#Онлайн

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида ўтказилаётган тарғибот учрашувлари бугун "Гулистон" да давом қилмоқла.
❇️Бугун, Элликқалъа туман ҳокими С. Авезов фуқаролар билан якка тартибда ўз қабулини ўтказди.

Қабул жараёнида 12 нафар фуқоранинг мурожаатлари тингланди ва назоратга олинди.

Шунингдек, қабул давомида аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий-иқтисодий, коммунал соҳадаги ва бошқа мурожаатлар бўйича тегишли масъулларга белгиланган тартибда кўрсатмалар ва муоммолар юзасидан топшириқлар берилди.

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С. Авезовнинг фуқаролар билан қабули ҳар хафтанинг жума куни бўлиб ўтиши белгиланган.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Тарғибот гуруҳи аъзолари "Гулистон" овул фуқаролар йиғинида ўтказилган "Янги Ўзбекистонда эл азиз. инсон азиз" шиори остида ўтказилган тарғибот тадбиридан сунг шу ҳудуддаги ногиронлиги бўлган фуқаролар. ва нуронийлар хонадонларида бўлдилар ва уларнинг кайфиятларини кўтариб, совғалар инъом қилдилар.
Матбуот анжумани

Бугун Элликқалъа туманида "Ҳудудда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётда фаоллигини ошириш,уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини  таъминлаш, соғлом она ва  соғлом бола концепциясини амалга ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида" матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Матбуот анжуманида туман ҳокими С. Авезов, тумандаги масъул корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок қилмоқдалар.
Асосий мавзу туманда хотин - қизларга берилаётган эътибор, кўрсатилаётган кўмак, хотин -қизларнинг бандлигини таъминлашда амалга оширилаётган ишлар хусусида бўлди. Йиғилганлар томонидан берилган саволларга етарлича жавоблар берилмоқда. 

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати