❇️Элликқалъа тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Сессия ишига туман Кенгаши раиси, тумани ҳокими Авезов Сейдамат Сейдалимович раислик қилди.

Кун тартибидаги 14 та масала юзасидан депутатлар ўзларининг қўшимча фикр ва таклифларини билдирдилар.
Билдирилган фикр-мулоҳазалар атрофлича муҳокама этилиб, халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгаши томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессия кун тартибидаги масалалар тўлиғи билан кўриб чиқилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналимизга қўшилинг: 👉 https://t.iss.one/ellikqala
#Онлайн


Айни дақиқаларда Элликқалъа тумани ҳокимлигида, "Элликқалъа туманининг туризм салоҳияти, жорий йилда бу соҳада олиб борилган ишлар хусусида" матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.