#Муносабат

⚡️⚡️⚡️Давлатимиз раҳбарининг 2023-йил 21-декабрдаги “Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ўқиб жуда хурсанд бўлдик.  Фармонда кўзда тутилган барча масалаларнинг аёлнинг жамиятдаги ва оиладаги нуфузини оширишга, саломатлигини тиклашга, доимий даромадли иш билан банд қилишга, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, касб-ҳунарга ўргатишга, уларнинг олий ва ўрта махсус таълим олишлари учун имконият яратишга қаратилганлиги мени жуда қувонтирди.                                                                                                             Оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлом овқатланиш ва репродуктив саломатлик қоидаларини оммалаштириш орқали соғлом ва бахтли оилалар сони кўпаяди.
Шу билан бирга, эркаклар ва хотин-қизлар ҳуқуқий тенглигини таъминлаш бўйича давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамда жамиятда қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти негизида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг ташкил этилиши салоҳиятли ва лидер аёлларни янада қўллаб-қувватлаш учунжуда кенг имконият бўлиб хисобланади.
Қолаверса, хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, низоли оилалардаги муҳитни ижобий томонга ўзгартиришга катта ёрдам беради.                                                                                                             
Адолат Юлдашева,
Элликқалъа тумани ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи
#Расмий_муносабат

Куни кеча “Антикоррупция” телеграм канали орқали 2023- йил 24-декабрь кунги “Кадастр палатасининг Элликқалъа тумани филиали маълумотларига асосланган холда, Элликқалъа тумани Солиқ инспекцияси томонидан туман фуқароларига мол мулк ва ер солиғи бўйича қўшимча қарздорлик мавжудлиги тўғрисида хабарлар жўнатилган" сарлавҳаси остида келиб тушган мурожаат бўйича расмий жавоб беради.

-  Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 88-моддасининг биринчи ва иккинчи хат бошларида  “Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатлари” белгилаб берилган, яъни солиқ органи ёки бошқа ваколатли орган солиқ текширувини ўтказишга, текширув натижалари бўйича солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборишга ёки солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланиши лозим бўлган солиқлар миқдорини қайта кўриб чиқишга ҳақли бўлган муддат солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ҳисобланади.

(88-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин беш йилни ташкил этади. Агар солиқ мажбуриятининг юзага келиши муайян воқеа ёки ҳаракат билан боғлиқ бўлса, агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати шу воқеа ёки ҳаракат содир бўлган пайтдан эътиборан беш йилни ташкил этади.
Солиқ қодексининг 88- моддасига асосан кадастр палатаси Элликқалъа тумани томонидан электрон шаклда юборилган маълумотлар бўйича, дастурий маҳсул автомат равишда даъво қилиш муддатига қайта хисоб китоб амалга оширилган. Агарда фуқаролар томонидан ушбу мазмунда тушунмовчилик бўлса олдин Элликқалъа туман кадастр палатасига ўзининг эгалик қилиш ҳуқуқини белгиловчи хужжатлари билан бориб тўғирлатишларини, ундан кейин солиқ инспекциясига келиб солиқ кодексининг 88- моддасида белгиланган даъво муддатлари бўйича қайта хисоб китоб қилишларини маълум қиламиз.

Солиқ кодексининг 22-моддаси биринчи,иккинчи ва учунчи хат бошларида
-  Солиқ тўловчилар:
-  белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши;
-  ҳужжатларни кўриб чиқиш ёки тушунтиришлар бериш зарурияти тўғрисида чақирув хатини олганида солиқ органига келиши белгилаб қўйилган.
Элликқалъа туман солиқ инспекцияси солиқ тўловчилар билан хамкорлик қилишга, ҳар қандай тушунмовчиликлар бўйича бирга ишлашга тайёр!


Элликқалъа туман солиқ
инспекцияси бошлиғи Н.Д.Абаев
Forwarded from Media kontent
“Президент совғаси” карвони йўлга тушди

Янги йил байрами муносабати билан юртимиздаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун бериладиган “Президент совғаси” карвонлари ҳудудларга жўнаб кетмоқда.

Бугун пойтахтимизда “Президент совғаси”ни қадоқлаш, ҳудудларга жўнатиш жараёнлари доир тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун пресс-тур ташкил этилиб, жараёнлар билан яқиндан таништирилди.

⚡️Умумий ҳисобда 11 000 дона тайёрланган “Президент совғаси” таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 17 турдаги ширинликлар, 2 номдаги канселярия маҳсулотлари, смарт соат, дартс магнит тахтаси ва бошқа совғалар киритилган.

Шунингдек, 12 ёшдан катта 1600 нафар тарбияланувчилар совғалари таркибига планшетлар ҳам киритилган.

❗️“Президент совғаси” ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йилнинг 29-30-декабр кунлари тантанали тарзда топширилади.
Президент қарори билан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ташкил этилди.

Шунингдек, Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши таркиби тасдиқланди. Унга Бош вазир раҳбарлик қилади.

Уюшманинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлинмаларига жами 982 та штат бирлиги ажратилади.

Қарорга кўра:
Вазирлар Маҳкамаси ташкилий тузилмасида “Маҳалла еттилиги” фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилади;

“маҳалла еттилиги” таркибидаги лавозимларга тайинлашда ушбу маҳаллада яшовчи номзодларга устуворлик берилади;

маҳалла раисининг сўровига жавоб бермаслик ёки тақдимномасида қўйилган масалани кўриб чиқмаслик учун жавобгарлик белгиланади.

Тегишли қонунга ўзгартириш киритган ҳолда маҳалла раисининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилиши мумкин.

2024 йил 1 мартга қадар Уюшма томонидан маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда фаолияти ташкилий ва молиявий жиҳатдан тўғри йўлга қўйилмаган ҳамда бошқарув жиҳатидан ўзини оқламаган маҳаллаларни бирлаштириш ва ихчамлаштириш чоралари кўрилади.
Президент фармонига (21.12.2023 й. ПФ-209-сон) кўра, жамоатчилик асосида фаолият юритадиган “маҳалла еттилиги”:

маҳалла раиси;

ҳоким ёрдамчиси;

ёшлар етакчиси;

хотин-қизлар фаоли;

профилактика инспектори;

ижтимоий ходим;

солиқ инспектори.

“Маҳалла еттилиги”нинг фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича алоҳида баҳоланади. Бунда маҳалла раиси 20 фоиз балл бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#махсус_видеоролик
#Элликқалъа_тумани

Ислоҳатлар самараси - инсон манфаатларининг кўзгуси.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Элликқалъа туманидаги 68-умумтаълим мактабида 1-синф ўқувчиларининг саводхонлик байрами ўтказилди.

Тадбирда “Алифбе” китобини муваффақиятли ўзлаштирган ўғил-қизларнинг бошланғич таълим бўйича эгаллаган дастлабки билими интеллектуал ўйинлар, қизиқарли савол-жавоблар орқали илк синовдан ўтказилди. Болажонлар томонидан ижро этилган шеър, қўшиқ ва рақслар тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати