Қалъаларда Ватан тарихи” қўрик танлови ўтказилди.

Ҳурматли Президентимизнинг “Маънавият бошқа соҳалардан кўра ўн қадам олдинда юриши керак, маънавият янги куч , янги ҳаракатга айланмоғи шарт !” деган эзгу ғоя асосида бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси ташаббуси билан Элликқалъа овул фуқаролар йиғинида жойлашган маданият марказида тарих фани ўқитувчилари ўртасида “Қалъаларда Ватан тарихи” кўрик танлови ўтказилди.
Танловда Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси раҳбари А.Матниязова, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи А.Худайбергенов, ETV маҳаллий телевиденияси раҳбари Г.Раджапова, Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари Т.Нуримова, Элликқалъа тумани Ахборот кутубхона маркази раҳбари, М.Джуманиязова, Таълим ташкилотларида тарбиявий
ишларни мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси Э.Ачилов “Элликқалъа” овул фуқаролар йиғини раиси Р.Аминов, маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлар, ўқитувчилар ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Танловини ўтказишдан асосий мақсад қалъалар тарихини ўрганишдан иборат.
Қалъалар тарихини ёшлар онгига сингдиришдан иборат.

Танлов якунига кўра 69-сонли умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси Раманова Умида Нураддиновна I-ўринни қўлга киритди.

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар
Бугун Қирққизобод овул фуқаролар йиғини раисларининг “Камбағалликдан фаровонлик сари” шиори остида камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш бўйича Мурожаатини “еттилик” аъзолари билан биргаликда ўтказилди.

Мурожаатда ишсизлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликни ривожлантириш, миграциянинг олдини олиш борасида бошқаларга ўрнак бўлаётган маҳалладошларни намуна қилиб кўрсатилди ва маҳалла кенгаши, жамоатчилик тузилмалари, жамоатчилик комиссиялар аъзолари, кўчабоши (уйбошилар), фаол нуронийлар, кексалар, хожи ота-оналар, тадбиркорлар, ишсизлар, камбағал оилалар аъзолари жами камида 150 нафар аҳоли иштирок этди.

Кейин, “Маҳалла еттилиги” аъзолари ташкилот, идоралар раҳбарлари ва ОАВ ходимлари иштирокида маҳаллада фаолият юритаётган, ишсизлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликни ривожлантириш, миграциянинг олдини олиш борасида бошқаларга ўрнак бўлаётган тадбиркорни уйига бориб, яратилган шарт-шароитлар ва фаолияти билан танишилди.