабгача таълим ташкилотларида тўлиқ санитария гигиена воситалари билан таъминланганлиги ва шунингдек карантин талабларига тўлиқ амал қилинаётганлигининг гувоҳи бўлишингиз мумкин. Сиз юқорида кўраётган тасвирлар тумандаги “Қирққизобод” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 13-сонли мактабгача таълим ташкилотида тасвирга туширилган.
Ҳозирда Элликқалъа туманида 44 та мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини бошлади. Шундан 10 таси давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 4 та давлат хусусий шерикчилик ҳамда 30 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидир.
Шу кунгача туман бўйича жами 3-7 ёшдаги болалар қамрови 46.7 %ни ташкил қилади.
Йил якунига қадар бу кўрсаткич 52 % га етказилади.

Элликқалъа туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналимизга аъзо бўлинг:: https://t.iss.one/ellikqala1977
Forwarded from Karakalpakstan.uz

🏠🏢 Кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини📗 шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда 💳 кадастр паспорти расмийлаштирилади.

Кадастр паспортида💳 мулкдор🧑🏻‍💼 ва ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар📝 ҳақидаги маълумотлар акс эттирилмайди.

📑 Кадастр паспортининг шакллари қуйидаги турлар бўйича белгиланади:
🏢 кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

🏠 якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

🏬 нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;

🏕 ер участкасининг кадастр паспорти;
🏚қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти.
Forwarded from Qaraqalpaqstan | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қорақалпоғистон ҳудудидаги қадимги цивилизация излари ҳақида кичик видеофильм яратилди

Бу фильмда Тупроққалъа, Aёзқалъа, Қўйқирилганқалъа, Катта Гулдирсин, Филқалъа, Aнқақалъа, Қўрғошинқалъа, Жомбосқалъа каби қадимги қалъаларни кўриш мумкин.

Видеофильм Қорақалпоғистон ҳақида улкан лойиҳанинг бир қисми эканлиги айтилмоқда.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Forwarded from Qaraqalpaqstan | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ўзбекистонда хонадаги коронавирусни ўлдирувчи қурилма яратилди

Ўзбекистонда ҳаво ва нарса-буюмлар юзасидаги инфекциялар, хусусан, SARS-CoV-2 вирусини йўқ қилувчи қурилма ихтиро қилинди.

«Биогенетик» илмий ишлаб чиқариш корхонаси директори Олимжон Юсупов «Innoweek.uz–2020» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасидаги кўргазмада ушбу қурилма ҳақида маълумот берди.

Унинг айтишича, қурилма коронавирусни ўлдириш хусусиятига эга бўлиб, бир неча босқичли синовлардан муваффақиятли ўтган.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Forwarded from Qaraqalpaqstan | Kun.uz
Қорақпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига матбуот котиби тайинланди

Қорақпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг матбуот хизмати раҳбари – Вазирлар Кенгаши раисининг матбуот котиби лавозимига Азамат Ажимуратов тайинланди.

Ажимуратов шу кунга қадар Бўзатов туман ҳокимлигининг матбуот котиби лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари