Очилиш тадбирида туман ҳокими В.Ниязимбетов сўзга чиқиб - Ҳурматли Президентимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кўплаб имтиёзлар берилмоқда. Айниқса Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари учун 10 дан ортиқ Қарор ва Фармонлар қабул қилиниши ҳамда 20-август куни тадбиркорлар билан учрашувни Нукус шаҳрида ўтказилишини бунинг яққол мисоли сифатида кўришимиз мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, туманимизда ҳам сўнги 3 ой ичида 60 дан ортиқ хизмат кўрсатиш, саноат, савдо шаҳобчалари каби тадбиркорлик субъектлари ишга туширилиб, янгидан 800 дан ортиқ ишчи ўринлари ташкил қилинганлигини айтиб ўтди. Мазкур савдо мажмуаси ҳам ҳалқимиз розилиги учун, хизмат қилишига тилак билдирди.
👍24
- Янги савдо мажмуамиз туманимиз марказининг янада кўркам ва файзли кўриниш олишида озми-кўпми ҳисса қўшганидан мамнунмиз. Мажмуамиз иш бошлаши билан бу ерда 30 нафар йигит-қиз ишли бўлди. Уларнинг барчаси маҳаллий ёшлар. Насиб қилса, яна кўп йиллар халқ хизматидамиз - дейди биз билан суҳбатда тадбиркор У. Нуримбетов.


Ушбу замонавий савдо мажмуасининг барпо этилиши нафақат иш ўринларини яратилиши, балки аҳолимиз учун барча турдаги сифатли маҳсулотларни арзон нархларда сотиш ва самарали хизмат кўрсатишга қаратилган.

Янги савдо комплекси туманимизнинг иқтисодий равнақи учун мустаҳкам пойдевор бўлишига ишончимиз комил.


Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
👍52