Uchrashuv yakunida oldingi Sektor rahbarlari va yoshlar uchrashuvlarida murojaat qilgan bir qator yoshlarga kompyuter, noutbuk hamda kontrakt pullarining 50% gacha bo'lgan qismi qoplab berilganligi bo'yicha vaucherlar tarqatildi.

Telegram sahifamiz👉https://t.iss.one/ellikqala1977
#Расмий_муносабат

Элликқалъа тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 64-умумий ўрта таълим мактаби тўғрисида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган иккита маълумот бўйича расмий муносабат.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2023 йил 18 сентябрда ДХШ/282-2023-сон билан Давлат реестрига олинган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги тузилган битим бўйича Элликқалъа тумани “Аширтом” аҳоли пунктида жойлашган 64-умумий ўрта таълим мактабига давлат хусусий шерикчилик асосида “Элликқалъа қурилиш таъмирлаш” фирмаси томонидан хизмат кўрсатиш белгиланган.

2024-йил май ойида мактабнинг кўмир омборини “Элликқалъа қурилиш таъмирлаш” фирмаси томонидан кўмир кукунларидан тозалаш ишлари олиб борилган.2023-2024 йил кўмир сарф харажатлари тўлиқ юритилган ҳамда 2024-2025 йил куз қиш мавсуми учун кўмир ёқилғиси етказиб берилмаганлигини маълум қиламиз.

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи А.Райимов
Forwarded from ELLIKQAL'A_PRESS (RASMIY KANALI) (Nurimova Tursungul)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 8-август кунги “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-129 сонли Фармони асосида Элликқалъа туманидаги "Бустон" маҳалласи ҳудудида фаолият юритаётган "BOSTON ALFA MED" МЧЖ томонидан хусусий клиника ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри узоқ муддатга ер майдони ажратиб берилди. "Boston Alfa Med" МЧЖ хусусий клиникаси жорий йилнинг якуни билан ишга тушириш шу орқали 15 нафар янги иш ўринлари яратиш режалаштирилмоқда.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

🟢 Web sayt | 🟣 Telegram | 🔵 Facebook  | 🟠 Instagram | 🔴 You Tube
Forwarded from ELLIKQAL'A_PRESS (RASMIY KANALI) (Nurimova Tursungul)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Қирққизобод" овул фуқаролар йиғинидаги 680 та аҳоли хонадонларига табиий газ етказиб берувчи газ қувурларини янгисига алмаштириш жараёнидан махсус видеолавҳа.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Расмий_муносабат

Бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган Элликқалъа тумани 28-сонли умумтаълим мактабида дарс жараёнида синфхонасига бостириб кириб ўқувчининг олиб чиқиб кетилганлиги бўйича маълумот юзасидан, айни вақтда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганиш ва суриштирув ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирча бу ҳодиса ота-оналарнинг ўз-аро келишмовчилиги сабабли чиққани айтилмоқда.

Натижаси бўйича расмий маълумот берилишини маълум қиламиз.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Бугун, Элликқалъа тумани ҳокими Валижон Ниязимбетовнинг туман аҳолиси учун очиқ мулоқот шаклида якка тартибдаги қабули бўлиб ўтди.

Қабулда фуқаролар асосан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича мурожаатлар тингланди.

Мурожаатларнинг айримлари шу ернинг ўзида ҳал этилди. Вақт ва қўшимча ўрганиш талаб этган масалалар тегишлилигича соҳа раҳбарларига йўналтирилди ва назоратга олинди. Туман ҳокими томонидан мутасадди раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
🌐Расмий саҳифаларимиз 👇👇👇
Web sayt | Twitter | Instagram | Facebook | Telegram